Унитилаётган дардни янгилашдан кимга фойда?

0
563

Юлдуз Усмонова томонидан Қирғизистон давлатини маҳаллага ўхшатилиши ижтимоий тармоқлар орқали қизғин бахс-мунозарага сабаб бўлмоқда. Юлдуз Усмонованинг “Америка овози”га берган интерьвюсида билдирган фикри ва БМТ бош котиби Пан Ги Муннинг Ўзбекистонга қилган сафари мобайнида президент Ислом Каримов томонидан 2010 йилги Ўш воқеалари айбдорларини жазолаш ҳақидаги баёноти билан қандайдир боғлиқлик борми?

Ҳа, Ўш воқеалари Ўрта Осиёнинг оғриқлик нуқтасига айланди. Бу оғриқли нуқтадан сиёсий кучлар ёки катта давлатлар ўз геосиёсий ўйинларида унумли фойдаланишга ҳаракат қилиши табиий. Каримов ҳам Пан Ги Мун билан бўлган учрашуви вақтида Ўш воқеалари айбдорларини топиб жазолаш масаласини кўтариши Қирғизистон ўзбекларини ўйлаб эмас, балки “қўрққан олдин мушт кўтаради” қабилида иш тутиб, ўз юртида содир бўлаётган қонун бузилишларидан чалғитиш мақсадида мавзуни шу томонга бурди.  Юлдуз эса кимнингдур манфаати учун сайрамоқда.

Зулмлардан тўйган, ўз ҳаққини талаб талаб қилиб намойишга чиққан тинч аҳолини йирик калибирли автоматлар билан ўққа тутиб, қирғин қилишни нима билан оқлаш мумкин? Ўз халқини қирган диктаторни оқлашга уринган бу артист аста-секинлик билан алоқалари қайта тикланаётган Қирғизистондаги икки миллат ўртасига яна қайта раҳна солиш ўрнига, чиндан ҳам ўз халқини,  унинг дарду-хасрати ҳақида гапирмоқчи бўлса, Ўзбекистонда содир бўлаётган адолатсизликлар, қонун бузилишлари, содир этилган хунрезликларни очиб бермайдими? Йўқ, бу ҳақда гапириш унга буюрилмаган.

Шунинг учун ҳам Қирғизистон халқи ҳар қандай ғаламисларнинг иғволарига, ширин сўзларига учмай, воқеа-ходисаларга исломий нуқтаи назардан туриб баҳо бермоғи керак. Акс ҳолда Ўрта Осиё халқлари бошқаларнинг манфаати йўлида ўз фарзандларини қурбон бераверади.

NO COMMENTS