Сариев: ИИВ ва МХДҚ мадрасаларни текширишлари керак

0
531

 Қирғизистон бош вазири Темир Сариев Ички ишлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбарларига диний ўқув юртларини текшириш вазифасини топширди. Бош вазир бу топшириқни жума куни бўлиб ўтган диний сиёсат муҳокамасига бағишланган ҳукумат йиғилишида маълум қилди.

 Диний ишлар бўйича давлат қўмитаси директори Ўрозбек Молдалиевнинг таъкидлашича, мадрасаларда вужудга келган вазиятга алоҳида эътибор қаратиш зарур.

 “Баъзи мадраса ўқитувчилари орасида ҳатто ўрта маълумотга эга бўлмаган одамлар бор. Шу билан бирга улар ёшлар орасида экстремистик ғояларни фаол тарғиб қилмоқдалар”, – деди Молдалиев.

 Бош вазир  мадрасаларда текширувлар ўтказиш вазифасини ИИВ ва МХДҚ зиммасига юклади.

 “Агар бундай фактлар тасдиқлангудек бўлса, айбдорлар жиноий жавобгарликка тортиш керак”, – дея таъкидлаб ўтди Сариев.

 Йиғилишда диний сиёсат бўйича концепция тасдиқланди. Хабар қилинишича, уни амалга ошириш учун 22,4 миллион сом зарур бўлади.

Туркистон: 

2008 йили, Бакиевларнинг қўл остида бош ваъзир вазифасини эгаллаб турган Адхан Мадумаров, “новқат воқеъаси” номи билан машҳур бўлиб кетган хунрезликни амалга оширган эди. Мадумаров ҳам, Ислом динидаги муборак байрам бўлган Рамазон иъйд кунини нишонлаётган Мусулмонларга қарши, ўта қаттиқ чоралар кўриб, ҳатто бир неча аёлларни ҳам узоқ муддатларга қаматиб юборган эди.

У инсон хор бўлди, ичкиликка муккасидан кетиб вақтида кераксиз матоҳ сингари тентираб юрди. Мадумаров тавбаъ қилиб, Оллоҳ уни кечирмаса, охиратдаги ҳолати ўта ёмон бўлади. Чунки у ҳаддидан ошганида, унга суянган бир қатор орган ходимлари ҳам зулмларни ўта ошириб юборишган эдилар. Ҳатто бир синглимизнинг ҳомиласини атайин уриб тушуришган ҳолатлар бўлган. Буларнинг барчаси ҳали унутилгани йўқ, унитилмайди ҳам.

Сариев ҳам, шу кунги лавозими билан бирга умрини тугатмайди. Атамбаевдан кейин ҳам у сиёсатчилигича қолаверади. Балки у ҳам Мадумаров сингари яна уялмасдан сайловларда қатнашар. Лекин Ислом ва Мусулмонлар устида, ғаламус кучларга йўл очиб бермаса, ўзи учун яхши бўлар эди. Чунки бу куч органлари унинг буйруқларини бажаришаётиб, ҳаддиларидан ошириб юборишади. Натижада Сариев ҳам Мадумаров сингари қарғишга қолиб, тарихнинг қара сатрларига ёзилиб қолиши мумкин.

Албатта уларнинг Мусулмондарга қарши бу каби ҳаракатлари, бюджетдаги юқорида келтирилган миллионлаган пулларни сарфлашдан манфаатланиб қолиш мақсадида уюштирилмоқда. Лекин ўша бюджетдан беҳуда сарфланадиган маблағлар ҳам, бизни, ўша мазлум Мусулмонларни пешона терларимиз билан топган пулларимиздан тортиб олинган улашлар эмасми?!

Шу фурсатдан фойдаланиб, Сариев ва у каби ҳозирда баъзи бир ўткинчи лавозимларни эгаллаб келаётган Мусулмон биродарларимизни огоҳлантириб қўймоқчи эдик: – тавба қилинглар ва ўз динларинга қарши Оллоҳга душманчилик қилишдан тийилинглар. Улуғ Рамазон кунлари, Мусулмонларнинг қарғиши тегиши мумкин бўлган ишлардан қайтинглар, у каби буйруқларни инкор қилинг. Оллоҳнинг ғазабидан қўрқинглар.

Мусулмонларни эса, бирорта Мусулмонни ҳаққа чақиришда сустлик қилмасликка, у қандай лавозимда ёки мартабада бўлмасин аввал мумкин қадар уни ҳаққа чақиришга уриниб кўришга, умид узулганида ва у зулмни одат қилиб олганида, унинг ишини Оллоҳга топшириб, унинг зулмига қарши мазлумлар томонида туриб яна курашда бардавом бўлишга чақирамиз.

Аслида бу ҳокимиятдаги Мусулмонларнинг ҳаммаси ҳам биз ўйлаганимиздек ваҳший ёки золим эмас. Уларни ва давлатимизни ўта беъчора ҳолатига олиб келиб туриб, унга ҳар томондан босим бериб келаётган дунёвий куфр системаси мавжуд. Ана ўшалар ва унга ситқи дилдан хизмат қилиб келаётган бир қатор сиёсатчиларимиздан ташқари аксари етакчиларимиз, Мусулмонларга қарши бораётган зулмлардан рози эмаслар инша Оллоҳ.

Шунинг учун, бошимиздаги балоларнинг уяси бўлган бу куфр системасига ва унга ситқи дилдан хизмат қилиб ёки унинг маслаҳати билан Мусулмонларга зулм қилиб келаётган шахсларни, шу Рамазоннинг улуғ кечаларида дуо қилайлик. Оллоҳ уларга инсоф тофиқ берсин, тавбаларини қабул қилсин. Уларнинг ичидаги қалблари қулфланганларига эса, Оллоҳ ўз кифоя қилсин. Амиин.

 Абдураззоқ.

NO COMMENTS