Маҳаллий матбуот асл башарасини кўрсатди

0
684

Ҳизб ут-Таҳрир муборак рамазон ойининг илк жума кунида бир қанча давлатларда “Буюк Уммат юриши”ни ташкил қилиб, Ислом Умматидан, хусусан куч қудрат аҳлидан нусрат талаб қилган эди. Худди шу кунда Халифаликнинг охирги пойтахти бўлган Истамбул шаҳрида ҳам ўн беш мингдан ортиқ инсонлар иштирокида улкан юриш ташкил қилинди ва Сарачхона хиёбонида матбуот баёноти ўқиб эшиттирилди.

Тадбирда ҳозир бўлган маҳаллий матбуот вакиллари мазкур ҳодисани хўжайинларининг талабларига биноан турлича ёритиш билан ўзларининг асл башараларини кўрсатиб қўйишди. Гап Ислом ва мусулмонлар уйғониши ҳақида кетганда, улар “бетарафлик”, “холислик”, “софлик” каби даъволарни бир чеккага суриб қўйишлари ошкор бўлиб қолди.

“Anadolu” ахборот агентлиги бу юришни “Ҳизб ут-Таҳрирнинг Буюк Уммат юриши” сарлавҳаси остида ёритган бўлса, “Cihan” ахборот агентлиги “Ўзларига Ҳизб ут-Таҳрир, деб ном қўйиб олган бир гуруҳ Халифаликка даъват қилди”, дея хабар тарқатди.

 “Буюк Уммат юриши” дўсту-душман кўз ўнгида ўн беш мингдан ортиқ инсонлар иштирокида амалга оширилганига қарамай, “Doğan” ахборот агентлиги тадбир иштирокчилари сонини икки мингта, дея хабар тарқатди. Машҳур телебошловчи Жунайт Ўздемир полициянинг мусулмонларга қаршилик қилмаганлигини танқид остига олди.

“Кеча Истамбулда жума намозидан сўнг икки мингга яқин киши Халифаликни истаймиз, дея юриш ўтказди. Улар қўлларида Ислом байроғини кўтариб, йўлларда автомобил тирбанди юзага кешига сабаб бўлишига қарамай, полиция уларга қаршилик кўрсатмади. Энди бир ўйлаб кўрайлик; қўлларида қизил байроқ кўтарганлар бу юришни амалга оширса нима бўларди? Агар ишчилар, ўқитувчилар ёки экологлар бу юришни амалга оширсачи?! Барчамизга маълумки, 2 соат у ёқда турсин, 2 дақиқага бормай, кўздан ёш оқизувчи газлар ва ҳибсга олишларга дучор бўларди. Биттасига 2 соатга изн бериб, иккинчисига 2 дақиқага ҳам имкон бермасангиз, демакки, Халифалик асло қайтмайдиган бу давлатда демократиянинг ҳам жанозасини ўқий бошлабсиз”, деди Жунайт Ўздемир.

“Dicle” ахборот агентлиги тарқатган хабар эса ҳаммасидан ошиб тушди. У ўзининг тарқатган хабарига “ИШИД Истамбулда Халифаликка чақирди”, деган сарлавҳа қўйди. Бу ҳам етмагандай, Тавҳид калимаси битилган оқ ва қора байроқларни “Ҳизбуллоҳнинг байроқлари”, дея сифатлади. Қолган барча агентликлар хабарларни мана шулардан кўчириб тарқатишди.

Ҳизб ут-Таҳрир матбуот бўлимининг раҳбари Маҳмуд Қор бу ишларга шундай муносабат билдирди;

“Ўн беш мингдан ортиқ мусулмонлар иштирокида Фотиҳ масжидидан Сарачхона хиёбонига қадар юришимизда бирор бир жонга ёки бирор бир жамоатчилик мулкига зарар етказилмади. Хусусан бир соатдан ортиқ юришда ва майдонда берилган баёнотда ҳеч бир тараф ҳақорат қилинмади. Бу амалиётни ўтказган Ҳизб ут-Таҳрир тарафидан бирор инсонга ёки ўсимликка, жонлию жонсиз ҳеч бир мавжудотга асло зарар етказилмади, етказилмайди ҳам. Шу кунга қадар юзлаган юришлар, конференциялар ва турли тадбирлар ўтказдик. Ҳизб ут-Таҳрир ҳеч бир фаолиятида тартибсизлик ва тўс-тўполонга йўл қўйган эмас. Энди муборак рамазон ойида рўзадор мусулмонларга полиция қаршилик кўрсатмаганидан тинчини йўқотган кимсалар ё бу ҳақиқатлардан умуман хабари йўқ, ёки покиза фаолиятимиздан ўзларининг ифлос сиёсатлари йўлида фойдаланиб қолмоқчи. Шунинг учун ҳам юришимизни 2 минг киши иштирокида ўтган кичик фаолият қилиб кўрсатишга ҳамда Ҳизб ут-Таҳрирни ҳам эътиборсиз қилиб кўрсатиша ҳаракат қилишди. Шунга қарамай, бизнинг қайноқ нидомиз – Алҳамдулиллаҳ – мусулмонларни қувонтирди, умидларини уйғотди ва ўзларига бўлган ишончларини оширди. Аллоҳнинг наздидаги чиройли амал ҳам айнан шунинг ўзидир”.

NO COMMENTS