Ўзбекистон имомлари жамиятни тарбиялаш учун халқаро ўқув марказида таълим олишадиган бўлди. Ўзбекистон диний ишлар вазирлигидан олинган хабарга кўра, Самарқанддаги Имом Бухорий халқаро ўқув марказида имомлар учун йиллик таълим тарбия курслари бошланди.
2008 йилда президент Ислом Каримовнинг ташаббуси билан қурилган ўқув марказида Ўзбекистон имомлари мамлакатдаги ва дунёдаги ўзгаришлар, замонавий технология, илм-фан соҳасидаги ривожланишлар борасида таҳсил олишади. Хусусан мазкур ўқув марказида имомлар Қуръон, ҳадис, Фиқҳ дарсликлари ва тарихдан ўрин олган Саҳобалар ҳаётини ҳам ўрганишади.
Ўзбекистон диний ишлар вазирлигига кўра, имомлар фақат халққа ваъз насиҳат қиладиган диний мутахассис бўлибгина қолмаслиги керак. Чунки улар халқ орасидаги жаҳолат ва диний фанатизмга қарши курашадиган фаол кучдир. Шунинг учун ўзбек имомлари жамиятнинг барча муҳим жиҳатларини ўз ичига олган замонавий таълим тарбия босқичидан ўтиши лозим. Ўқув курсларида таниқли ислом уламолари, олимлар ва жамиятдаги етакчи шахслар дарс беришади. Ўқув давомида турли мавзуларда информацион конференциялар ҳам ташкил қилинади. Шу мақсадда шоулар, видео ва овозли дастурлар амалга оширилади.
Ўзбекистон имомларининг таълим тарбия олишидан кўзланган асосий мақсад уларнинг Ислом соҳасида ҳукуматнинг расмий сиёсатини дастаклаш эканлиги айтилмоқда.
Туркистон:
Ўзбекистон ҳам Марказий Осиё минтақасида рўй бериши кутилаётган, тубдан ёки кескин ўзгаришлар рўй берганида, бир четда колиб кетмайди албатта. Балки унинг, бораётган жароёнларда марказий ўринда туриш эҳтимоли ўта юқори. Негаки Ўзбекистон халқи ичида, Каримовнинг режимига қарши (ваъи омм) оммавий нафрат ўта кучли.
Бу нафрат, нафақат диний йўналишдаги оқим ёки Мусулмонларга хос, балки деярли барча йўналишдаги тармоқ намоёндалари ичида ўта кучли томир ортган. Лекин асосий зулм, Ислом намоёндаларига ёки дин уламоларига мойил мусулмонларга ёки оддий ибодатгўй шахсларга қаратилган эканлиги сабабли, Ислом ва Мусулмонлардан ҳукумат вакилларининг хавфсираши ўта кучли. Каримов режимининг, Мусулмонларга нисбатан олиб борган жуда кучли кураши ва зулмларига ққарамай, ўзбек халқиниг урф одатлари билан чамбарчас боғланиб кетган Ислом аҳкомларини уларнинг қалбларидан суриб чиқара олмади.
Юқорида имомлар ичидан танлаб олинган бир гуруҳ вакилларни тўплаб, кутилаётган исломий мафкуравий норозиликлар олдида, бу режим ўзи учун бир қолқон ёки соф Исломга қарши қилич сифатида фойдаланиши мумкин бўлган бир ясама қувватни кучайтириб қўймоқчи. Илгарироқ шу каби услуб Қирғиз ҳукумати томонидан “динга нисбатан янги консепция” номи остида ишлаб чиқилган эди. Улар ҳам, ўзларига мойил, заиф ёки дунё муҳаббати кучли бўлган бир қатор диний шахсларни тўплаб, шу каби бир йўналиш асосида фикрий уйғунлик асосида жамлашга ҳаракат олиб боришди. Бу гуруҳни, давлат куч тизимлари билан очиқ ҳамкорлик қилишга ундаб, бошқа исломий ҳаракатларга қарши очиқ курашишларини талаб қилишди.
Ўзбекистон, ҳозирда асосан динга қарши давлат апаратлари, хоссатан куч тизимлари воситасида курашиб келади. Лекин юқоридаги диндорларга қайтадан жиддий эътибор қарата бошлаши, унинг диндорлар армиясига бўлган эҳтиёжи пайдо бўлиб қолиш эҳтимоли кучайиб қолиши мумкин эканлигини ҳис қилаётганига далолат қилади.
Каримов режими охирги ўн йилликлар мобайнида, Ҳизб ут-Таҳрир бошчилик қилиб келаётган Мусулмонларга, исломий мафкура асосида олиб борилаётган курашда мағлубиятга учраган эди. Шундан буён, Ислом ва Мусулмонларга қарши моддий ва хоссатан ҳарбий қуввати билан, уларни жисмонан йўқ қилиб юбориш учун қаттиқ курашиб келади.
Юқоридаги, диндорларни исломий мафкуравий курашга таёрлай бошлашидан, Мусулмонларга қарши моддий кураши ҳеч қандай наф бермаганини ҳис қила бошлаганини англай оламиз. Биз бу кураш Каримовни ва унинг режимини шарманда қилишини ва уларнинг бу моддий услублари, мафкуравий курашда албатта мағлубиятга олиб боришини илгари ҳам жуда кўп айтган эдик.
Хулоса қилиб айта оламизки, ҳар қандай зулм кучайган жойда, шу зулмга қарши мафкуравий қаршилик ҳам кучаяди. Ўзбекистон, Қирғизистон олиб бораётганидек, диний элита орқали Мусулмонларни чалғита олмайди. Чунки Қирғиз давлатидаги муҳит, демократия мафкурасидан тасирланиш даражаси ўта баланд. Диний йўналишлар ҳам анча эркин қўйиб берилганлигидан, бир қанча гуруҳлар ва турли исломий ёки чалғитувчи ғойриисломий фикрлар мавжуд. Ҳукумат бу фикрий ихтилофлардан фойдаланишга ҳаракат қилади.
Ўзбек ҳукумати эса, ўз фуқоролари ичида ҳеч қандай фикрий ёки диний қўлловга эга бўлиши мумкин эмас. Унинг ҳолати қолган қўшни давлатларининг аҳволидан анча ночор ва мураккаб. Шунинг учун бу режим, Ўзбекистонда ҳам ёлғондан “Ислом давлати” ташкилоти ваҳимасини пайдо қила бошлади. Ҳатто уларнинг ўзлари бир қатор оммавий жойларда, ИД ташкилотининг байроқлари ва чақирувларини плокатлар кўринишида осиб қўйишди. Уларни бу ҳаракатлари, ўз фуқоролари ичида, исломий ҳаракатларга ёки исломий қадриятлар ва кўринишларга ҳам таъқиқлар қўйиш учун, аввал оммавий фикрий яхлитлик пайдо қилиб олиш учун эди. Шундан кейин бир неча вилоятларда аёлларнинг рўмолларига қарши компания иш бошлади.
Лекин, шу куфр асосидаги акциялар юриши вақтида режим, бир қатор исломий қаршилик ҳаракатлари, тўғрироғи халқ норозилик руҳи кучайиб бораётгани сезилиб қолди. Буни биз, А. Мансурнинг радио орқали чиқиш қилиб, рўмолга қарши ҳаракатлар, марказий эмас балки маҳаллий ўзбилармончилик ишлари бўлгани ва жиноятчилар жазоланишини айтганидан англаб олдик. Негаки Ўзбекистонда диний арбоблар, давлатнинг изнисиз бундай баёнотлар бера олишмайди. Давлат эса, Мусулмонларга нисбатан зулм кучайиб, чегарадан ўтиб кетганида, улар томонидан аксил ҳаракатлар хавфи пайдо бўлганидагина бундай ўзига қарши, Мусулмонларни ухлатиш учун бундай баёнотларга рухсат бериши мумкин. Кейин ҳарбий машғулот бораяпти деб, Олти Ариқ ва яна бир қатор туманлардан, Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларидан деб гумон қилган бир қанча йигитларни олиб чиқиб кетишди.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, Ўзбек режими, Ўзбекистон халқи устида бундан зиёда зулм бера олишда кийналиб қолди. Халқ, ўзидаги қўрқувни енгиб ўтиб кетиш арафасида. Шунинг учун ҳукумат, ўз сафига диний уламоларни торта бошлади. Тортиш мумкин бўлмаганларини ёки тўла қулликка маъқул бўлмаганларини ўлдириб, қамаб ёки бадарға қилиб юборди. Қолганларини, ўзлари билан зулмни давом эттиришда ёки мавжуд зулм асосидаги режимни ушлаб туришда беъвосита хизмат кўрсатишлари учун, жиддий мажбурлай бошлади.
Абдураззоқ.