Ҳусий кўнгилли лашкарлари беш нафар Ҳизб ут-Таҳрир аъзосини қамоққа олишди

0
789

Ҳусий кўнгилли лашкарлари Ҳизб ут-Таҳрир йигитларидан бештасини жума куни Хўлон минтақасидан Санъога қайтаётганларида автомобилини тўсиб, ҳибсга олишди. Улар Ҳизб йигитларини шу йўлдаги хавфсизлик бўлимига олиб боришди. Бу йигитлар шу минтақага зиёрат учун келишган бўлиб, у ердаги ерлик аҳоли билан суҳбат уюштиришган эди. Улар ерлик аҳоли билан барча мусулмон юртлари, хусусан Яман бошдан кечираётган мусибатлар ва инқирозлардан чиқишнинг яроқли ечими ҳақида суҳбатлашишган эди. Ҳибсга олинганлар: (Биродарларимиз муҳандис Шафиқ Хамис, Ҳизб ут-Таҳрирнинг Яман вилоятидаги матбуот бўлими аъзоси Абдуллоҳ Қози, унинг ўғли Али Абдуллоҳ Қози, Муҳсин Жаъдабий ва Абдулкарим Садъийлар эди).

Ҳусий кўнгилли лашкарлари Ҳизб ут-Таҳрир йигитларига нисбатан ва умуман Яман аҳлига нисбатан қилаётган тубан жиноятларни мафия ва жиноятчи тўдалардан бошқалар қилмайди. Улар уруш ва фитналарни авж олдирмоқдалар. Уларнинг фикрига қарши чиққанларни ҳақ калимани айтишларидан қўрқиб, ўлдиряпти, қамаяпти ва уларга тазйиқ ўтказиб тозалашга ҳаракат қиляпти. Уларнинг ҳақ калимага қарши ҳужжат ва далиллари йўқ, шунинг учун унга қурол ва тоғутлар кеккайиши билан жавоб қиладилар. Бу банкротлик ва ғурурнинг далили бўлиб, у соҳибини жарга туртади ва Аллоҳнинг ғазабига дучор қилади.

Биз аксар баёнот, анжуман ва конференцияларимизда Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Рошид Халифаликни қуриш йўлида моддий ишлар билан шуғулланмаслигимизни ва қурол кўтармаслигимизни баён қилганмиз. Моддий ишлар билан шуғулланмаслигимизнинг сабаби қўрққанлигимиздан эмас, балки биз буни Пайғамбаримиз Aнинг Мадинаи Мунавварада давлатни барпо қилган пайтдаги амалларидан ибрат олиб қиламиз. Лекин шунга қарамай Ҳусий кўнгилли лашкарлари йигитларимизни қамашяпти, тазйиқ ўтказишяпти ва Санъо кўчаларидаги плакатларимизни маккорона ва бемаъни баҳоналар билан олиб ташлашяпти. Улар ўзларининг бу жинояткорона ишларини ўзларида Ҳизб «Исломий Давлат» ёки Ал-Қоида тизими орасида фаолият олиб бормоқда, деган шубҳа борлиги билан оқлашмоқда!! Аслида эса бунга сабаб бизнинг Росулуллоҳ A байроқларини кўтарганлигимиз ҳамда нашра ва баёнотларимизга шу байроқни илова қилганимиз ва Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликка чақираётганлигимиздир!! Биз Ҳусийларнинг сиёсий идорасини зиёрат қилиб, улар билан баҳслашган ҳамда уларга ўз программамизни бериб, уни тушунтирган эдик. Улар Ҳизб ут-Таҳрир чақираётган нарсани ва унинг фаолият йўлини қачон тушунишар экан, ёки улар ҳеч нарсани англамайдиларми?!

Ҳусий кўнгилли лашкарлари ҳокимият ишқида маст бўлиб, манманлик касалига йўлиқишган. Улар ўзларини золимларга қарши дод-вой солаётган қилиб кўрсатгани билан, улар билан тил бириктириб, уларни ҳимоя қилишмоқда. Айни пайтда зулмни ўзгартириш, ва жиноятчиларни йўқ қилиш ва ер юзида Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Рошид Халифаликни барпо қилиш орқали Аллоҳнинг ҳукмини ўрнатишга ҳаракат қилаётган холис Ҳизб ут-Таҳрир йигитларига қарши дод-вой солиб, уларни қамашмоқда. Лекин бўғизланганнинг ҳаракати қанчалар кучли бўлмасин, у онгсиз ҳаракатдир. Бу нарса Ғарб мусулмонлар учун яратган сиёсий ва тоифачилик лойиҳаларини рўёбга чиқариш учун енгил қуролдир. Ҳизб ут-Таҳрир ички ва ташқи урушларни ва Ғарб у орқали Яманни парчалаб ташлашни хоҳлаётган тоифачилик фитналарини рад этишдаги ўз позициясини баён қилиб келган. Ҳизб ут-Таҳрир Ҳусийларни мастликларидан уйғониб, Яман аҳли ва Ҳизб ут-Таҳрир йигитларига нисбатан қилган гуноҳларидан Аллоҳга тавба қилишларига, ҳамда ҳибсдагиларни дарҳол озод қилишларига чақиради. Биз уларни Ҳизб ут-Таҳрирнинг Аллоҳ ваъдаси ва Росули башоратини рўёбга чиқариш учун Уммат билан бирга қилаётган тарихий ҳаракатга нисбатан душманона позицияда туришларидан огоҳлантирамиз. Токи, Ислом Уммати ўзининг ягона давлатдаги ягона Уммат мавқеини қайтариб олсин, зотан, бу давлат ўз кенглигига турли ижтиҳодий мазҳабда бўлган ва фотиҳ мужоҳид сифатида душманга қарши жанг қиладиган барча мусулмонларни сиғдиради.

﴿وَقُلِ اعْمَلُواْ فَسَيَرَى اللّهُ عَمَلَكُمْ وَرَسُولُهُ وَالْمُؤْمِنُونَ وَسَتُرَدُّونَ إِلَى عَالِمِ الْغَيْبِ وَالشَّهَادَةِ فَيُنَبِّئُكُم بِمَا كُنتُمْ تَعْمَلُونَ﴾

«Айтинг: (Хоҳлаган) амални қилинглар. Бас, Аллоҳ, Унинг пайғамбари ва мўминлар қилган амалларингизни кўриб турар ва яқинда ғайбу шаҳодатни (яъни, яширин ва ошкор нарсаларнинг барчасини) билгувчи зотга қайтарилурсизлар. Бас, У зот сизларга қилиб ўтган амалларингизнинг хабарини берур»  [Тавба 105]

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Яман вилоятидаги матбуот бўлими

Телефон: 735417068

Электрон почта: aan1924@gmail.com

Ҳизб ут-Таҳрир сайти: www.hizb-ut-tahrir.org

Ҳизб ут-Таҳрирнинг матбуот бўлими сайти: www.hizb-ut-tahrir.info

NO COMMENTS