Шарқий Европада НАТОнинг кенг миқёсли ҳарбий машғулотлари бошланди

680
0

 НАТО матбуот хизматининг хабар қилишича, Шарқий Европада НАТОнинг “Иттифоқ қалқони” номли серияли ҳарбий машғулотлари бошлади. Бу машғулотларда ташкилотга аъзо бўлган 19 давлат ҳамда 3та ҳамкор давлатдан 15 мингдан ортиқ ҳарбий иштирок этмоқда.

 “Бу машғулотлар альянсга аъзо бўлган Шарқий ва Жанубий Европа давлатларнинг ҳарбий тайёргарлигини кўздан кечириш мақсадида ташкил қилинди. Бу ҳудудда хавфсизликни таъминлаш муҳим масала ҳисобланади”, – дейилади хабарда.

 Машғулотлар Польша, Болтиқбўйи ва Руминияда 28 июнгача давом этиши кўзда тутилган.

 Бу жараёнда ҳаракатланиш ва ҳарбий кемаларни қўриқлаб бориш кўникмалари, ҳаво ҳужумидан мудофаа ва аксилтеррор мудофааси ҳаракатлари, миналарни излаб топиш ва йўқ қилиш устида ишланади, шунингдек, артиллерия қуроллари синаб кўрилади.

Туркистон: 

АҚШ НАТО воситасида Россияни ўз ўрнига тушуриб қўймоқчи. Чунки хар қандай давлатни бошқа давлат ёки минтақа учун харбий қувват орқали босим бериши, доим унинг халқаро сиёсатдаги тутган ўрнига боғлиқ бўлган. Қайси давлат халқаро сиёсатда таъсири кучли бўлса, харбий қуввати билан босим бера олиш имкониятлари хам кенг ва кучли бўлади. Мисол учун, Россиянинг халқаро майдондаги мавқеъи тубанлашиб бориши билан, унинг Кубадаги, кейин Европадаги, Марказий Осиёдаги, сўнг Суриядаги харбий базаларининг баъзилари мутлоқ ортга қайтарилиб олинган бўлса, баъзилари қисқартирила бошланди. Навбат Россиянинг бевосита ўзига қаратилаётган тажовузга етиб келди.

Россия журналисти Коцюбинский ва яна бир қатор матбуорчилар ва тахлилчиларнинг тарқатишаётган хабарларига кўра, Россия бир неча минтақаларга бўлиниб кетиш арафасида эмиш. Бу Путиннинг режимини хам хавотирлантирмай қўймайди албатта.  Путин охирги вақтларда, бу вазиятларни ўнглаш учун, Украинага хужум қилишни реъжалаштираётгандек харакатлар олиб бора бошлади. НАТОнинг юқоридаги харакатлари, Россиянинг шу харбий тахдидига қарши уюштирилган. Путин “биз НАТО билан урушмоқчи эмасмиз” деб баёнот берди. Демак у, фақат НАТО билан урушмоқчи эмас.

Қирғизистон, Арманистон каби бир қатор кичик ва етакланувчи давлатлар хам, юқоридаги катта ва етакчи давлатларни, қай бири устун келар экан деп қизиқиш билан кутип туришипти. Россия режими, бу курашда енгилиши билан, ташқи кичик, ўзига мустамлака давлатлар олдида хам ўз симпатиясини йўқотади. Ички сиёсатида хам дарс кетиши мумкин.

Путиннинг, режимини сақлаб қолиши учун, уруш қилиб юборишдан ўзга имкониятлари тоборо торайиб бораяпти. Акс холда Россиянинг парчаланиб кетиш эхтимоли кучайиб бораверади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here