Саудия ва Исроил вакиллари махфий учрашув ўтказди

0
578

Саудия Арабистони ва Исроилнинг баъзи юқори даражали масъуллари Эроннинг Ўрта Шарқдаги фаолиятларига тўсиқ қўйиш учун бешинчи марта махфий ўчрашув ўтказгани ошкор бўлди. Хабарларга кўра, бу икки давлат 2014 йилдан буён беш марта учрашиб, муштарак душман саналмиш Эронга алоқадор мавзуларни муҳокама қилиб келмоқда. Охирги учрашув маркази Вошингтонда жойлашган “яҳудий тушунча” агентлигининг ташқи алоқалар кенгаши воситачилигида амалга оширилган.

Агентликда амалга оширилган охирги учрашувда Саудиялик собиқ генерал Анвар Мажид Ашкий, шахзода Бендар бин Султон, Исроилнинг АҚШдаги собиқ элчиси Доре Голд иштирок этиб ўзаро музокара олиб боришди. Музокара чоғида Эрон масаласига эътибор қаратилиб, унинг Ўрта Шарқдаги кенгайишига тўсиқ қўйиш масаласи муҳокама қилинган.

Учрашувда Анвар Мажид Ашкий Эроннинг 1979 йилдан кейинги тарихи ҳақида сўз юритгандан сўнг, Эрон ҳукумати террор хуружларини амалга оширганлигини даъво қилиб, унинг нуфузи Ўрта Шарқда кенгайишига тўсиқ бўладиган етти моддадан иборат режани таклиф қилди. Моддалардан бири Исроил ва араб давлатлари ўртасида тинчликни таъминлаш, иккинчиси эса Эрон режимини ўзгартириш учун фаолият олиб боришни ўз ичига олади. Шунингдек, моддалардан яна бири Араб давлатлари лигаси минтақада муштарак куч ташкил қилишга ва Эрон, Туркия ва Ироқ ерларида мустақил курд давлати барпо қилишга қатилган.

Исроил элчиси Голд эса ўз нутқида Саудия Арабистони билан барча фикрлардаги қарама қаршиликлар ҳануз ҳал бўлмаганлигини қайд этар экан, яқин келажакда бу масала ҳал бўлишига умид билдирди. Исроил ва Саудия масъуллари ўртасида ўтган баҳсларнинг асосий қисми Эрон давлатининг Ғарб давлатлари билан олиб бораётган ядровий дастурга қаратилди. Икки давлат вакиллари ҳам бу музокаралардан ташвишда эканликларини қайта-қайта такрорлашди.

Саудия Арабистони ва Исроил ўртасида ўтган аввалги ўзаро учрашувлар Ҳиндистон, Италия ва Чехияда бўлиб ўтган эди. Саудия Арабистони Исроил давлатини оғизда тан олмайди. Аммо 1990 йиллардан бошлаб Қатар ва Бирлашган Араб амирликлари каби баъзи давлатлар жосуслик қилиш учун Исроилга эшикларини ланг очиб қўйишган.

NO COMMENTS