“Қирғизистон фултбрайтчилар ассоциацияси” номи билан аталган янги нодавлат ташкилотининг тақдимоти Америка ҳукумати дастури битирувчилари Марказида бўлиб ўтди.
Янги ташкил этилган ижтимоий ҳаракат ўз сафида Фулбрайт номидаги халқаро дастур аъзолари бўлган миллий илм-фаннинг турли тармоқлари ва таълим, маданият соҳаларида фаолият олиб бораётган етакчи тадқиқотчиларни бирлаштиради. Ташкилот унинг асосчиси, АҚШлик таниқли жамоат арбоби Вильям Фулбрайт номи билан аталган. Янги ташкил этилган нодавлат нотижорат ташкилотининг асосий мақсади – Қирғизистон ва АҚШ олимлари ўртасидаги ҳамкорликни йўлга қўйиш.
1942 йили АҚШ конгрессига, 1944 йилда Арканзас штатидан сенаторликка сайланган Жеймс Вильям Фулбрайт 1946 йили таълим дастурларига кўмак кўрсатиш лойиҳасини ишлаб чиқади. Бу лойиҳа АҚШ давлат департаменти томонидан молиялаштириб келинади.
Ўзининг ярим асрлик фаолияти давомида фулбрайтчилик ҳаракати нафақат Америка қитъасида, балки Европа, Осиё, Африка ва Австралия давлатларида ҳам ном қозонишга эришган. Қирғизистонда бу ҳаракат тарафдорлари мамлакат мустақилликка эришган дастлаб кундан бошлаб пайдо бўла бошлаган.
Бишкекда бўлиб ўтган таъсис йиғилишида ҚМУ иқтисодиёт кафедраси мудири, иқтисодиёт фанлари доктори Жаркинай Мусаева ассоциация прездентлигига сайланди.
Фулбрайт ҳаракатининг мақсад ва вазифаларини қўллаб-қувватлаган ва фаолият юритишига ёрдам берган ҳар қандай ким мазкур ташкилотга аъзо бўлиши мумкин. Ҳаракатнинг устивор йўналиши илм-фан, таълим ва маданият соҳаларида қўшма тадқиқот, конференциялар, семинарлар ва долзарб масалаларда муҳокамалар ташкил этиш орқали халқаро алоқаларни йўлга қўйишдан иборат.
Ушбу дастурдан кўзланган мақсад Америка Қўшма Штатлари халқи ва бошқа халқлар ўртасидаги ўзаро ҳамфикрлиликни кучайтириш, шу тариқа Қўшма Штатлар ва бошқа мамлакатлар ўртасидаги дўстона, самимий ва тинч муносабатларни ривожлантиришга кўмаклашишдан иборат.
Туркистон:
АҚШ, Қирғизистондаги ўзига тобеъ ташкилотлар харакатларини имкон қадар жонлантира бошлади. Бу фаоллашишни, Қирғиз парламенти томонидан ташқи давлатлар ёки ташкилотлар томонидан дастакланиб келинаётган хар қандай нодавлат ташкилотларнинг фаолиятларига чек қўйиш хақидаги бир қатор қонунлар мухокама қилина бошланганига алоқаси бор албатта.
Қирғизистон, бир қатор етакчи давлатлар ўртасида, сақофий мустамлака қилиб олиш мақсадидаги талаш минтақага айланиб қолди. Россия ундан, Ғарбга алоқадор сақофат тарқатиш марказларини йўқотишни талаб қилмоқда. АҚШ, аксинча, юқоридаги Фулбрайт каби ташкилотлар орқали, Қирғизистон фуқороларининг дунёқарашларини Америкача хаёт тарзи асосида ўзгартиришлари учун қаттиқ харакат олиб бораяпти.
АҚШ Қирғизистоннинг шимолий минтақасида, жанубий минтақасига нисбатан ўз фаолиятини бир неча маротаба кучлироқ олиб бораяпти. Бу, шимолий минтақа фуқоролари минталитети Европа дунёқарашига яқинроқ эканидан албатта. Лекин Ғарб сақофатининг Қирғизистон шимолига бераётган бунчалик қаттиқ эътибори, Қирғиз миллати ичида кучайиб бораётган шимолий ва жанубий минтақа кескинлигини янада кучайишига сабаб бўлмоқда.
Бу балки Россия билан келишилган холда Қирғизистонни иккига бўлиб олиш лоихаси асосида юргизилаётган амалиётлар бўлиши хам мумкин. Ундай бўлмаганида хам натижа ўзгармайди. Қирғиз миллатига нисбатан бу икки стондарт асосидаги муомила, уни икки минтақага бўлиниб кетиши учун ўзаро кескинликлар пайдо қилади. Бунинг билан Қирғиз давлатини икки қисмга бўлиниб кетиши учун қулай вазият пайдо қилиб олишади.
Чунки биз Украина мисолида яққол гувох бўлган воқеълик шуни тасдиқлаб турипти. Украин халқи хам, бир неча йиллар мобайнида худди хозирги Қирғизистон сингари, Ғарб ва Россия томонидан сақофий мустамлака майдонига айланган эди. У ер хам Ғарб билан Россия томонидан иккига бўлиб олиниб, Украин халқини икки стондартли дунёқарашлар асосида тарбиялай бошлашди. Натижаси хаммага маълум, шу кунги холатига олиб келинди.Навбат Қирғизистонга келди.
Сақофат инсоннинг дунёқарашини шакллантиради. Дунёқараш эса, унинг хаётида учрайдиган барча муомила қилиши лозим бўлган нарса ва ходисаларга нисбатан қиладиган алоқасини шакллантиради.
Демак, сақофат инсонни ўз яратувчисига, инсонни ўзига, бошқа инсонларга, давлати ва юртига, бошқа миллат ва элатларга, табиий бойликларига ва уларнинг тақсимот услубларига, миллий қадрият ва маданиятига, ўзи бошқарилаётган сиёсат асосига, таълим ва оъилани тўғри шакллантириш услубларига, жазо чора ёки ишларни тақдирлаш асосларига ва хоказо муомилаларининг асосий ядроси хисобланади. Шу ўлчамларнинг бузулиши, жамиятнинг бузулишига олиб келади. Аксинча буларни тўғриланиши, жамиятнинг тўғриланишига олиб боради.
Демак юқоридаги хар қайси куфр сақофати, бизларнинг юртларимизни халокат томон олиб бораяпти. Хозирдан Қирғиз халқи ичида, бораётган хар қандай воқеъа ходисаларга хар хил кўз қарашлар асосида бахо бериш кучайиб бораяпти. Хатто хукумат вакиллари хар хил куфр дунёқарашларидан таъсирланиб, бир бирлари билан келиша олишмайди. Сиёсий элита эса, ташқи куфр томонидан шундай бир заиф фикр асосида шаклланганки, улар ташқи катта етакчи куфр давлатларининг манфаатлари асосида фикрлашдан нарига ўта олишмайди. Улар ўзларини фидоий қилиб кўрсатиш билан, ўз халқи ичида ёлғон сиёсий обруйга эга бўлиб, ўша ташқи кучларнинг назарига тушиш билан уларни қўллаб юборишларидан умид қилишади.
Хулоса қилиб айта оламизки, кўринишларидан беозор ва мантиқан тўғри фаолият кўрсатаётгандек иш олиб боришаётган хар қандай ташқи куфр сақофати асосидаги ташкилотлар, Қирғизистон давлати хавфсизлиги учун риал хавф туғдирмоқда.
Буларни бартараф қилиш йўллари борми? Ха бор, лекин АҚШга қарши Россиянинг манфаати учун бирор харакат олиб бориш билан эмас. Уларнинг бири иккинчисидан афзал эмас. Шунинг учун Қирғиз давлати, улар тарқатишаётган куфр сақофатига қарши, Ислом ақидасидан келиб чиққан исломий сақофат учун курашиш имкониятини яратиб бериш керак.
Қирғиз давлати, аксинча, Ислом ва Мусулмонларни тийиш, уларни ўз сақофати асосида халқни таёрлаш ишларига тўсиқлар қўйиш, жазолаш билан ўз оёғларига болта ураётгандек сиёсат юритиб келишаяпти. Уларнинг бу ахмақона сиёсатлари, юқоридаги куфр сақофат таратувчилар учун жуда қулай шароитлар яратиб бераяпти. Қирғизистонни хозирги ўта хавфли холатидан, фақат Ислом мафкурасигина олиб чиқиб кета олиши мумкин!!!
Абдураззоқ.