АҚШ Қозоғистон фуқароларига ҳам 10 йиллик виза бермоқчи

642
0

  Икки давлат ишбилармонлари бизнес-форумида иштирок этган АҚШнинг Қозоғистондаги элчиси Жорж Крол, Қозоғистон ва АҚШ 10 йил муддатга кўп марталик виза бериш имкониятларини кўриб чиқиш арафасида турганини маълум қилди.

 “Бизнинг мақсад нафақат мавжуд беш йиллик виза тартибини давом эттириш, балки мумкин бўлса уни 10 йилгача узайтиришдир. Бизлар буни мақсадга мувофиқ деб ўйлаймиз”, – деди Жорж Крол.

 Элчининг сўзларига кўра, айни вақтда ушбу масала виза беришни назорат қилишга масъул бўлган давлат идораларида кўриб чиқилмоқда. Жорж Крол яқин вақтлар ичида, аниғроғи, жорий йил охирига қадар бу масала ҳам ижобий хал қилинишига умид билдирди.

 “Биз ҳамкасбларимизни тезлаштиришимиз керак, чунки бу нафақат Қозоғистон учун, балки АҚШ учун ҳам манфаатли”, – деди элчи.

 Туркистон:

Россия ва АҚШ ўртасидаги нуфуз ва мустамлака  учун бўлган кураш аста-секин Марказий Осиё давлатларига кўчмоқда. Марказий Осиё республикаларини ўзин экинзори сифатида кўришга кўникиб қолган Россия бу минтақада ўз нуфузини сақлаб қолишда Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги (МДҲ), Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ), Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) каби сиёсий ва ҳарбий ташкилотлардан фойдаланиб келган бўлса, эндиликда Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ)ни ташкил этиш орқали иқтисодий жиҳатдан ҳам қарам қилиб олиш йўлидан кетмоқда.

   АҚШ эса Россия томонидан Марказий Осиё республикаларига босим ўтказишни энг қўлай йўли бўлган меҳнат муҳожирлари муаммосига зарба бериш орқали бу минтақа давлатларини Россияга бўлган қарамлигидан чиқариб олиш ҳаракатини бошлаб юборди.  Аввалроқ, 2015 йил 20 март куни Қирғизистон ва АҚШ ўртасида икки давлат фуқаролари учун 5 йиллик виза бериш тўғрисидаги ҳужжат имзоланган эди. Имзоланган ҳужжатга кўра, визалар фуқароларга туристик саёҳат, бизнес ишлари, даволаниш, ишлаш ва ўқиш мақсадлари учун берилиши белгиланган ва  визалар 28 апрелдан кучга кириши ортидан 29 апрел куни АҚШнинг Бишкекдаги муваққат элчиси Ричард Майлз Қирғизистон фуқароси Сейнеп Дийканбаевага 5 йиллик виза тақдим қилган эди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here