Ўзгаришларга маҳкум конституция яна ўзгартирилади

723
0

Жогорку Кенеш расмий сайтида пайдо бўлган хабарга кўра, парламентдаги ҳукмрон (кўпчилик) коалиция “Конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича референдум тайинлаш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига олиб чиқди.

 Қонун лойиҳаси ҳукмрон коалицияни ташкил этувчи парламент фракциялари етакчилари Феликс Кулов (Ар-Намис), Чинибай Турсунбеков (ҚСДП) ва Ўмурбек Текебаев (Ата Мекен)лар ташаббуси билан ишлаб чиқилган.

 Ташаббусчиларнинг қайд этишича, “2010 йилнинг 27 июн куни умумхалқ овоз бериш йўли билан қабул қилинган Қирғизистон республикаси конституцияси мамлакатда ҳақиқий парламент тизимини ўрнатди ва ҳукуматнинг халқдан бегоналигини максимал даражада бартараф этди. 2010 йил апрел ойида халқнинг қаҳрамонона сай-ҳаракатлари мевасини мустахкамлаган конституция аввалги ҳукуматлар томонидан оёқ ости қилинган ва камситилган юксак инсонпарварлик ғояларини, демократик ривожланиш ва давлат қурилишининг энг муҳим ютуқларини ўзида мужассам этди.

 Афсуски, вақт ўтиши билан конституциянинг айрим қоидалари уларнинг амалий ижросида ўзини оқламади ва давлат бошқаруви органлари фаолиятидаги тартибсизликлар, сусткашлик ва ҳукуматнинг жураътсизлиги халқ норозилигини кучайишига сабаб бўлди”.

 Уларнинг фикрича, мамлакатда конституцияга ўзгартиришлар киритиш учун эҳтиёж пайдо бўлди.

 Парламент фракциялари етакчиларининг тушинтириб ўтишича, Таклиф қилинаётган ўзгартиришлар, маҳаллий давлат маъмуриятлари раҳбарларини тайинлаш тартиби, дахлсизлик масалалари, шунингдек, Жогорку Кенеш депутатларини фракциялардан чиқариш, депутат ва Бош вазирликка сайланганлар қобилиятлари, истеъфога чиққанидан сўнг Жогорку Кенеш депутатлигига қайтиш, Жогорку Кенеш томонидан Олий суд раиси ва ўринбосарларини сайлашга тегишли бўлади.

 Туркистон:

Инсоннниг чекланган ақли махсули бўлган демократия қонун чиқариш ҳуқуқини оламлар Роббиси бўлган Аллоҳ Таоло ўрнига инсонларга берган ботил тузум ҳисобланади. Тузум асосчилари томонидан халқни бошқариш ва қонунлар учун асос сифатида ўйлаб топилган конституция ҳам доимий ўзгаришларга ва зиддиятларга маҳкум. Чунки, инсон ўзининг чекланган ақли билан барча нарсани қамраб ололмайди. Дунёдаги ўзгартирилмаган бирорта ҳам конституция мавжуд эмас, бун ҳатто шу тузум тарафдорлари ва ижрочилари бўлган сиёсатчиларнинг ўзлари ҳам тан олишади. Бироқ шундай бўлсада ўз қўлларидаги ҳокимиятни сақлаб қолиш мақсадида шу ботил тузум ортидан югуришга, уни кўкларга кўтариб мақташга, одамлар кўзига чиройли қилиб кўрсатиш учун бўяб кўрсатишга ҳаракат қилишади. Бугунги кунда демократик тузум ақида ва бошқарув жиҳатидан инқирозга юз тутиб бўлган бўлсада мустамлакачи давлатлар томонидан мусулмонларга мажбуран тиқиштириб келинмоқда.

 Кофир ғарб мусулмонларнинг юртларига олиб кирган демократия Исломга ҳеч қандай алоқаси бўлмаган куфр низомидир. Бу низом ўзининг умумий тушунчалари, майда тафсилотлари, ҳосил бўлиш манбаи, келиб чиқиш ақидаси, қурилган асоси, олиб келган фикр ва қонунларида Ислом аҳкомларига тамоман зиддир. Шунинг учун, уни қабул қилиш ҳам, ҳаётга татбиқ этиш ҳам, унга даъват қилиш ҳам, бу тузум умрини узайтиришга олиб келадиган умумхалқ референдумлари ва сайловларида иштирок этиш ҳам мусулмонларга қатъий ҳаромдир.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here