Татаристон мусулмонлари диний идораси Россияда исломий сақофат берувчи адабиётларни тақиқловчилар тарафига ўтди

644
0

Матбуот баёноти

Татаристон мусулмонлари диний идораси Россияда исломий сақофат берувчи адабиётларни тақиқловчилар тарафига ўтди

2015 йил 8 майда Татаристон мусулмонлари диний идораси уламолар кенгаши томонидан республика ҳудудида тарқатилиши исталмаган китоблар рўйхати келтирилган диний идора қарори эълон қилинди. Рўйхатда 16 нафар эътиборли уламолар ва муфаккирлар номи келтирилган. Номи келтирилган уламолар орасида шайх Тақийюддин Набаҳоний, Абдулқодим Заллум, Ато Абу Рошта, Носириддин Албоний, Абдурраҳмон Саъдий, Ҳасанул Банно, Саййид Қутб ва бошқа уламолар бор. Рўйхатда номлари кўрсатилган уламолар китоблари тарқамаслиги учун бу қарор масжид имомларига юборилган. Бундан ташқари «тарқатилиши исталмаган» бу китоблар рўйхати ички ишлар вазирлигига ва республика бош прокуратурасига ҳам юборилган.

Россия адлия вазирлиги анчадан буён тақиқланган исломий адабиётлар рўйхатини тузиб келади ва бу Россиядаги даъватни етказувчилар учун янгилик эмас. Исломий адабиётларни тақиқлаш масаласи нафақат мусулмонлар томонидан, балки адвокатлар, экспертлар ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари томонидан ҳам анча йиллардан бери муҳокама ва қоралаш мавзуси бўлиб келди. Улар бу тақиқни қонунга зид ва асоссиз, деб ҳисоблайдилар. Бироқ шу пайтгача бу тақиқда хавфсизлик хизмати билан бир косада овқат ейдиган экспертларнинг қарашига таянилар эди, бироқ бугунга келиб бу ишга мусулмонлар диний идорасининг ўзи бош қўшмоқда. Гарчи қарор матни «исталмаган», деган юмшоқ сўз билан ниқобланган бўлса-да, бироқ мазмун-моҳияти рус ҳукуматининг мусулмонларга бўлган босимларидан бир қисмига далолат қилади. Чунки бу ҳукумат россиялик мусулмонларни Исломни ҳукумат истагандек тушунишларини хоҳлайди.

Татаристонда анъанавий Исломга даъват қилишни кучайтириш тўғрисидаги қарор ҳам, улар айтган «исталмаган» уламолар рўйхати тўғрисидаги қарор ҳам диний идоранинг мана шундай қилмиши учун оқлов бўлолмайди. Чунки исломий китобларни тақиқлаш шариатга зид. Шариат эса мусулмонларга шаръий иккиламчи масалаларда ихтилоф қилишга (фикрларда ўзаро хилма-хил бўлишга) рухсат берган, ҳатто буни Аллоҳ Таолодан раҳматдир, Умматнинг уйғониши омилларидан биридир, деган. Мусулмонлар ўртасида ихтилофдан йироқ бўлишнинг ягона йўли шаръий далиллар асосида баҳсу мунозара қилишдир. Бу эса мухолиф фикрни рад этувчини қўллаб-қувватлаш билан ёки уни рад этиш билан ҳаргиз амалга ошмайди. Ушбу масала Ислом Уммати тарихида хулафои рошидинлар замонасидан бери айнан шу тарзда ҳал этилиб келган.

Биз Татаристон мусулмонлари диний идорасининг бундай кутилмаган қадамларидан ташвиш изҳор этамиз ҳамда ушбу эътиборга молик уламоларга ва Умматнинг маърифий меъросларига ҳужум қилишдан дарҳол тўхталишини талаб қиламиз. Хусусан, Татаристондаги масжидларда диний идора томонидан номлари айтилган мазкур уламоларни қўллаб-қувватловчи тарафдорлари жуда кўп. Шубҳасиз, сиз диний идора ходимлари ҳукумат ва унинг хавфсизлик хизматига тобелик қилиш билан мўминларга хиёнат қиляпсиз. Мўминлар тарафида туриш, ҳаққа даъват қилишда улар билан ҳаракат қилиш ҳамда Исломга қарши ҳукумат олиб бораётган душманлик сиёсатидан уни ҳимоя қилиш ўрнига, унга хиёнат қиляпсиз.

Аниқки, рус ҳукумати розилигини олаётган исломий диний фаоллар мудом шариатга зид иш тутишга тайёр эканлар, бу ҳукуматга шерик бўлишмоқда. Росулуллоҳ A бундай дедилар:

«إنَّ أُنَاسًا مِنْ أُمَّتِي يَسْتَفْقَهُونَ فِي الدِّينِ وَيَقْرَ€أُونَ الْقُرْآنَ وَيَقُولُونَ: نَأْتِي الأُمَرَاءَ فَنُصِيبُ مِنْ دُنْيَاهُمْ، وَنَعْتَزِلُهُمْ بِدِينِنَا. وَلاَ يَكُونُ ذَلِكَ، كَمَا لاَ يَجْتَبِى مِنَ الْقَتَادِ إلاَّ الشَّوْكَ، كَذَلِكَ لاَ يَجْتَبِى مِنْ قُرْبِهِمْ إلاَّ الْخَطَايَا»

«Умматимдан шундай кимсалар бўладики, улар динда фиқҳ излашиб, Қуръон ўқий туриб, бундай дейдилар: биз амирларга бориб, дунёларидан насибадор бўламиз, динимиз борасида эса улардан узиламиз. Бундай бўлмайди. Янтоқдан фақат тикон ҳосил олиб бўлгани каби, амирларга яқин бўлишдан ҳам гуноҳлардан ўзга ҳосил олиб бўлмайди» (Ибн Можа ривояти).

Ҳизб ут-Таҳрирнинг

Россиядаги матбуот бўлими

Расмий сайт: www.hizb-russia.info

Электрон почта: mediaoffice.htr@gmail.com

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here