Ҳимоясиз қолган мусулмонлар учун норозилик юриши амалга оширилди

574
0

Ҳизб ут-Таҳрир – Туркия вилояти 10 май якшанба куни Ислом душмани Каримов ва золим Россия ҳукумати билан Хитой ҳукуматининг мусулмонларга нисбатан қўллаётган репрессив сиёсатига қарши “Туркистонни ҳимоясиз ташлаб қўймаймиз” номли юриш ташкил қилинди. Фаол йигитларнинг ташаббуси билан ўта тартибли равишда амалга оширилган юриш кутилганидан ҳам кўп инсонларнинг иштирокида бўлиб ўтди. Юришда “Yeni Akit” газетасининг ёзувчиси Аҳмет Варол, “Уйғур” ахборот агентлиги ва тадқиқот марказининг раҳбари Ҳамид Кўктурк, Истамбул тафкир институтининг раҳбари Мустафо Шатирўғли, Шарқий Туркистон маориф ҳаракатининг раҳбари Ҳидоят Ўғузҳон, Ўзбеклар иттифоқининг бош котиби Алибой Йўляхшиев, илоҳиётчи ёзувчи Абдурраҳмон Шон каби таниқли инсонлар ҳам иштирок этишди.

Сарачхона майдонида йиғилган инсонлар қаршисида сўзга чиққан Ҳизб ут-Таҳрир – Туркия вилояти матбуот бўлимининг раҳбари Маҳмуд Қор Шарқий Туркистон ва Ўрта Осиё давлатларида давом этаётган зулмлар ҳақида сўз юритар экан, у золим ҳукматларга яқин кунда тикланажак Халифалик давлати олдида жавоб беришларини эслатиб ўтди. Шунингдек. Маҳмуд Қор Туркия давлат раҳбарларига хитоб қилиб мазлум мусулмонларни ёрдамсиз ташлаб қўймасликка чақирди.

“Фаластиндан Ўзбекистонгача, Суриядан Шарқий Туркистонгача бўлган мусулмонлар сизларни ёрдамга чорламоқда. Сизлар уларнинг биродарлари эмасмисизлар?! Туркистонга ёрдам деганда фақат ёдгорликларни таъмирлаш ва йўл қуришларни тушунасизларми? Ёки бу зулмлардан сизларнинг хабарингиз йўқми? Аллоҳ ва Росули учун улардан воз кечманг”, дея хитоб қилди Маҳмуд Қор Туркия ҳокимиятини эгаллаб турган кишиларга.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here