Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев кўрсатмаси асосида бир йил аввал “Иймон” фонди ташкил этилган эди. Мазкур фонд етакчиси Нуржигит Қодировнинг “Озодлик” радиоси қирғиз хизмати билан бўлган суҳбатида маълум қилишича, шу ой (май)дан бошлаб имомларга маош тўлана бошлаши ва унинг миқдори саккиз минг сом атрофида бўлиши мумкин.
Унинг сўзларига кўра, дин соҳасида ҳукуматнинг сўзи таъсирсиз бўлиб қолмоқда. Бунга сабаб, дин хизматчиларига ҳеч нарса бермай, яшаш даражасини таъминламай туриб, улардан ундай ёки бундай бўл деб талаб қилганда сўз бир оз таъсирсиз бўлиб қолиши табиий. Шунинг учун дин соҳасидаги сиёсатни йўлга солиш учун имомларга ёрдам бериш керак. Улар ойлик маош олмаса, тайинли даромади бўлмаса на халқ билан ишлай олади, на имомлик вазифасини бажара олади ва на давлат кўрастмаси, сиёсатини бажаришга хоҳиши бўлади. Шу сабабли уларга маош бериш керак деган қарорга келинди.
Нуржигит Қодирбековнинг маълум қилишича, имомларда учта шарт топилса уларга маош ажратилади. Биринчиси, имомлар аттестатциядан ўтган бўлиши, иккинчиси, улар ишлаётган масжидлар давлат рўйхатидан ўтган бўлиши ва учунчиси, фонд томонидан уюштирилган ўқув дастурларида қатнашиши керак. Бундан ташқари улар ҳанафий мазҳаби ва Мотрудий ақидасини ушлаган бўлишлари зарур.
Туркистон:
Халқ ичида, “Еган оғиз уялади” деган мақол бор. Имомлар хукумат вакиллигининг бир тармоғига айлантирилишмоқда. Бундан икки мақсад кўзланади.
Биринчиси: сайловда, уларнинг хаммасини хозирги хокимиятдаги етакчи партия учун хизмат қилишга мажбур бўлишади. Худди бюджетдан ойлик маоъш оладиган барча зиёлилар ва ишчилар қатлами сингари.
Иккинчидан: Ислом ва Мусулмонларга қарши, халқаро дунё системаси томонидан топшириладиган мажбуриятларни бажаришда шу имомлар армиясидан фойдаланишади. Яна худди юқоридаги, давлатга кўзқаранди бўлган қатламлар билан бир сафда туриб.
Лекин бу диндорлар юқоридаги хукумат қўл остидаги қатлам вакилларига нисбатан, Ислом дини учун келтирадиган зарари сезиларли даражада кўпроқ бўлади. Чунки улар, куфр харакатлари учун исломий фатволар чиқариш билан, Мусулмонларни чалғитиш, уларни ғойри исломий фикр ва харакатларга рози қилиш учун хорларча ишлатилишади. Сўнг ишлари тугагач ёки сиёсат ўзгариши билан, худди кузда хайдаб юбориладиган эшшакдек хайдаб юборилишади. Буни, Ўзбекистон мисолида кўриб келаяпмиз.