Қирғизистон ҳукумати Қозоғистон билан музокаралар олиб бормоқда

749
0

Қирғизистон ҳукумати Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ)га аъзо бўлиш доирасида Қозоғистон билан 100 миллион доллар ажратиш бўйича музокалар олиб бормоқда. Бу ҳақида янги сайланган бош вазир Темир Сариев 4 май кунги ҳукумат йиғилишида маълум қилди.

 Унинг сўзларига кўра, Қирғизистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқига қўшилишидан аввал хал қилиниши зарур бўлган икки муҳим масала бор ва булар бўйича музокаралар давом этяпти, лекин аъзо бўлиш муддати ортга сурилмоқда.

 Бош вазирнинг таъкидлашича, ЕОИИга қўшилиш тарихий қарор.   Унинг қўшимча қилишича, президент ҳам, ҳукумат ҳам, парламент ҳам иттифоққа аъзо бўлиш бўйича Қирғизистон манфаатлари доирасида қарорлар қабул қилишмоқда.

 “Қирғизизистон-Россия тараққиёт фонди ташкил этилди. Россия грант сифатида 200 миллион доллар ажратди ва биз бу маблағларни барчасини йўл харитасини амалга оширишга йўналтирамиз. Биз барча нарсани тайёрлаб қўйдик, аммо бошқа томондан ҳужжатлар ҳозирча имзоланмайди, келишув кучга кирмайди. Яна озгина сабр қилинглар”, – деди Бош вазир.

Туркистон:

Темир Сариев Қирғизистон бош вазири этиб тайинланишидан олдин ҳам ЕОИИга аъзо бўлиб кириш муддати ортга сурилиши мумкинлиги ҳақида хабар қилган эди. Ўша вақтда ҳам Сариев иттифоққа аъзо бўлишдан олдин хал қилиниши зарур бўлган икки масала борлиги, булар Хитой билан эришилган техник-иқтисодий шартномаси ва фитосанитария назорат масалалари эканлигини айтиб ўтган эди. 

 Гарчи Қирғизистон ҳукумати Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо бўлиб кирадиган бўлсак бизлар учун 170 миллионлик бозор очилади, деб айтиб келаётган бўлсада, аслида бу ҳозирча қуруқ гапдан бошқа нарса эмас. Чунки, Қирғизистон қишлоқ хўжалиги ҳам, саноати ҳам Россия, Қозоғистон ва Белорус давлатлари билан рақобатлашадиган даражада эмас. Оддий бир мисол, Қирғизистоннинг ун ишлаб чиқарувчи заводлари Қозоғистон заводлари билан рақобат қила олмайди. Бундан ташқари сут ва гўшт махсулотларини етказиб берилишида ҳам фитосанитария назорати сабабли муаммолар юзага келиши аниқ. Енгиллик фақатгина Қирғизистондан бориб қора ишларда ишловчи меҳнат муҳожирлари учун бўлиши мумкин.

 Бироқ, бундай муаммолар ва аъзо бўлиш муддати ортга сурилишига қарамай Қирғизистон ихтиёрий-мажбурий равишда ЕОИИга аъзо бўлишга сари интилмоқда.

 Ўтган ой охирларида Қирғизистонга Россиядан ташриф буюриган Геосиёсий муаммолар академияси ва Халқаро геосиёсий анализлар маркази президенти истеъфодаги генерал-полковник Леонид ИвашовВечерний Бишкек” сайтига берган интервьюсида, “Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо бўлиш биринчи навбатда Россиянинг эмас, балки Қирғизистон манфаатларига мос. Россиядан узоқлашиб Европага яқинлашишга ҳаракат қилган Украинада нималар содир бўлаётганига диққат билан қараш керак. Украина йўқ бўлиб бормоқда. Қирғизистон эса Украинага қараганда кичкина мамлакат”, – дея очиқчасига таҳдид қилган эди. 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here