Ҳимоясиз қолган мусулмонлар учун норозилик юриши

568
0

Хитой ҳукумати уйғур мусулмонларини ошкора равишда оммавий қирғин қилмоқда. Бу қирғинлар шундоққина кўчаларда, дунёнинг кўз ўнгида амалга ошириляпти. Ўрта Осиёдаги Совет иттифоқидан қолган режимлар эса мусулмонларни – эркагу аёл, ёшу қари демай – зиндонларга ташлаб аёвсиз қийноққа солмоқда. Қийноқ остида жон таслим қилган шаҳидларнинг кети узилмаяпти. Аммо Ислом ўлкаларидаги раҳбарлар бир қанча йиллардан буён бу ҳолатни лом-мим демай, жимгина кузатиб келмоқда.

Шу боис Ҳизбут Таҳрир – Туркия вилояти коммунист Хитой ҳукумати зулми остида қолиб инграётган Шарқий Туркистондаги мусулмонларни ҳимояси учун ва Ўрта Осиёдаги режимлар қамоқхоналарида азият чекаётган барча мусулмон ака-укаларимиз ва опа-сингилларимизнинг ҳимояси учун норозилик юришига барча мусулмонларни даъват қилади.

Бу норозилик юришини ташкил қилишдан кўзланган мақсад Хитой, Россия ва Ўрта Осиёдаги золим режимлар Мусулмонларга нисбатан тинимсиз амалга ошираётган зулмларни дунёга ошкор қилиш ва бу зулмларга жимгина қараб, томоша қилиб турган Исломий ўлкалардаги сукунатни бузиш ҳамда барча мусулмонларни ўз биродарларини ҳимоя қилиш учун бел боғлашга даъват қилишдир.

Юриш 10 май якшанба куни пешин номозидан сўнг Истамбулдаги Фотиҳ жоме масжидидан Сарачхона майдонигача давом этади. Сўнгра Сарачхона майдонида Шарқий Туркистон ва Ўрта Осиёда мусулмонларга нисбатан амалга оширилаётган зулмлар ҳақида баёнотлар берилади. Бу зулмларга нисбатан эътиборсиз бўлмаган мусулмонларни норозилик юришига даъват қиламиз. Зулмга сукут сақлаш билан золимга шерик бўлманг!

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here