Сурия масаласи бўйича яна бир учрашув

470
0

БМТ Суриядаги инқирозга барҳам бериш мақсадида яна бир конференция ташкил қилишга киришди. БМТнинг Сурия масаласи бўйича хос вакили Стеффан Де Мистура Сурия режими вакиллари ва унга қарши кураш олиб бораётган мухолифат вакилларини Май ойида ўтказилиши режалаштирилган конференцияга иштирок этишлари учун Женевага даъват қилди. БМТ сўзчиси Аҳмад Фавзи бу конференция 4-6 олти ҳафта ичида амалга оширилиши режаланганлигини билдирди.

Фавзига кўра, Швецариянинг Женева шаҳрида ташкил қилинадиган конференцияда ҳар икки тараф билан алоҳида-алоҳида учрашув ўтказилади. БМТ сўзчиси учрашув оддий шаклда ўтиши, катта йиғилиш ўтказиш режаси йўқлиги, бироқ бу йиғилишдан юксак натижалар чиқиши тахмин қилинаётганлигига ишора қилди.

Аҳмад Фавзининг таъкидалашича, конференцияга Сурияда кураш олиб бораётган тарафлар билан бир қаторда буюк давлатлар ва минтақавий давлатлардан ҳам вакиллар даъват қилинган, улар орасида Эрон ҳам бор, бироқ “Террорчи” гуруҳ дея танилган Исломий жамоалар бу конфененцияга иштирок этишмайди.

Фавзининг маълум қилишича, Де Мистура учрашув натижаларини БМТ бош котиби Пан Ги Мунга 30 июн кунида тақдим қилиш ниятида. 30 июнда Женева деклорацияси қабул қилинганига 3 йил тўлади.

“Reuters” ахборот агенлигига интервью берган баъзи дипломатлар Мистура ташаббуси билан ташкил қилиниши кутилаётган бу конференциядан бирор натижа чиқишига шубҳа билан қарашини билдиришди. Уларга кўра, Россия ҳукумати бу учрашувдан Суриядаги жиҳодий гуруҳларга қарши бир иттифоқ тузилишидан умидвордир.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here