Ҳалабнинг қўлдан кетиши Асаднинг қулашини англатади

0
492

Ал-Жазира ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, кейинги бир ой ичида Идлиб шаҳрини қўлга киритган мужоҳидлар Суриянинг иккинчи катта шаҳри бўлган Ҳалабда ҳам Асад режимига қарашли стротегик нуқталарга ҳужумларини давом эттиришмоқда.

Ҳалаб ҳарбий кенгашининг раҳбари Зоҳир Шокир саноат маркази ҳисобланган Ҳалаб шаҳри Суриянинг қон томири эканлигини таъкидлади. Шокирга кўра, Ҳалабнинг қўлдан кетиши Асаднинг қулашини англатади

“Ҳалаб нафақат Сурия учун, балки Ўрта Шарқ учун ҳам буюк саноат маркази ҳисобланади. Сурия бўйлаб 70% иқтисод айланувининг маркази Ҳалабдир. Агар режим кучлари Ҳалабдан чекинишга мажбур бўлса, бу унинг расман қулашини англатади”, дея қайд этди Зоҳир Шокир.

Айни пайтда БМТнинг Сурия масаласи бўйича хос вакили Стеффан Де Мистура Женева декларациясини амалга ошириш учун келгуси ойдан эътиборан Сурияда кураш олиб бораётган тарафлар билан учрашув ўтказишни режалаштираётгани айтилмоқда.

БМТ бош секретарининг сўзчиси Стефан Дюжаррик журналистларга берган интервьсида мавзуга доир ҳануз ҳеч кимга даъватнома юборилмаганлигини билдирар экан, Мистуранинг кураш олиб бораётган тарафлар билан ҳамда минтақавий ва глобал актёрлар билан учрашув ўтказиш истаги борлигига урғу берди. Дюжаррикнинг маълум қилишича, Мистура келгуси ҳафта БМТ хавфсизлик кенгашида ҳисобот беради.

Шу вақтгача Сурия масаласини Ғарб манфаатига мос равишда ҳал қилишда бир қанча уринишлар амалга оширилган бўлса-да уларнинг ҳеч биридан айтарлик натижа чиқмади. Женева конференциясида ҳукумат ва мухолиф кучлар “ўзаро жангларни дарҳол тўхтатиш орқали ҳар иккала тарафни ҳам ўз ичига олган муваққат ҳукумат ташкил қилиш” борасида келиша олмаган эди.

Сурия масаласини ҳал қилиш бўйича вакил қилиб тайинланган Кофе Аннан ва Лаҳдар Браҳимий ҳам бирор иш қила олишмади. Стеффан Де Мистура эса ўтган йили жангларни музлатиш режасини кун тартибига киритган эди. Аммо бундан ҳам ҳеч қандай натижа чиқмади.

NO COMMENTS