Тунел кавлаган ва ундан ўтган киши бир умрга қамалади

569
0

Миср расмий газетаси тарқатган хабарда айтилишича, Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси чегара минтақаларда янги тунел кавлаган ва кавланган тунелдан ўтган кишилар борасида 21/2015 сонли янги қарор қабул қилди. Мазкур қарорга кўра, мамлакат чегараларида тунел кавлаган, кавлаш учун тайёргарлик кўрган, чет эл фуқаролари билан алоқа ўрнатиш ва уларга турли маҳсулотлар етказиб бериш учун кавланган тунеллардан фойдаланган кишилар умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинади.

Чегара минтақаларда тунелнинг кавланишидан хабардор бўлиб, тегишли жойларга хабар қилмаган кишилар ҳам умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилиниши қарорда алоҳида қайд этилади. Шунингдек, қарорга кўра, тунел кавлашда белгиланган бино ва ерлар ҳамда ишлатилган техник воситалар мусодара қилинади.

Миср конституциясига киритилган кейинги ўзгартиришларга мувофиқ мамлакат призиденти қонун доирасида янги қарор чиқариш ҳуқуқига эга. Чиқарилган янги қарор давлат расмий газеталарида чоп қилиниши биланоқ кучга киради.

Тунеллар қамал остида қолган Ғазонинг қон томирлари ҳисобланади. Ғазо аҳолиси учун зарурий эҳтиёж ҳисобланган озиқ овқатлар ва дори дармонлар, ҳотто тирик ҳайвонлар ушбу тунеллар орқали Мисрдан Ғазога олиб ўтилади. Шу вақтгача бу тунелларнинг аксарияти яҳуд важудини хурсанд қилиш йўлида Миср ҳукуматининг ташаббуси билан бузиб ташланди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here