Баҳона

546
0

Матбуот баёноти

«Давлат» ташкилоти вужудини Афғонистон ва Ўрта осиё ҳудудида атайин пайдо қилиб уни бўрттириб кўрсатиш ушбу минтақа ишларига аралашиш учун Америка ва шунингдек КХШТ фойдаланаётган баҳонадир

Америка олиб бораётган «Давлат» ташкилоти хатарини қасддан бўрттириб кўрсатиш кампанияси Россия, Франция ва Хитой каби катта давлатлар манфаатларига мос келмоқда.

17 март куни КХШТ бош котиби Николай Бордюжа «Фарғона» ахборот агентлигига берган интервюсида Ўзбекистон ва Туркманистоннинг терроризмга қарши курашда айни ташкилот билан ҳамкорлик қилмаётганидан нолиган эди. Россия Туркманистоннинг бетарафлик сиёсатига йўл қўймаслик учун уруш муҳитини яратиш ва исломий терроризм уйдирмасидан фойдаланиш орқали уни КХШТга тортишга уринмоқда.

Илгари, Ал-Қоида, Толибон ва Ўзбекистон Исломий Ҳаракати ваҳимасида ҳам шундай услуб қўлланган… «Давлат» ташкилоти ваҳимаси кучайтирилиб тарқатилгандан кейин Ўзбекистон, Покистон ва Ислом дунёсидаги бир қатор давлатларга босим қилишда ҳам терроризмга қарши курашиш баҳонасида уларнинг ишига аралашиш учун шундай услуб ҳамон қўлланишда давом этмоқда.

Америка ўзининг керакли эканини уқтириб қўйиш ҳамда башариятни террор хатаридан қутқарувчи ягона халоскор қилиб кўрсатиш учун бутун дунёни қўрқитмоқда. Чунки у ўз сиёсатида бундай услублардан кўп фойдаланиб келган. Масалан, Совет Иттифоқи қулашидан олдин Ғарб дунёсини унинг хатаридан қўрқитган бўлса, у қулаганидан кейин эса дунёни Ироқ, Эрон, Ливия ва булардан бошқа айрим давлатлардан қўрқитиб келди. Шунингдек у Ал-Қоида, Толибон ва Ўзбекистон Исломий Ҳаракати каби айрим ҳаракатлардан оламни қўрқитиб, «терроризм»дан ўз фойдаси йўлида фойдаланиб келмоқда.

Америка дунё давлатларининг ички ишларига, яъни, сиёсий, иқтисодий, ҳарбий ва сақофий ишларга аралашиш мақсадида бу баҳоналардан фойдаланади. Масалан, Европа устидан ҳукмронлигини кучайтириш мақсадида социализм картасини ўйинга қўйди. Социализм барҳам топгач Эрон ядровий қуроли хатаридан фойдаланди. Россия иқтисодига зарар етказиш мақсадида Украина ва Қрим муаммосини атайлаб пайдо қилди. Бу Натонинг кучайишига ҳамда минтақада кенгайишига олиб борди ва Европани унга боғланиб қолишини оширди. Бу билан Америка ер юзининг ҳар тарафидаги ҳарбий базаларини сақлаб қолади ва қолаверса базаларини яна оширади. Айни шу мантиқдан келиб чиқиб Россия Туркманистон билан муомалада бўлмоқда. Шу мантиқдан келиб чиқиб Америка ва Россия Украинани, Вьетнамни, Сурияни, Ливияни, Афғонистонни, Ироқни вайрон қилди. Улар шундай қилиб ўз мақсадларини амалга оширадилар.

Ўрта Осиё жумҳуриятлари сергак бўлиши лозим. Чунки улар келгуси нишонлардир. Шундай қилиб куфр дунёси етакчилигининг башараси очилиб қолди. Зеро, унинг ҳақиқий башараси Ислом ва мусулмонларга мутлақ душманлик қилишдир.

Бундай ёлғон таҳдидга жавоб қилаётган бизнинг ҳукуматлар «тозалаш кампанияси» баҳонасида куфр давлатларига юртларимизни босиб олиш ва мусулмонларни хорлаш ҳуқуқини беришмоқда. Бундай ишлар баҳонасида куфр системасининг истаклари ва манфаатлари амалга оширилмоқда. Режимлар эса душманлар юртнинг ишларига ҳарбий жиҳатдан аралашиши учун уларга юртни ланг очиб беришяпти ва қуролларини сотишга ҳамда бу юртда ҳарбий баъзаларини қуришга уларни рағбатлантирмоқда.

Бундай ишларнинг оқибати қандай бўлади?

Агар режим ўз халқи билан бўлган алоқасини қайта кўриб чиқмаса, Исломни тўғри тушуниб ҳаракат олиб бораётган ягона ҳизб ҳисобланган Ҳизб ут-Таҳрирга қарши сиёсатини ўзгартирмаса кўплаган миллатчилик жамоалари пайдо бўлиб бу жамоалар юртда қарама-қаршилик уруғини сепади. Чунки кофирлар олиб бораётган сиёсий ўйинни юрт ҳукмдорлари ва қолаверса уламолар ҳам тушунмаяпти. Ҳатто бу ҳукмдорлар юртни жарлик сари, тоифачилик ва миллатчилик сари олиб кетаётганларига ҳам ақллари етмаяпти. Улар бизнинг бошимизга турли балоларни ёғдиришмоқда.

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўрта Осиё ва Қозоғистондаги мусулмонларга нидоси:

Агар биз кофирларнинг найрангларини фош қила олмасак ва уни олдини олишга ҳаракат қилмасак биз ҳам Ливия ва Суриядаги каби сиёсий бўшлиққа тушиб қоламиз. Бугун бундай вазият Каримовнинг сиёсати туфайли Ўзбекистонда юзага келган. Бу келажакда Ўрта Осиёда вазиятни кескинлаштириши мумкин. Каримов одамлар қалбида чуқур илдиз отган исломий туйғуларни ва фикрларни синдира олмади. Чунки нафрат ва зўравонлик Исломни янада маҳкам ушлашликни оширади. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг дафн маросими қалбларга чуқур ўрнашган бу имоннинг ёрқин далилидир. Кофир ҳам ушбу исломий кучни ўз манфаати томон йўналтиришни истайди. Бизнинг ҳукуматлар кофирга хизмат қилиш йўлида мусулмонларни қамоққа олиш ва Исломни бадном қилиш орқали Ислом овозини ўчиришга ҳаракат қилмоқда.

Биз одамларни ва режимларга таъсир ўтказиш имконига эга бўлган кишиларни кофирларнинг ушбу жирканч лойиҳасини олдини олишга чақирамиз ва уларга айтамизки, Ҳизб ут-Таҳрирга қарши ахборот ҳужумини очиб ёлғон ва уйдирмаларни тарқатмоқда. Биз расмий баёнотларимизда моддий ҳаракатлар билан шуғулланмаслигимиз ҳақида айтган бўлсакда улар Ҳизбни террорчилик амалиётларида айблашмоқда. Улар Ҳизбнинг ҳаракатини тўхтатиш учун ва ўзларига Уммат устида фитна уюштириш қулай бўлиши учун Ҳизбни Умматдан ажратишга уринишмоқда. Уларнинг каттаси Каримов (Аллоҳ ҳалок қилсин) 16 феврал воқеасида қилганидек булар ҳам ўзлари истаган вақтда ва истаган жойда Ислом ва мусулмонлар номидан қўпорувчилик ҳаракатини амалга ошириб бу ишда Ҳизбни айблашга уринишлари мумкин. Шунинг учун, агар шундай воқеа содир бўлгудек бўлса унга ишонманглар. Чунки Ҳизб бирор кун ҳам ўзининг сиёсий лойиҳасини яширмаган. Ҳатто Ҳизб аъзоларининг ўнлаб йиллар қамоқда бўлиши ҳам Ҳизбни тариқатидан буролмади. Агар Ҳизб моддий ишни амалга оширгудек бўлса буни сир сақламаган бўларди. Чунки Ҳизб йигитларининг даъватни ёйиш йўлидаги журъати ва салобати ҳеч кимга сир эмас.

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Қирғизистондаги матбуот бўлими раиси

Расмий сайт: http://hizb-turkiston.net

Электрот почта: webmaster@hizb-turkiston.net

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here