“Газпром” Қирғизистонни газ билан узлуксиз таъминлашга ваъда қилмоқда

1
505

КирТАГ”нинг хабар қилишича, “Газпром Қирғизистон” Ўзбекистоннинг “Ўзтрансгаз” компанияси билан 2015 йилнинг охирига қадар шартнома имзолади.

Келишувга мувофиқ Ўзбекистон газини Қирғизистонга арзонроқ нархда сотадиган бўлди. Авваллари “Қирғизгаз” корхонаси ўзбек газининг 1 куб метрини 278-295 доллардан сотиб олган бўлса, энди “Газпром Қирғизистон” бунинг учун 195 доллар тўлайди.

Россиянинг “Газпром” компанияси “Қирғизгаз”ни рамзий нарх – 1 долларга сотиб олган ва 2014 йилнинг 10 апрелидан унинг тўлақонли соҳибига айланган эди. 14 апрел куни эса Ўзбекистон Қирғизистон жанубига газ узатишни тўхтатди, буни аввалги келишув муддатининг тугагани ва корхона эгасининг ўзгаргани билан изоҳлади.

Қирғизистон жануби 2014 йилнинг декабригача – “Газпром” Ўзбекистон томони билан келишувга эришгунга қадар табиий газсиз қолди.

1 COMMENT