Ғани АҚШ ваъдасини қўлга киритди

0
626

Афғонистон президенти Ашраф Ғани АҚШ давлат котиби Жон Керри ва АҚШ мудофаа вазири Эштон Картер билан учрашиб янги ҳарбий кўмак ваъдасини қўлга киритди. Хабарларга кўра, ваъдага биноан АҚШ Афғонистондаги 352 минг афғон аскарини 2017 йилгача маблағ билан таъминлайди.

Афғонистон президенти Ашраф Ғани ва ижроия раҳбари Абдулла Абдулла АҚШ давлат котиби Жон Керри ва мудофаа вазири Эштон Картер билан Кэмп-Дэвид қароргоҳида учрашув ўтказди. Учрашувдан сўнг журналистлар учун ташкил қилинган матбуот анжуманида Эштон Картер 2017 йилга қадар 352 минг нафар афғон армияси АҚШ ҳукумати тарафидан маблағ билан таъминланишини ва бу ишга ўзларининг бўйнидаги мажбурият сифатида қаралишини маълум қилди.

Афғонистон президенти Ашраф Ғани эшитганларидан ғоят мамнун эканлигини тилга олиб, бу жуда катта қўллаб-қувватлаш маъносини ифодалашини қайд этди.

АҚШ давлат котиби Жон Керри ҳам Афғонистонни хавфсизлик ва тинчлик билан таъминлаш ва шу билан бир қаторда Афғон жамиятининг фаровонлигини кўтариш икки давлат алоқаларининг марказидан ўрин олганига ишора қилди.

Шу йил ичида Қобулга сафар қилишини билдирган Керри икки давлат алоқаларини яна ҳам ривожлантиришга қаратилган ҳаракатларга урғу берди. Шу нуқтаи назардан келиб чиқиб, Керри Афғонистон ҳукумати ислоҳотлар кун тартибига киритиши учун янги бир ривожланиш тасаббусини ишлаб чиқишларини қайд этди.

“Бу ташаббус АҚШ-Афғонистон алоқаларининг стротегик муҳимлигини акс эттиради. Давлатларимиз ўртасидаги янги бир ҳамкорлик даврини тасвирлаб беради”, деди Керри.

Керри 800 миллион долларлик ёрдам таркибидан ўрин олган янги ташаббус Афғонистон ҳукуматининг ривожланиш лойиҳаси учун янги имкониятларни юзага келтиришда муҳим рол ўйнашини қайд этди.

Афғонистондаги АҚШ кучларига нисбатан берилган саволга жавоб берган Керри АҚШнинг Афғонистондаги ҳарбий миссияси 2014 йилда тамомига етганлигини ва ҳарбийлар сони 10 минга камайтирилганлигини айтиб ўтди. Бироқ Керрига кўра, афғон армиясини ҳарбий машғулотдан ўтказиш вазифаси ҳали давом этади.

Туркистон:

АҚШнинг бу миссияси, Афғонистонни минтақада янги урушларга таёрлаш мақсадида илгари сурилган. Афғон халқи, ўз қотиллари қўлида кўппакдек хизмат қилишга рози бўлиши учун, фақат қашшоқлик сунъий ушлаб турилиши лозим бўлади. Демак Афғон халқининг бошида турган имтиҳон ҳали кўтарилмаган. Аксинча уни янги имтиҳонлар кутаяпти.

АҚШ Ислом ва Мусулмонларга қарши курашда, пул билан Мусулмонларни сотиб олиб, ўзи уларнинг ортига ўтиб олиб, Афғонистонда ўз армиялари билан эришолмаган ютуқларга энди Мусулмон армиялари воситасида эришмоқчи бўлади.

Нафақат Афғонистонда, балки бутун унинг атроф минтақасидаги давлатларга қарата олиб борилаётган сиёсий босимларда хам. Булар Қирғизистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Қозоғистон, Туркманистон, Эрон, Покистон, Хитой ва яна бошқа юртларга босим бера олиш имкониятига эга бўлади.  АҚШ Афғонистонни босиб олди, лекин қўлга кирита олмади, демак уни у бошқа йўллар билан бўйнсундириш керак. Демак у ўз стротегиясини яна ўзгартира бошлади. Уни ўз халқи воситасида, худди илгари СССР армиясини Афғонистондан махаллий халқ воситасида қувиб чиққани сингари, энди бутун Афғонистонни ўз халқи ичидаги бир неча, бир бирига зид кўзқарашдаги Мусулмон жангари қабила ва жамоалардан тозаламоқчи бўлади. Агар бу хукумат назорати остидаги харбий қувват, минтақада салмоқли худудни ўз назоратига олса, АҚШ ўз манфаатига муносиб, Ўрта Осиё юртларига босим қила оладиган ягона кучга айланади. Россия каби давлатлар, Афғонистондаги таъсир қилиши мумкин бўлган барча қувватлардан маҳрум бўлади.

Лекин АҚШнинг лоиҳалари Афғонистонда хамиша охирида барбод бўлиб келади. Толибон билан учрашув излаб, ҳар қанча пул ваъда қилиб ҳатто пуллар сарфлаб ҳам олиб борган ҳаракатларининг бирортаси ҳам амалга ошмагани, Толибонни СССР аскарларини қувиб чиқарганидан кейин, уларни ўз назоратида ушлаб қола олмагани, бу юртни у энди ҳам ўз назоратига ола олмаслигидан дарак беради.

Юқоридаги битим лоиҳасининг ўзи, атроф минтақадаги давлатларни зийрак тортишга ундайди. Улар бу лоиҳани мабодо амалга ошиб кетиш хавфидан қўрқишиб, АҚШга бўлган муомилаларини ўзгартира бошлаши мумкин. Чунки бу лоиҳа, назарий бўлса ҳам бир неча ўн йилларни ўз ичига олади. Демак АҚШнинг бу ҳарбийларни ушлаб туришга сарфлаётган пуллари, бирор бир мақсадга эришидан илгари натижа бера бошлаши мумкин экан.

NO COMMENTS