АҚШ Давлат депортаментида терроризмга қарши кураш бўлимининг етакчиси педофилия айби билан қўлга олинди

582
0

 Туркистон:

 Бу жирканч шахс бутун дунёни терроризмдан эҳтиёт қилаётган бўлиб кўринишга интилаётган АҚШ давлат депортаментидан туриб болаларни қандай қилиб нопок йўллар таъсиридан қайтариб қолиш керак деган мавзуда мавъизалар уюштирар, амалда эса ёш болаларни жиноятлардан қайтаришнинг ғалати йўли билан кураш олиб борар экан. Балки бу услублар демократик қадриятларига кўра, бузуқчилик эмас балки улар эришган тараққиётнинг чўққисидир. Чунки эркакни эркакка ва аёлни аёлга уйланишини улар демократия мафкурасининг табиий тараққиёти деб билишади. Шунинг учун демократия машинаси уни дунё бўйлаб ривожлантиради ва ҳимоя қилади. Педофилияни олдини олишаётганлари қизиқ. Ахир айнан шулар кўнгиллари ярим бўлиб қолмасин, деб бир жинслик оилаларига ёш болаларни боқиб олишларига қонуний рухсат олиб беришмоқдаку.

 4 март куни Бишкекда болаларни ҳар хил зўрлик ва педофилиядан ҳимоя қишишни талаб қилиб митинг бўлиб ўтди. Ала-Тоо майдонида бўлиб ўтган бу митингда иштирок этган 50 – 60 киши ўз талабларини ифода этувчи бир қанча лозунглар кўтариб чиқишди. Қизиғи шундаки, митинг Қирғизистондаги америкапараст нодавлат ташкилотлар томонидан уюштирилган. Юқоридаги АҚШ давлат депортаменти терроризмга қарши бюроси бошлиғи 44 ёшли Ден Розен педофил бўлиб чиқиб қолганидан булар бехабар бўлишлари мумкин эмас. Чунки бу иш шу йилнинг феврал ойининг охирида бўлиб ўтган. Аввал шу каби педофилияга алоқаси бор жиноятлар Европа давлатларининг бир қанча черков таълим бериш билим юртларида, насроний кохинлар томонидан давомли амалга оширилиб келинаётганини кенг матбуот орқали тарқатишган эди.

 Бу каби бизларнинг фарзандларимизни “ҳимоя қилаётган” ташкилотлар бизларнинг юртларимиздаги мактаб дастурига жинсий алоқа олиб боришнинг ўргатувчи дарслик олиб киришга қаттиқ ҳаракат қилишяпти. Бу нима, бизларнинг фарзандларимизни жинсий майлларини эрта қўзғаб педофиллар чангалига тушиб қолишларини осонлатиш учунми?! Улар фарзандларимизни ҳимоясини ўз қўлларига олиб, улардан гей ва лесбиянкалар ундириб чиқаришмоқчими?! Чунки уларнинг Европадаги энг чўққисига чиққан демократик яшаш даражасида ҳар уч кишининг биттаси бир жинсли жинсий алоқа тарофдори бўлиб кетдику. Шу таълимотни бизларда ҳам таълим асоси қилиб олишга муваффақ бўлишса, бизнинг фарзандларимиз хам худди уларнинг фарзандлари каби бузилиб кетади.

 Бу гаплар билан биз болаларни ҳимоя қилиш керак эмас, демоқчи эмасмиз. Аксинча уларни ҳимоя қилиш ва тўғри тарбиялаш вожиб. Лекин уларни юқоридаги каби бузуқ қувватларга топшириб қўйиш, бундан ҳам ёмонроғи, фақат шу кучлар бизнинг фарзандларимизни тўғри тарбиялай олади деб тарғибот олиб бориш орқали уларга ёрдам бериш нотўғри. Чунки кўриб турганимиздек, улар бир томондан болаларни шижоат билан ҳимоя қилишса, иккинчи томондан уларни жинсий зўрлаш илинжида бўлишади.

Улар бизларнинг исломий асослардан униб чиққан, миллий минталитетимизга айланиб кетган қадриятларимиз асосида олиб бораётган тарбия системамизни парчалашмоқчи. Ўрнига ўзларининг демократияга асосланган бузуқ ва носоғлом мафкуралари асосида бизларнинг фарзандларимизни ҳам ўзлариники сингари бузиб юборишмоқчи. Россиялик бир поп интернет орқали “келажак албатта Ислом ва мусулмонларники, чунки бизларнинг фарзандларимиз балоғатга етишлари билан ўз ҳаётлари фаровонлигини излаб шаҳарга қараб кетишади. Мусулмонларнинг фарзанди эса бизларнинг юртларимизда ўта қийин ахволларда яшаб бўлса ҳам ўз оила ва ота онасига пул юборади”, деб айтган сўзлари нақадар тўғри. Куфр олами бизларнинг фарзандларимизга аслида хавас қилишади. Улар бизларнинг ҳақиқий душманларимиз эканлигидан бизда Ислом мафкурасининг таълими бўлган бу муҳитни бузиб юбориш учун тинмай ҳаракат олиб боришади.

 Куфр системаси ва унинг даъватчилари бўлмиш инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи нодавлат ташкилотлар эса аслида фарзандларимизни биздан ҳимоя қилишмоқчи бўлишади. Уларни ишга солишимиз, диний асосда тарбиялаб ва диний ахлоққа мувофиқ ҳаёт олиб боришга ундашимиз, балоғат ёшини улар кўрсатган ёшдан эмас, балки шариат белгилаган вақтдан ҳисоблаб фарзандларимизни турмуш қурдириб қўйишимиз ва ҳоказо шунга ўхшаш исломий қадриятларимизни улар болаларга зўрлик кўрсатиш сафига киритиб олишган.

 Педофилия ва умуман бузуқ жинсий алоқаларнинг барчасини хаётдан суриб чиқаришнинг йўли фақат тарбияга чекланиши нотўғри. Чунки бузуқчиликка қарши фақат қонун ҳақиқий зарба бера олувчи омил бўлиб ҳисобланади. Қолганлари эса, унга ёрдамчи воситалар бўлиб, маънавий ва руҳий озуқа беришга чекланади. Ислом Мабдаси (системаси) бизга шундай тарбия беради.

 Шунинг учун, асл асоси ҳам, асосчилари ҳамда ақидаси бузуқ ва носоғлом бўлган демократияга асосланувчи капиталистик системадан умидимизни узиб қўлимизни тортмасак, яқинда фарзандларимиз ўз жинслари билан турмуш қураман тўй қилиб берасан деб туриб олишади, бунда бўлишидан Аллоҳ сақласин.

 Юқоридаги педофилияга қарши ҳаракатларни тўғри йўлга йўналтириш учун – мактаб таълим дастурини ўзгартириш, ўғил ва қиз фарзандларимизни бир-бирларидан алоҳида мактабларда ўқитиш, уларни оила ташвишларидан қутқариб, ота-оналарини иш билан таъминлаш ёки уларга вақтинча ишсизлик нафақалари бериб туришни йўлга қўйиш каби бир қатор бузуқчиликни олдини олувчи ҳаракатлар томон буриш керак.

 Акс ҳолда фарзандларимиз ҳимоясини худди эшакнинг гўшти сингари сиёсий ўйинга айлантириб олишади. Бу ҳимоячиларнинг ичида хали Розена каби педофиллари, гей ва лесбиянкалари бўлса ажабмас. Биз фарзандларимизни шу ифлос кучларга топшириб қўйишимиз нотўғри. Аксинча биз уларни таълим соҳасидан иложи борича четлатишимиз керак.

23.03.2015

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here