Хитой полицияси икки муслима аёлни калтаклаб ўлдирди

476
0

Хитой полицияси мамлакат жанубида жойлашган Гуанчжоу шаҳрига яқин бир қишлоқда рейд ўтказиб, ўнлаган мусулмонларни қамоққа олди. Бу ҳақида Хитойнинг “Hong Kong menşeli South China Morning Post” газетаси хабар тарқатди. Бу зулмларга қаршилик қилган икки муслима аёл эса полиция тарафидан калтакланиб ўлдирилган.

Полиция қишлоққа уюштирилган босқин ҳақида расмий баёнот бермади. Қишлоқликларнинг гувоҳлик беришича, босқин уюштирилган кечада 100 дан ортиқ хавфсизлик кучлари қишлоққа ташланган.

Хитой ҳукумати Шарқий Туркистондаги мусулмонларни аёвсиз қирғин қилаётганига қўнуний тус бериш учун яна янги баҳона топди. Бу ИШИД баҳонаси. Хитой ҳукумати баъзи уйғур мусулмонларининг ИШИДга қўшилганлиги ва ундан сўнг яна Шарқий Туркистонга қайтиб ҳужум уюштириш режасини тузаётганлигини даъво қилди.

Бу даъво Хитойда иқтидорни қўла тутиб турган Хитой коммунист партиясининг Шарқий Туркистондаги вакили Чжан Чуньсянь тарафидан тилга олинди. Чуньсянь ўзининг баёнотида Шарқий Туркистоннинг ИШИДдан таъсирланганлигини урғулади.

“ИШИД халқаро таъсирга эга бўлган бир ташкилотдир. Шарқий Туркистон ҳам бундан таъсирланди. Қўлимиздаги маълумотларга кўра, бу ташкилотга қўшилган баъзи кишилар Шарқий Туркистонга қайтди ва ҳужум уюштиришга ҳозирлик кўришмоқда”, деди Чжан Чуньсянь.

Босқинчи Хитой ҳукумати шу вақтгача ҳам уйғур мусулмонларини мана шу каби айбловлар билан қирғин қилиб келмоқда. Аммо бу айбловлар рост ёки ёлғон эканлигини аниқлаш учун мустақил текширув ўтказишга рухсат бермай келади. Ўзи ҳам яқорли бирор далил келтирмайди.

Туркистон:

АҚШ ИШИДга қарши бир қатор кескин харакатлар уюштирмоқчи эканини қатор баёнотлар тарқата бошлади. Мақсади, хукуматларни, ўз фуқороларини исломий жангариларга айланиб, ўз юртларига қайтишлари билан, шу юртларда исломий жангари гурухлар уюштириши мумкинлигидан вахимага солиш.

Юқоридаги Хитойнинг Мусулмонларга қарши харакатлари сингари, бутун исломий юртларда Мусулмонларга қарши олиб бориладиган харакатларга кенг йўл очиб бермоқчи. Қирғизистон, Тожикистон, Россия ва ЕИдаги бир қатор давлатлар, бу имтиёзлардан фойдалана бошлашди ёки ростдан вахимага тушиб довдираб қолишди.

Хитой давлати мушриклар эканлиги ва уларда табиий Ислом ва Мусулмонларга қарши адоват борлиги маълум. Лекин Қирғизистондаги охирги Ислом ва Мусулмонларга қарши харакатларга эътибор беринг. Буларда Исломга қарши қандай адоват бўлиши мумкин. Қирғиз хукумати, худди Хитой сценарийси билан бир хил мативларни асос қилиб, Мусулмонларга қарши бир қатор юришлар уюштирди. У хам бир қатор Мусулмон эркак ва аёлларни қамоққа олди. Хатто бир аёлни 3 ойлик гўдаги билан қамаб қўйди. АҚШпараст дунё матбуоти ва инсон хуқуқ химоячиларнинг бирортаси, хатто оғзаки бўлса хам аралашиб қўйишмади.

Демак бу, АҚШ бош дунёда глобал масштабдаги “исламафобия” асосидаги Мусулмонларга қарши атайин уюштирилган лоиха асосида бораётган оламий харакат. АҚШ томонидан, куфр ва исломий юртлар хукуматларидаги Ислом ва Мусулмонларга бўлган адоватларини уйғунлаштириб, барча юртларда хукумат билан фуқоролари ўртасида жарликларни кенгайтириб, хатто таранглаштириб олмоқчи. Бунинг билан бу хукуматлар, Саддам ва Каддофий сингари бир қатор етакчиларнинг куни бошларига тушиб қолишидан қўрқиб, ўз халқига қарши қуроллана бошлашади. Саудия қироллигини қуролланиш бўйича биринчи ўринга чиқиб бораётгани бунга мисол. Саудия Ислом марқази. У ерга кофирлар хатто саёхат қилгани хам кириша олишмайди. Куфр оламининг ёки бошқа бирор қувватнинг Маккага хужум қилиши, Ислом оламига уруш бошлаши деб эътибор қилинади. Демак куфр олами томонидан Сауд қироли учун деярли хавф йўқ. Ундан чиқди Саудларнинг хам қуролланишдан мақсади, фақат Мусулмонларга қарши қувват тўплаш ва ўша дунё бўйлаб АҚШ тарқатаётган ИШИД вахимасига лаққа тушиш билан боғлиқ эканда.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак. Дунё куфр ва Ислом бўлиб иккига айрила бошлади. Бу Исломни хаётдаги ўз ўрнига қайтишидан илгари рўй берадиган табиий яъни ўз тариқатига мос келган холат. Мусулмонларни, бу холатга тўғри ва сиёсий бахо бера олмай қолиб, юқоридаги куфрнинг деярли чорасизлигидан сўнги услублар билан хужум уюштираётганини англамай, улар томонида қолиб кетишдан ўзларини эхтиёт қилиб туришга чақирамиз. куфрнинг охирги хамласи дейишдан мақсадимиз. Улар илгари Ислом уммати ичидан баъзи гурух, хизб ёки жамоани ажратиб олиб, сўнг уни ўша умматга ёмон ва хавфли қилиб кўрсатар, сўнг бу гурухга қарши исломий хукуматлар билан бирга ёки уларни восита қилиб бу Мусулмонларга қарши харакатлар уюштиришар эди. Энди бу услубларига уммат ишонмай қолди. Шунинг учун улар хозирда Ислом ва Мусулмонларга қарши умумий хужумлар уюштира бошлашди. Илгари ёлғондан бўлса хам ўз демократик мафкурасининг химояси учун, Хитой сингари вахший давлатларга бир қатор қаршилик харакатлари уюштиришар эди. Хозир эса, бутун куфр олами худди уни маъқуллаётгандек, ўзларини унга хамфикрдек тутиша бошлашди. Демак бу, куфр ва Ислом ўртасидаги мафкуравий кураш авжига чиқиб бораётганининг нишонаси. Бунда чириб бораётган куфрнинг демократияга асосланган мафкураси, Исломнинг бақувват илохий ақидага асосланган мафкураси олдида узоқ қарши туриб бера олмаслигини хатто куфр олами хам яхши билади. Оллох ушбу курашда бизларга нусрат берсин Амиин.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here