Ҳизб ут-Таҳрир амири улуғ олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг Истанбулда ўтказилган конференциядаги очилиш нутқи

682
0

Ҳизб ут-Таҳрир амири улуғ олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг – Аллоҳ у кишини ўз ҳифзу ҳимоясида асрасин – 2015 йил 3 март сешанба куни Истанбулда ўтказилган «Демократик президентлик бошқарувими ёки рошид Халифаликми?» номли конференциядаги очилиш нутқи

Аллоҳга ҳамду сано бўлсин, Росулуллоҳга, оиласига, асҳобларига ва у кишини дўст тутинганларига салоту саломлар ёғилсин.

Конференциямизда ҳозир бўлган азиз биродарлар, Аллоҳ сизларни Ўз итоати ила икром қилсин! Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

﴿وَعَدَ اللَّهُ الَّذِينَ آمَنُوا مِنْكُمْ وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ لَيَسْتَخلِفَنَّهُمْ فِي الْأَرْضِ كَمَا اسْتَخْلَفَ الَّذِينَ مِنْ قَبْلِهِمْ﴾

«Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган зотларни халифа қилганидек уларни ҳам ер юзида халифа қилишни ваъда қилди»    [Нур 55]

Росулуллоҳ A бундай марҳамат қилдилар:

«… ثُمَّ تَكُونُ جَبْرِيَّةً، فَتَكُونُ مَاُ شَاءَ اللهُ أَنْ تَكُونَ، ثُمَّ يَرْفَعُهَا إِذَا شَاءَ أَنْ يَرْفَعَهَا، ثُمَّ تَكُونُ خِلاَفَةً عَلَى مِنْهَاجِ النُّبُوَّةِ»

«… Сўнг золимзўравон подшоҳлик бўлади ва у Аллоҳ хоҳлаганча давом этади. Сўнг Аллоҳ Ўзи хоҳлаганда уни кўтаради. Сўнг пайғамбарлик минҳожи асосида Халифалик бўлади» (Имом Аҳмад ва Товалисий ишлаб чиққан).

Дарҳақиқат мен, эй биродарлар, сўзимни Аллоҳнинг халифа қилиш тўғрисидаги ваъдаси билан, Росулуллоҳ Aнинг биз бошдан кечираётган золим-зўравон подшоҳликдан кейин рошид Халифаликнинг қайтиши тўғрисидаги башоратлари билан бошлашни истадим… 90 йилдан зиёд вақт муқаддам, яъни ҳижрий 1342 йили ражаб, милодий 1924 йил март ойида мустамлакачи кофирлар ўша пайтдаги Британия бошчилигида ҳамда уларнинг араб ва турклардан иборат малайлари ёрдамида Халифаликни қулатишга эришишган пайтда Исломий Умматга етган аламни айтишдан олдин умид билан бошлашни истадим… Бу иш 1924 йил 3 март душанба куни Анқара парламенти ўтказган иккинчи йиғилишда чиқарилган қарорнинг ижроси бўлди. Йиғилиш аср вақти 15:25дан бошлаб кечки соат 18:45гача давом этди ва Умматни ўлдирувчи ушбу қарорни, яъни Халифаликни бекор қилиш қарорини чиқариш билан якун топди. Қизиғи, бу қарорга овоз бериш яширин овоз бериш билан эмас, балки қўл кўтариш билан амалга ошди. Буларнинг барчаси қўрқув муҳитида ўтди. Чунки қўл кўтариб овоз бериш овоз соҳибини фош қилар ва бу хатарли иш эди. Ўша қора кундан бошлаб, Ислом Уммати ўз ҳаётида ва бошқа умматлар ўртасидаги тутган ўрнида не-не балоларни бошдан кечирмади:

Ягона Уммат бўлган, битта давлати ва битта халифаси бўлган мусулмонлар элликдан ортиқ давлат ва давлатчаларга бўлиниб кетдилар… Башарият Робби тузган аҳкомлардан иборат дастуримиз шу башарият қўли билан тузиладиган бўлди… Бутун дунё бўйлаб фатҳлар қилган, эзгулик улашган, бутун олам уларни бағрини очиб кутиб олган мусулмонлар чор атрофдан, ҳатто ўртасидан бўлиб ташланган давлатларида қолдилар! Хорлик ва мискинлик ёзиб қўйилган, Аллоҳнинг азобига гирифтор бўлган яҳудийлар Исро ва Меърож замини Фаластинни босиб олишди. Бу ҳам камлик қилгандек, анави ҳукмдорларимиз ҳатто яҳудийлар давлатини тан олишяпти, улар билан дипломатик алоқалар қилишяпти! Халифа «ҳой Мўътасим», дея нола қилган аёлга ёрдам бериш учун қўшин тортиб бориб, унга зулм қилганлардан ўч олган, (бугунги Анқара яқинидаги) Амурияни фатҳ қилган эди… Аммо бугун мусулмонлар аёллари бутун дунёда зулм қилинишга ва номуслари топталишга маҳкум бўлиб қолдилар, исломий юртлар ҳукмдорларидан бирортаси уларга ёрдам бермаяпти… Илгари биздан бошқа давлатлар ёрдам сўрар эди. Масалан, Франция халифа Сулаймон Қонунийдан подшоҳини асирдан қутқариб олиши учун ёрдам сўраган. Бугун эса биз мустамлакачи кофирларга муаммоларимизни ҳал қилиб беришлари учун ёрдам сўраб борадиган бўлиб қолдик…

Азиз биродарлар, шундай қилиб, мусулмонлар мусибат ва фитналар исканжасида қолдилар, олдиларидан ҳам, ортларидан ҳам қирғинга нишон бўлмоқдалар, нима қиларини билмай ҳайрон қолдилар! Бунга уларнинг сонларининг озлиги ё кучсизликлари сабаб бўлмади, балки қалқонсиз қолганликлари сабаб бўлди. Чунки Росулуллоҳ A

»إِنَّمَا الإِمَامُ جُنَّةٌ يُقَاتَلُ مِنْ وَرَائِهِ وَيُتَّقَي بِهِ«

«Имом-халифа қалқондир, унинг ортида туриб жанг қилинади ва у билан ҳимояланилади» деганлар (Бухорий ўзининг «Саҳиҳ»ида ривоят қилган). Қалқон ва ҳимоянинг йўқ бўлиши билан мусулмонлар бошқарувсиз, ҳимоя қилувчисиз қолдилар. Ҳатто улар устидан Аллоҳдан қўрқмайдиган раҳбарлар ҳукмрон бўлишди, уларнинг мустамлакачи хўжайинлари манфаатларини рўёбга чиқариш ва одамларга зўравонлигу зулм қилишдан бошқа ташвишлари қолмади:

﴿وَسَيَعْلَمُ الَّذِينَ ظَلَمُوا أَيَّ مُنْقَلَبٍ يَنْقَلِبُونَ﴾

«Золим кимсалар яқинда қандай оқибатга қараб кетаётганларини билиб олишади» [Шуаро 227]

Халифалик, азиз биродарлар, мусулмонлар азизлигининг манбаси ва қудратининг белгисидир. Буни мустамлакачилар доҳийлари яхши билишади. Шунинг учун Халифалик ағдарилган пайтда Британия парламенти қуйи палатасида Керзон бундай деган: «Муҳими, Туркия йўқ бўлди, энди у ҳеч қачон қайта оёққа туролмайди, чунки биз унинг маънавий қудратини-Халифалиги ва Исломини йўқ қилдик». Гап шундаки, улар буни яхши идрок қилишгани сабабли Халифаликни ағдариш билан кифояланишмай, уни қайта барпо этилишига йўл қўймаслик учун ҳам куч сарфлашди ва ҳамон куч сарфлашиб келмоқда, уни барпо этишга ҳаракат қилаётган зотларга қарши уруш олиб боришмоқда. Шунинг учун ҳам бундан олтмиш йил муқаддам Ҳизб ут-Таҳрир пайдо бўлганини, у Халифаликни қайта бошлаш масаласини мусулмонларнинг тақдирий масаласига айлантирганини эшитишган пайтда эслари оғиб қолди… Ҳеч ўйлаб ўтиришмай, малайлари билан биргаликда Ҳизб ут-Таҳрирга қарши уруш бошлашиб, туҳмат қилиш, қамоққа ташлаш, қийноқларга солиб, шаҳид қилиш, узоқ муддатга қамаш каби ўқдонларида сақлашаётган барча қуролларини ишга солишди… Бироқ буларнинг барчасида омадлари чопмади, Ҳизб Аллоҳдан ўзгага эгилмаслигича қолди… Ниҳоят, мустамлакачи кофирлар Ҳизбга қарши навбатдаги урушни қўллашди. Яъни шариатга зид йўл билан халифалик эълон қилган айрим исломий ҳаракатларнинг жиноятларидан ва сўйиш, ёқиб юбориш, бузиш, вайрон қилиш каби уларнинг ношаръий хатти-ҳаракатларидан фойдаланишди, бу қилмишларни шарҳлайдиган ва экранлар орқали кенг кўламда намойиш этадиган бўлишди. Бу билан – мана, сиз хоҳлаётган халифалик, у манфур жиноятлар содир этмоқда, дея мусулмонлар қалбига қўрқув солишни, кейин мусулмонларнинг ҳақиқий Халифаликдан нафратланиб қолишларини мақсад қилишди. Бироқ кофирлар аввалги услубларида омадсизликка юз тутишганидек, бу сафар ҳам – Аллоҳнинг изни ила – омадлари чопмаслиги аниқ. Чунки одамлар шаръий Халифаликни тушунмоқдалар, у билан ҳозирги иддио қилинаётган халифаликни ажрата билмоқдалар, ҳақиқий Халифалик номаълум эмас. У Росулуллоҳ A очиқ кўрсатиб берган ва ул зотдан сўнг рошид халифалар шу кўрсатма бўйича юрган бошқарувдир. Халифалик императорлик, подишоҳлик ҳам, республикачилик ҳам, президентлик ҳам, парламентлик ҳам эмас, шунингдек, у диктаторлик, Аллоҳни қўйиб, ўрнига шариат тузадиган демократик низом, ёки бошқа бирор ғайриилоҳий бошқарув эмас. Балки у адолатли Халифаликдир. Унинг ҳукмдорлари халифалар ва имомлар бўлиб, улар билан ҳимояланилади ва улар ортида туриб жанг қилинади… У инсонлар жонини, ор-номусини, молларини ҳимоя қиладиган, аҳдга вафо қиладиган халифаликдир. Бу Халифалик зўравонлик қилиш ва мажбурлаш билан эмас, розилик ва ихтиёр билан байъат олади. Одамлар ваҳимага тушиб ундан қочмайди, балки унга хотиржам ҳижрат қиладилар…

Қадрли конференция қатнашчилари, эй кўзи очиқ ва заковатли кишилар, эй иш эгалари, мусулмонларнинг қалқони, ҳимоячиси бўлмиш Халифаликнинг йўқлиги сабабли оғриқ туювчи зотлар… Устингиздан гуноҳи азимни олиб ташлаб, рошид Халифалик давлатини барпо этиш орқали исломий ҳаётни қайта бошлаш учун фаолият қилинг. Чунки бу фаолиятни тарк этиш оғир гуноҳдир. Росулуллоҳ A

«… وَمَنْ مَاتَ وَلَيْسَ فِي عُنُقِهِ بَيْعَةٌ، مَاتَ مِيتَةً جَاهِلِيَّةً»

«… Ким елкасида байъатсиз ҳолда вафот этса, жоҳилият ўлими билан ўлибди», демоқдалар (Муслим ривояти). Яъни битта ҳақ халифага байъат қилиш билангина бу гуноҳдан фориғ бўладилар, бас, шундай экан, келинг, эркакларингиз, аёлларингиз, хос кишиларингизу умум кишиларингиз, ҳаммангиз ғайрат, шижоат ва холислик билан ушбу Халифаликни барпо этиш ишини биргаликда қилайлик, бу буюк ютуқдир…

Сўзим охирлаб қолар экан, сизларга бир нарсани эслатиб, яна бошқа нарса билан сизларни хотиржам қилмоқчиман:

Эслатиб ўтмоқчи бўлган нарсам шуки, бугун ушбу конференциянгиз ўтаётган Ускудар шаҳри Константинополдан олдин фатҳ этилган ер бўлиб, халифаларнинг Осиёдан жўнатган қўшинларига фатҳ дарвозаси вазифасини ўтаган, ўша ерда қўшинлар тўпланган ва ўша ернинг портидан Истанбулнинг Европа қисмидаги порт сари йўл олиб, Константинополга ғазот қилганлар, сўнг уни қуршовга олганлар. Қайта-қайта шундай қилаверганлар, қилаверганлар ва ниҳоят, Аллоҳ Таоло султон Муҳаммад Фотиҳга Ўзининг буюк фазлини инъом этган. Бу ҳақда Росулуллоҳ A бундай марҳамат қилганлар:

«لَتُفْتَحَنَّ الْقُسْطَنْطِينِيَّةُ، فَلَنِعْمَ الْأَمِيرُ أَمِيرُهَا، وَلَنِعْمَ الْجَيْشُ ذَلِكَ الْجَيْشُ»

«Константинополни албатта фатҳ қиласизлар, унинг амири нақадар бахтли амирдир, бу қўшин, айнан шу қўшин қандай ажойиб  қўшиндир» (Имом Аҳмад ишлаб чиққан).

Хотиржам қилмоқчи бўлган нарсам шуки, Ҳизб ут-Таҳрир сафидаги биродарларингиз ҳақ устида собитдирлар. Улар рошид Халифаликнинг қайта барпо бўлажаги тўғрисидаги  Аллоҳ Субҳанаҳунинг ваъдаси билан Росули Aнинг башоратларини рўёбга чиқариш йўлида маломатчининг маломатидан қўрқмай, ғайрат-шижоат билан фаолият қилмоқдалар, бу йўлда Росулуллоҳ A кўрсатган йўлдан кетмоқдалар. Бугун бу биродарларингиз Аллоҳ Субҳанаҳунинг изни ила, ушбу йўлнинг охирига етай деб қолдилар, улар сиз билан биргаликда Росулуллоҳ A байроғи бўлган Уқоб рояси соясидан баҳраманд бўлажаклар. Халифалик шу тарзда ер юзига ўз нурини таратгай ва Ислом диёрида хавфсизлик, тинчлик ва адолат ҳукм сургай.

﴿وَيَوْمَئِذٍ يَفْرَحُ الْمُؤْمِنُونَ * بِنَصْرِ اللَّهِ يَنْصُرُ مَنْ يَشَاءُ وَهُوَ الْعَزِيزُ الرَّحِيمُ﴾

«Ўша кунда мўминлар Аллоҳнинг нусратидан шодланадилар, (Аллоҳ) истаган кишиларига нусрат беради ва У қудратли раҳмлидир»                                                                [Рум 4-5]

Сўзим ниҳоясида сизни конференциянгиз билан муборакбод қиламан, уни Аллоҳнинг баракоти билан, Аллоҳнинг номи билан бошланг… Мен Аллоҳ Субҳанаҳудан сўрайманки, ушбу конференциянгиз Ислом ва мусулмонларни қудратли қилувчи, мустамлакачи кофирларни хор этувчи муборак тотли самара берсин.

﴿وَاللَّهُ غَالِبٌ عَلَى أَمْرِهِ وَلَكِنَّ أَكْثَرَ النَّاسِ لَا يَعْلَمُونَ﴾

«Аллоҳ Ўз ишида ғолибдир лекин одамларнинг кўплари (буни) билмайдилар»          [Юсуф 21]

Вассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Ато ибн Халил Абу Рошта

Ҳизб ут-Таҳрир амири

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here