Қрим атрофида НАТО ҳам, Россия ҳам ҳарбий машғулот ўтказмоқда

701
0

НАТО харбий кемалари Қора денгизда ҳарбий машғулот ўтказа бошлади. Ҳарбий машғулотда АҚШ, Туркия, Италия, Германия, Руминия ва Канада давлатларининг ҳарбий кемалари иштирок этмоқда. Машғулотда Россия ҳарбий кемалари ҳам ўз ўрнини эгаллаган. Қрим ярим ороли яқинида АҚШ денгиз кучларининг қўмондони адмирал Брэд Уильямсон бошчилигида олиб борилаётган НАТО ҳарбий машғулотида Россиянинг ҳарбий кемалари кўзга яққол ташланади.

Айни пайтда НАТО денгиз кучларига қўмондонлик қилаётган АҚШлик адмирал Брэд Уильямсон ҳарбий машғулот бўйича барча халқаро қоидаларга риоя қилинаётганини билдирди. Адмиралга кўра ҳамма ўз режаси бўйича ҳаракатланмоқда.

“Улар ўзларининг режаларини амалга оширади, биз ўзимизникини амалга оширамиз”деди Адмирал.

Болгариянинг “Варна” портидаги “Vicksburg” ҳарбий кемасида туриб баёнот берган адмирал Уильямсон ўтган йилда тузилган режа бўйича ҳарбий машғулот ўтказилаётганини маълум қилди. НАТО иттифоқига аъзо давлатлар ҳарбий машғулотда сув ости мудофааси ва денгиз ҳаво ҳаракатлари машқларини ҳам ўтказишмоқда.

Россия мудофаа вазирлигидан берилган баёнотда маълум қилинишича, Қора денгиз минтақасида ўтаётган ҳарбий машғулотда икки минга яқин Россия аскари иштирок этмоқда. 10 апрелгача давом этадиган манёврларда ҳаво кучларининг мудофаа қобилятлари ҳам синовдан ўтказилади. Шунингдек, ҳарбий машғулотда Кавказ давлатлари, Арманистон, Гурузия ва Россия тарафидан аннексия қилинган Қрим ҳарбийлари иштирок этмоқда.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here