Тожикистон ҳарбийлари чегара ҳудудида ҳарбий машғулотлар ўтказмоқда

624
0

 “CA-NEWS” нашрининг хабар қилишича, 50 минг атрофидаги тожик ҳарбийлари ва кўнгиллилари Тожикистоннинг Афғонистон билан чегараси ҳудудида ҳарбий тайёргарлик йиғинида қатнашмоқда. Бу ҳақда мамлакат Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берган.

 Вазирлик чегарада жангарилар билан уруш бошланиши мумкинлигидан огоҳлантирган.

 Маълум қилинишича, ўқув машғулотлари Хатлон вилояти ҳудудида 10 март куни бошланган бўлиб, 14 март кунигача давом этади. Ушбу жараёнга ҳарбий самолётлар ва қуруқликдаги ҳарбий техникалар жалб қилинган.

 Машғулотлар “душманни ўраб олиш ва йўқ қилиш” сценарийси бўйича олиб борилмоқда.

 Шунингдек, ҳукумат томонидан чегара ҳудудидаги аҳолини ҳарбий ҳолатга тайёрлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

 Туркистон:

Аввалроқ, Қирғизистон қуролли кучлари 11-25 март кунлари қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказиши хабар қилинган бўлса, бугунга келиб Тожикистон ҳукумати ҳам Афғонистон билан чегарадош ҳудудларда кўп минг кишилик ҳарбий машғулотларини бошлаб юборгани ва аҳолини ҳам ҳарбий ҳолатга тайёрлаётгани маълум бўлди.

 Бу ишларнинг барчаси АҚШ ва Россия томонидан илгари сурилаётган “исломий таҳдид” ваҳималари ўз натижасини бераётганидан дарак бериб турипти. Аммо буни ачинарли жиҳати шундаки, Марказий Осиё республикалари раҳбарлари бундан Ислом ва мусулмонларга қарши курашни кучайтиришда фойдаланиб, шу орқали ўз ҳокимиятларини янада мустаҳкамлаш йўлида фойдаланиб қолмоқчи бўлишяпти. Бундан ташқари иқтисоди кўтариши ёки кўтармаслигига қарамай Россиядан ҳарбий техника ва қурол-яроқ сотиб олиш орқали халқни қарз ботқоғига ботириб ташлашмоқда. Маълумки, Россия Қирғизистон билан 1 миллиард 100 миллион долларлик, Тожикистон билан 400 миллион долларлик қурол ва ҳарбий техникалар етказиб бериш бўйича шартнома имзолаган ва аллақачон бу нарсаларни етказиб беришни бошлаб юборган эди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here