Атамбоев сармоядорларни чўчимасликка чақирди

638
0

 Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев Босния ва Герцеговина, Дания, Кипр Республикаси, Бруней, Фижи, Уммон, Индонезия, Чехия ва Аргентинанинг янги тайинлнган фавқулодда ва мухтор элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди.

 Алмазбек Атамбаев элчиларни янги фаолият бошлаётгани билан табриклаб, Қирғизистон ўзаро манфаатли ҳамкорлик, энг аввало, савдо-иқтисодий ва инвестиция соҳаларидаги алоқаларни кенгайтиришга тайёр эканини таъкидлади.

 “Бизнинг мамлакатда хорижий сармоядорларни жалб этиш ва улар билан қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун етарли имкониятлар ва шароитлар мавжуд”. – деди у.

 Шунингдек, президент Қирғизистон сармоядорлар учун мутлақо ишончли эканини, бу ерда сармоядорларни қўллаб-қувватлаш учун тегишли қонунлар қабул қилинганини айтди.

 Туркистон:

Қримни аннексия қилиб олиниши ортидан АҚШ ва Европа давлатлари Россияга қарши қўллаган жазо чоралари ва жаҳон бозорида нефт нархини кескин тушиб кетиши асосан хом ашё экспортига ихтисослашиб қолган Россия иқтисодини танг аҳволга солиб қўйган бўлса, рубл қадрини кескин тушиб кетиши меҳнат муҳожирларини қийин вазиятга солиб қўйди.

 Шу сабабли ҳам Россияда асосан қора ишларни бажариб келаётган меҳнат муҳожирлари оммавий равишда ортга қайта бошлашлари ортидан Марказий Осиё республикалари раҳбарлари олдида яна бир жиддий муаммо пайдо бўлди. Чунки, меҳнат муҳожирилигидан қайтиб келаётган фуқаролар асосан оилали, куч-қувватга тўлган ёшлардан иборат бўлиб, расмий ҳукумат уларни иш билан таъминлаши, иш топиб бера олмаган тақдирда эса вақтинчалик ишсизлик нафақаси билан кафолатлаб бериши зарур бўлади. Агар расмий ҳукумат уларни иш ёки нафақа билан таъминлаб беролмаса оқибати нима бўлиши кўпчиликка маълум.

 Шунинг учун ҳам Атамбаев хорижий сармояларни жалб қилишга интилмоқда. Бу эса ёмғирдан қочиб, дўлга тутилиш билан баробар. Чунки хорижий сармоядорлар ўзалари ётқизган маблағни бир неча баробар қилиб чиқариб олишга кўзлари етмаса, бир доллар ҳам маблағ сарфламайдилар. Бу эса Қирғизистонда мавжуд табиий бойликлардан фақатгина хорижий компания ва давлатлар манфаат кўришларига олиб келади. “Қумтор” олтин кони бўйича эришилган келишувлар бунга далил бўлиши мумкин.  

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here