Қирғизистонга мигрантлар ёппасига қайта бошлашди

507
0

Қирғизистонга мигрантлар ёппасига қайта бошлашди. Улар Қирғизистон ВВПсининг асосий ривожлантирувчи омиллари эди. Энди улар Қирғизистонни ишсизлик армиясига айланишлари кутилмоқда.

  DanChurchAid, мигрантларга ёрдам кўрсатиш ташкилотининг билдиришича. Қирғизистон фуқороларининг тақрибан бир миллиони ташқарида асосан Россия ва Қозоғистонда ишлашади. Ўтган йили мигрантлар ўз оилаларига 2.3 миллиард доллор жўнатишган. Бу бутун Қирғизистон ИММси (ИЧКИ МИЛЛИЙ МАХСУЛОТИ)нинг тақрибан 3.2% ни ташкил этади.

2014 йилнинг иккинчи ярмидан, мигрантлардан келадиган маблағлар кўлами бир неча баробар камайиб бораяпти. Бу Россиянинг бошига тушиб бораётган кризисга боғлиқ албатта. Лекин доллорга нисбатан қирғиз пулидан хам пасайиб бораётган рус рубли ва Россиядаги иқтисодий кризис оқибатларидан у ердаги фуқороларда хам ишсизлик кучайиб бориши, Қирғиз фуқороларини ўз юртига қайтишга мажбур қила бошлади. Бу Қирғиз хукумати учун жуда катта муаммолар олиб келиши мумкин. Чунки Қирғизистон, халқаро қонунларга мувофиқ ва белгиланган миқдорда уларни ишсизлик нафақалари билан таъминлаши лозим.

Қирғиз мигрантлари интернет ижтимоий тармоқларидан, “ биз қайтаяпмиз, бизларни иш билан таъминлайсизлар. Йўқса нима бўлишини яхши биласизлар” деган манода хабарлар тарқата бошлашди. Буни қирғиз хавфсизлик хизматлари, правокация дейиши аниқ. Лекин шу правокация учун жуда қулай вазият пайдо бўлаётганини улар инкор эта олишмайди. Чунки мигрантларнинг асосини ёш, куч қуввати бор ва ташқи мухитдан таъсирланган, асосийси исломий туйғулари кучайган шахслар ташкил этади. Қирғиз хукумати халқини чалғитиш учун, Суриядан қайтаётган мухожирлар вахимасини кўтаришмоқда. Лекин аслида Россиядан қайтаётганлари хавфлироқ эканини улар яхши билишади.

Бу жуда катта қувват ва бу қувватни муаян томонга йўналтириш ўта қийин. Иқтисодий кризис холатида эса, ташқи учунчи кучлар учун қийинчилик ва ишсизлик муаммолари ўта қулай вазиятлар пайдо қилиши мумкин. Иқтисодий кризис, фуқороларни хукуматга нисбатан салбий қарашга мажбур қилади. Иккинчи катта идиологик қувват бўлган Исломий  ва Мусулмонлар эса, исломий қадриятларни оёқ ости қилиб бораётган хукумат билан хамкорлик қила олмайди.

Бундан ташқари “Вечерный Бишкек» газетасининг билдиришича, 2014 йили 2013 йилга нисбатан, Қирғизистонга ташқи давлатлардан кириб келаётган ташқи инвестиция кўлами 77% га камайган. Қумтор муаммоси хам яна кўндаланг туриб қолди.

 Қирғизистон Россия томон юзланиб, икки маротаба давлат ағдарилиши у билан хамкорликда амалга оширилгани учун, юқоридаги пайдо бўлиб келаётган кризис холатига унчалик эътибор қаратмаяпти. Лекин бу сафар, бир мунча бошқача сценарийлар асосида бораяпти. Иш рангли революциялар томон кетаётганга ўхшайди.

Тарихда бу каби революциялар, Грузия, Украина каби Россия учун Қирғизистондан кўра мухимроқ минтақаларда бўлиб ўтган. Россия бу амалиётларни тўхтатиб қололган эмас.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here