Миср ҳукумати масжидларни ёпишга тайёргарлик кўрмоқда

0
550

Миср ҳукумати 80 метр квадратдан кичик бўлган масжидларни ёпишга ва масжид ташқарисида номоз ўқишни таъқиқлашга тайёргарлик кўрмоқда. Хабарларда айтилишича, Миср давлат маҳкамаси тарафидан чиқарилган қарор доирасида Миср диний ишлар вазирлигининг “кичик намозхоналарнинг ёпилиши” ҳақида 2013 йил сентябр ойида чиқарган қарори амалга оширилади.

Бу қарор ортидан Миср қишлоқларидаги бир қанча масжидларнинг тақдири борасида хавотирлар юзага келди. Чунки, Мисрдаги 27 минг атрофидаги масжидлар 80 метр квадратдан кичик эканлиги айтилмоқда. Бу масжидларнинг аксарияти қишлоқларда жойлашган. Баъзи қишлоқлардаги ягона масжиднинг ҳам майдони 80 квадрат метрдан кичик эканлиги бу қишлоқнинг масжидсиз қолишини англатади.

“Al Monitor” ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, бу ташаббусдан мақсад Миср ҳалқининг радикаллашувини олдини олиш эканлиги даъво қилинмоқда. Диний ишлар вазирлигининг қарорини танқид остига олган “Нур” салафий партияси бу қарор билан мисрликларни экстримизмдан ҳимоя қилиш мумкин эмаслигини, аксинча намозхоналарнинг ёпилиши инсонларни экстримизмга етаклашини олға сурди. Мисрда мавжуд масжидлар жума намозларида жамоат учун етарли эмаслиги оқибатида одамлар кўчаларда нимоз ўқишга мажбур бўлаётган бир пайтда кичик масжидларнинг ёпилиши вазиятни яна ҳам оғирлаштириши мумкин.

Ал-Азҳар университетининг профессорларидан бири Аҳмад Кериме Ийд ва жума номози каби кўпчилик иштирок этадиган жамоат намозлари масжиднинг ичида ўқилиши кераклиги ва номозхонлар масжиднинг атрофидаги кўчаларга чиқиб кетмаслиги лозимлигини илгари сурди.

Кериме масжид яқинларида ибодат қилишга рухсат берилган уйлар, иш жойлари ёки фабрикалар каби жойларда ибодат қилиш таъқиқланиши экстримистик фикрларнинг тарқалишининг олдини олишини даъво қилди. Керимига кўра, масжидларда воизлик қилиш учун Миср дин ишлари вазирлигига мурожаат қилган имомларни фақат Қуръони Карим ўқишини текширувдан ўтказиб, уларга воизлик рухсатини беришлик фалокатдан ўзга нарса эмас. Кереми уларнинг умумий маданияти ҳам текшириб кўрилиши лозимлигини таъкидлади. Аммо у “умумий маданият” деганда нимани қасд қилганлигини очиқ айтмади.

Шунингдек, Кереми Масжидга яқин бўлган намоз ўқиладиган жойларнинг ёпилиши етарли эмаслигига, балки масжид имомларининг ўзлари ҳам давлат қўлида етиштирилиши ва давлат маошига ишлашлари лозимлигига урғу берди.

Туркистон:

Дунё куфр системаси ва унга тобеъ исломий юртлар хокимиятлари, муайян бир исломий тоифаларга эмас, балки Ислом ва Мусулмонларга қаршилар. Биз Мусулмонлар шуни англаб етишимиз лозим. Шунда биз уларга сайлов ёки бошқа йўллар билан салтанатни бериб қўйганимиз хато бўлган эканлигини англаб етамиз. Биз розилигимиз билан уларни салтанатга олиб келдикми, демак улар журъат қилишаётган Оллохга қарши хар бир харакатларидан жавобгармиз. Чунки Пайғамбаримиз САВ “сукут ризолик аломати” дедилар.

Терроризм ва экстремизмга қарши курашларида, масжидларнинг нима алоқаси бор. Хижобни, сақол, намоз ва бошқа исломий қадриятларни терроризмга қандай аралаштириш мумкин. Улар бизларни вахимага солиш ортидан, бирин кетин очиқ куфр томон ўзлари билан бирга етаклаб боришмоқда. Пайғамбаримиз САВ “ зулмни кўрганларингизда қўлинглар билан қайтаринглар, қодир бўлмасаларинг тилларинг билан, унга хам қодир бўлмасаларинг қалбларингда ёмон кўриб туринглар бу иймоннинг энг заифи” дедилар. Хақиқий мўмин, Ислом ва мусулмонларга очиқ зулмлар бўлаётганида, имконияти бўла туриб ўзини четга олмайди. Акс холда уларнинг бу каби ишларига Оллох сақласин шерик бўлиб қолишимиз мумкин. 

NO COMMENTS