Даъватни етказувчи биродарнинг вафот этгани тўғрисида хабар

604
0

Даъватни етказувчи биродарнинг вафот этгани тўғрисида хабар

﴿مِّنَ الْمُؤْمِنِينَ رِجَالٌ صَدَقُوا مَا عَاهَدُوا اللَّهَ عَلَيْهِ ۖ فَمِنْهُم مَّن قَضَىٰ نَحْبَهُ وَمِنْهُم مَّن يَنتَظِرُ ۖ وَمَا بَدَّلُوا تَبْدِيلًا﴾

«Мўминлар орасида Аллоҳга берган ўз аҳду паймонларида содиқ турган кишилар бор, улардан айримлари ўз аҳдига вафо қилди, (яъни шаҳид бўлди), айримлари эса интизордирлар, улар (аҳду паймонларини) ўзгартирганлари йўқ»

Ҳизб ут-Таҳрир марказий матбуот бўлими Аллоҳнинг қазои қадарига таслим ва хотиржам бўлган ҳолда шуни маълум қиладики, Ҳизб ут-Таҳрирнинг биринчи авлодларидан ҳамда шайх олим Тақийюддин Набаҳонийнинг шогирдларидан бири бўлмиш улуғ, сабрли ва фақат Аллоҳдангина мукофот умид қилган устоз Форуқ Муҳаммад Ҳабойиб Абу Маҳмуд вафот топдилар.

Аллоҳнинг изни ила марҳум 2015 йил 4 март пайшанба куни тонгда қарийб саксон уч ёшида Аллоҳ Таоло ҳузурига реҳлат қилдилар. Бутун умрини исломий ҳаётни қайта бошлаш учун Ҳизб ут-Таҳрир сафида даъват қилиб ўтказдилар ва шу давр мобайнида Аллоҳга берган аҳду паймонларида содиқ турган зотлардан бўлдилар. Шундай бўлсада биз Аллоҳга ҳеч кимни гуноҳдан пок, деб даъво қилмаймиз.

Қадрли шайхимиз ва устозимиз Абу Маҳмуд, биз сиздан ажралганимиз учун кўзларимиз ёшга, қалбларимиз аламга тўлди. Аллоҳим, ушбу зотни раҳмат қил, мағфират айла, ётар жойини обод эт, борар жойини кенг қил. Аллоҳим, ушбу зотни ўз ҳовлисидан ҳам яхши ҳовли билан, аҳлидан ҳам яхши аҳл билан мукофотла, қиёмат куни ҳар ишга қодир подшоҳ бўлмиш Ўзингни ҳузурингда уни ҳам, бизни ҳам Анбиёлар билан бирга қил.

﴿إِنَّا لِلّهِ وَإِنَّا إِلَيْهِ رَاجِعونَ﴾

«Албатта биз Аллоҳнинг бандаларимиз ва албатта Ўзига қайтажакмиз»    [Бақара 156]

Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими

Манзил: ал­Мазраа – «Колумбиа Центр» – блок б – иккинчи қават

Почта қутиси 14­5010

телефон: 00961 1 30 75 94

уяли телефон: 00961 71 72 40 43

электрон почта: media@hizb-ut-tahrir.info

 

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here