АҚШ Саудияни тинчлантирди

548
0

 АҚШ ва Эрон ўртасида ядро масаласи бўйича учрашувлар бўлиб ўтгандан сўнг АҚШ давлат котиби Жон Керри Судия ҳукуматини тинчлантириш мақсадида Риёдга йўл олди.

Саудия ҳукумати минтақадаги энг буюк рақиби ҳисобланган Эроннинг ядровий қуролга эга бўлиш эҳтимолидан хавотирда эканлигини яширмай келади. Теҳроннинг Сурия ва Ямандаги таъсиридан безовта бўлган Риёд ядро музокараларидан сўнг Эроннинг яна ҳам кўпроқ имкониятга эга бўлишидан ва минтақадаги таъсирининг яна ҳам ортишидан ташвишланмоқда.

Шу боис Саудия арабистонига ташриф буюрган АҚШ давлат котиби Жон Керри Саудия ташқи ишлар вазири Сауд Файсал ва Саудия қироли Салмон бин Абдулазиз билан учрашиб, уларни тинчлантирди. Керрининг таъкидлашича, ядро масаласи бўйича музокараларнинг давом этиши Эрон билан кенг кўламли сиёсий ва хавфсизликка таянган ҳамкорликни англатмайди.

Саудияда хамкасби Сауд Файсал билан матбуот анжумани ташкил қилган Жон Керри “Эрон билан жиддий келишим ҳолатида эмасмиз. Бўлиб ўтган ядро масаласи бўйича олиб борилаётган музакаралар Кўрфаз давлатларининг хавфсизлик борасидаги ташвишларига жавоб беради”, деди.

Саудия ташқи ишлар вазири Сауд Файсал ҳам Керри Эрон ядроси борасида кафолат берганлигини билдирди. Керрининг кафолатига кўра, Вошингтон ядро битими изидан юрар экан, Эроннинг минтақадаги позициясини эътиборсиз қолдирмайди.

Эрон Араб давлатларининг ишларига аралашувдан воз кечиши лозимлигини таъкидлаган Файсал “Эроннинг Яман, Сурия ва Ироқ масаласига аралашувидан хавотирдамиз”, деди.

Саудия Арабистони Эроннинг ядровий қуролга эга бўлишига тўсқинлик қилиш ва уни назорат остига олиш борасидаги 5+1 давлатларининг фаолиятларини қўллаб қувватлашини билдирган Файсал “Эрон қўшнилари билан душманлиги ортмасдан аввал халқи орасида соғлом ақл эгаларига қулоқ солиши ва Араб давлатлари ишларига арашувдан воз кечиши лозим”, дея қўшимча қилди.

Туркистон:

АҚШ дунёни шунақанги ифлос йўллар билан бошқариб келади. У бир минтақа учун атайин бир неча муаммолар пайдо қилиб, кейин ўзи ўша муаммоли давлат ёки режимни назоратда ушлаб, минтақа химоячисига айланади. Саддам Хусайн режими, Ал Қоида ташкилоти, ИШИД ташкилоти Эрон давлати ва хоказо.

Саудия қироллиги ва яна бир қатор етакчи Араб давлатларидаги юқори таълим ўқув даргохларида, Дунё системаси томонидан Сунъийларни Шиаларга қарши нафрат пайдо қиладиган программа тузиб берилди. Бир неча ўн йиллар мобайнида давом этган бу йўналишдаги таълим программаси, АҚШ учун Мусулмонларни бир неча бўлакларга бўлиб юбориш ва уларни бир бирларига қарши уруш қилишга ундаш сиёсатида қўл келадиган бузуқ мухит яратиб бераяпти.

Саудия қироллиги ўзининг энг йирик савдо иттифоқчиси бўлган Англиянинг маслахати билан нефт нархини тубанлатиш орқали, АҚШнинг сланс нефт ишлаб чиқариш саноатини инқирозга учратиб тўхтатиб қўйган эди. Натижада АҚШнинг Европани сланс нефти билан таъминлаш орқали ўзига бўлган тобеълигини кучайтириб олиш имкониятида муаммолар пайдо бўлди. Шунинг учун АҚШ Саудияни Эрон орқали қўрқитишга харакат қилади. У Эронни кучайтириш билан бира тўла ЕИни хам қўрқитишга муваффақ бўлади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here