“Қумтор” масаласи долзарблигича қолмоқда

643
0

Ўтган ҳафтада бўлиб ўтган парламент йиғилишида Жогорку Кенешдаги учта фракция “Қумтор” масаласини хал этиш учун бир ой мухлат берган, агар шу муддат ичида бу масала хал этилмаса ҳукумат истеъфога кетиши ҳақида огоҳлантиришган эди. Бу йиғилишда парламет депутатлари ҳукуматдан Канадага қарашли “Centerra Gold Inc” компанияси фойдаланаётган “Қумтор” олтин конидаги Қирғизистон улушини 70 фоизга етказиш ёки “Қумтор” конини миллийлаштириш масаласини хал этишни талаб қилган эди.

 Қирғизистон парламенти “Қумтор” масаласини қайта кўтарганидан бир ҳафта ўтмай Канада суди “Centerra Gold Inc” компаниясидаги Қирғизистонга тегишли бўлган 6,5 миллион дона акцияни ҳибсга олиш ҳақида ҳукм чиқарди. Канададаги Онтарио олий судининг бундай ҳукм чиқаришига латвиялик тадбиркор Валерий Белоконнинг арз билан мурожаат қилиши сабаб бўлгани айтилмоқда.

 Ўтган 2014 йилнинг 24 октябр куни Париж арбитраж суди Белоконнинг аризаси асосида қирғиз ҳукумати тадбиркорга 16,5 миллион доллар тўлаши ҳақида ҳукм чиқарган эди. Мана шу ҳукм асосида Канада суди акцияларни вақтинчалик музлатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилди.

 Бундан ташқари ўтган йилнинг 14 октябрда “Stans Energy” компанияси даъвоси асосида Канаданинг Онтарио суди “Қумтор” корхонасидаги Қирғизистоннинг 60 фоизлик ёки 47 миллион дона акциясини ҳибсга олган эди. Қирғизистоннинг “Centerra Gold Inc” компаниясида 33 фоиз улуши бор бўлиб, бу умумий ҳисобда 77 миллион 400 минг дона акцияни ташкил этади. Аввалги 47 миллион дона акцияга Белоконнинг арзи бўйича ҳибсга олинган 6,5 миллион акцияни қўшиб ҳисобланса айни вақтда 53,5 миллион дона акция Қирғизистон учун фойдасиз бўлиб қолмоқда.

 Туркистон:

АҚШ бошчилигида ташкил этилган Бирлашган миллатлар ташкилоти фақат йирик давлатлар манфаатларини ҳимоя қилувчи турли туман халқаро қонунларни қабул қилиш орқали Қирғизистон сингари “учунчи олам” давлатларини сиёсий, иқтисодий жиҳатдан қарам ва қашшоқликдан бошини чиқармаслик ва бу каби давлатларни фақат хомашё базаси сифатида ушлаб туришга хизмат қилиб келмоқда.

 Қирғизистон ҳукумати ҳам эндигина мустақилликка эришган йиллари йирик давлатлар ажратган арзимаган ёрдам пулларига эга чиқиш илинжида бундай халқаро қонунларни мазмун маҳиятига етмай дуч келган халқаро келишувларга имзо чекаверган эди. Бугунга келиб ўша келишувлар “ўз меваларини” бермоқда.

 “Қумтор” олтин кони бўйича эришилган келишув ҳам Қирғизистон ҳукумати йўл қўйган хатолардан бири бўлиб, шу вақтга қадар бу келишув асоратидан қутула олмай келяпти. Бундан ташқари яна бошқа бир қатор компаниялар Қирғизистонга нисбатан халқаро судларга мурожаат қилиши ортидан, қирғиз ҳукумати  хорижий компанияларга 1 миллиард доллар миқдорида жарима тўлаши тўғрисида ҳукм чиқарилган.

 Нафақат Қирғизистон ҳукумати, балки мустамлакачи давлатлар зулми остида эзилган исломий юртлар учун бу муаммолардан қутулишининг бирдан-бир йўли ботил капиталистик тузум кишанларини парчалаб ташлаш, мустамлакачи давлатлар томонидан қўйилган ҳар қандай халқаро қонунларни рад қилиш ва бундай ботил тузум ўрнига барча инсониятни хотиржамлик ва фаровонликка олиб чиқувчи Халифалик давлатини барпо қилиш орқалигина амалга ошади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here