“Фарғона” ахборот агентлиги хабар қилишича, Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФСБ) ўзининг расмий сайтида Россия Федерацияси қонунчилигига мувофиқ террорчиликка алоқадор дея тан олинган “Ягона федерал ташкилотлар, шу жумладан, хорижий ва халқаро ташкилотлар рўйхатини” янгилади.
Рўйхатда 22 та ташкилотларнинг номи келтирилган, улардан 15 таси 2003 йилда террорчиликка алоқадор дея тан олинган:
– “Кавказ Мужоҳидларининг бирлашган кучлари Мажлисул Шўро Олий ҳарбий кенгаши”
– “Ичкерия ва Доғистон Халқлари конгресси”
– “База” (“Ал-Қоида”)
– “Асбат аль-Ансар”,
– “Муқаддас уруш” (“Ал-Жиҳод” ёки “Миср исламий жиҳоди»),
– “Ислам жамоаси” (“Ал”-Гамаа ал-Исломия”),
– “Мусулмон биродарлар” (“Ал-Ихван ул-Муслимун”),
– “Ислом озодлик партияси” (“Ҳизб ут-Таҳрир ал-Исломи”),
– “Ислам жамоаси” (“Жамоат-ул-Исломия”),
– “Толибон ҳаракати”
“Туркистон Исломий ҳаракати” (собиқ Ўзбекистон Исломий ҳаракати)
“Ижтимоий илоҳлар жамоаси” (“Жамият ал-Ислах ал-Ижтимаий”)
“Ислом мероси тикланиши жамияти” (“Жамият Ихья ат-Тураз ал-Исломий”)
“Байтул-ҳаромайн”
– “Лашкари Тойиба”, 2003 йилда террористик дея тан олинган, аммо қарор 2013 йилда кучга кирган.
2006 йилда бу рўйхатга “Жундуш-Шом” (Шом аскарлари) ва “Исломий жиҳод”, 2008 йилда – “Исломий мағриб мамлакатларида Ал-Қоида”, 2010 йилда – “Иморат Кавказ”, 2013 йилда – “Автоном жангавор террорчилик ташкилоти” киритилдилар. “Ироқ ва Шом Исломий давлати” ва Жабҳатан-Нусра ташкилотларига нисбатан террорчилик дея тан олиш тўғрисидаги қарор 2015 йил 13 февраль куни кучга кирди.
ТАСС хабар беришича, ФСБ раҳбари Александр Бортников 20 февраль куни Россия экстремизм ва терроризмни тинчлик ва барқарорликка, барча давлатларга ва ҳар бир инсонга нисбатан энг катта таҳдид сифатида баҳолашини билдирди. “Сўнгги йилларда бу таҳдидлар ўсиб бормоқда…”, – дея қайд этиб ўтди Бортников.
Туркистон:
Ислом ва мусулмонларга қарши кенг кўламда кураш олиб бораётган ва ўзига тобе бўлган Марказий Осиё республика раҳбарларидан ҳам шуни талаб қилаётган Путин бошчилигидаги Россия ҳукумати “исломий хафвни” имкон қадар бўрттириб кўрсатишга ва шу орқали мусулмонларни қўрқув ва босим остида ушлаб туришга қаттиқ ҳаракат қилиб келмоқда.
Бу мақсадда Россия ҳукумати асос бор ёки йўқлигидан қатъий назар исломий ҳаракатларни ўзининг “қора рўйхати”га киритиш орқали жамият ичида Ислом дини ёйилишига тўсқинлик қилишга интилмоқда.
Тарихда ҳам, ҳозирги вақтда ҳам Ислом ва мусулмонларга қарши ашаддий душман бўлган рус мустамлакачилари нафақат исломий ҳаракатларга қарши, балки Ислом ва унинг қадриятларига қарши ҳам курашиб келмоқда. 2013 йили Элмир Кулиев таржима қилган Қуръони Карим маънолари таржимаси, “Сийратубни Хишом”, Сафийюддин Мубар Кафурий муаллифлигидаги “Китабур Роҳиқул мактум”, “Риёзуссолихийн”, Нававийнинг “Арбаъийна Нававийя” китобларини тақиқлаб, “Ал-Иҳлос” масжидини бузиб ташлаган бўлса, кейинчалик мактаб ўқувчиларини рўмол ўрашларини ман қилди. 2014 йилда эса “Саҳиҳи Бухорий” ва Рошид халифа Абу Бакр Сиддиқ таржимаи ҳолини баён қилган китобларни тақиқлади.
Россия ҳукумати гўёки олиб бораётган мана шундай жирканч сиёсати орқали жамият ичида Ислом дини ёйилишига тўсқинлик қилишга интилаётган бўлсада амалда буни тамоман акси бўлмоқда. Асли рус миллатига мансуб маҳаллий аҳоли орасида Ислом динини қабул қилаётганлар кун сайин кўпайиб бораётгани ҳам буни исботлаб турипти.
يُرِيدُونَ لِيُطْفِئُوا نُورَ الله بِأَفْوَاهِهِمْ وَاللَّهُ مُتِمُّ نُورِهِ وَلَوْ كَرِهَ الْكَافِرُونَ”. الصف
“Улар Аллоҳнинг нурини (яъни Исломни) оғизлари (яъни беҳуда гаплари) билан ўчирмоқчи бўлурлар. Аллоҳ эса, гарчи кофирлар истамасаларда, Ўз нурини тўла (бутун дунёга) ёйгувчидир”. (Саф. 8)