Араб баҳорининг бошланиш нуқтаси бўлган Тунисда инқилоб юз берганига 4 йил бўлди. Бироқ шунга қарамай, мамлакатда ишсизлик муаммоси кундан кунга ортиб бормоқда. Тунис университетининг талабалари 2011 йил 14 январ куни бошланган инқилоб ортидан юзага келган ўзгаришлар ҳақида оммавий ахборот воситаларининг мухбирлари билан суҳбатлашар экан, инқилобдан қониқмаганликларини билдиришди. Университет талабаларидан бири 25 ёшли Кавсар Ҳамида инсонлар ҳаётида бирор бир ўзгариш юз бермаганлигини ва ишсизлик даражаси диққатни жалб қиладиган даражада кучайганини қайд этди.
“Ёшлар ҳозир ҳам ишсизлик ва эътиборсизлик қурбонларидир”, дейди Ҳамида аслида Тунис инқилоби ишсизликка барҳам бериш учун амалга оширилганлигини илгари суриб.
Университет битирувчиси бўлишига қарамай, иш топа олмаганлиги ҳақида гапирган 27 ёшли Амир Ёқут ҳам инқилоб юз берганига 4 йил ўтган бўлса ҳам, ишсизлик Туниснинг энг муҳим муаммоларидан бири бўлиб қолаётганлигини урғулади. Ёқут ҳокимиятни эгаллаган муваққат ҳукуматни зулмдан эзилган халқнинг умидларини пучга чиқарганликда айблади. Ёқутга кўра, инқилобдан сўнг ташкил қилинган муваққат ҳукумат инқилобдан кўзланган мақсадни рўёбга чиқаришда муваффақиятсизликка учраган.
“Ижтимоий муаммоларнинг ортиши, ишсизлик даражасининг юксалиши, асосий эҳтиёж моллари нархларининг кўтарилишда давом этиши бунинг энг ёрқин далилидир”, дейди Ёқут.
Тунис университетининг талабаси 22 ёшли Марван Биддияф қулатилган Зайнулобиддин бен Алининг даври яна қайтиб келганлигига урғу берди.
“Халқ озодликни талаб қилиб оёққа турган эди. Аммо кўп ўтмасдан эски жандарм давлат яна қайтиб келди. Бошқарувни танқид қилганлар ва зиёлилар қўрқитилишда давом этмоқда”, дейди у.
Туркистон:
Дарҳақиқат Тунисда инқилоб юз берганига 4 йил ўтишига қарамай, вазият ёмонлашса ёмонлашдики, асло яхшиланмади. Чунки Ғарб ва унинг малайлари инқилобни ўғирлашга муваффақ бўлишди. Яъни мамлакат бўйлаб мусулмонлар зулмга қарши оёққа турган бўлса ҳам, бироқ ўша зулмнинг манбаси бўлаган тузум ўзгармади, балки фақат бир неча шахслар ўзгарди ҳолос. Ғарб давлатлари мана шу шахслар орқасида туриб олиб давлат бойликларни талон-тарож қилишмоқда. Хокимиятни эгаллаб олганлар эса юрт бойликлари ва ресурслари талон-тарож қилинишини яширишда давом этишмоқда. Мисол учун, Британиянинг «Бритиш» газ ширкати 1992 йилдан буён юрт газидан 589 миллиард доллар миқдорини ташиб кетди. Бу эса Туниснинг 20 йиллик бюджетидан ҳам ортиб кетади. Шундан кўриниб туриптики, Тунис аҳлининг турмуш тарзи ёмонлашгани ва ишсизлик сонининг ўсишининг сабаби мамлакатдаги бойликларнинг етишмовчилигида эмас. Балки адолатли Ислом тузумини четга суриб, унинг ўрнига ғарб тиқииштирган тузумини татбиқ қилганликдадир.
Муваққат ҳукумат деганлари мамлакатда ҳеч қандай ҳукм юритмайди. Улар қўлидан бирор иш келмайдиган, фақат талаб қилинган нарсаларга имзо чекиб беришдан бошқасига ярамайдиган кимсалардир. Улар Ғарбдаги хўжайинларига сўзсиз итоат қилишдан бошқа нарсани билишмайди. Муваққат ҳукумат мустамлакачи давлатлар ва уларнинг югурдакларига қулоқ солиб итоат қилади, уларга турли имтиёзлар беради ва хавфсизлигини таъминлайди, юрт бойликларини талашларига имконият яратади. Зеро у мустамлакачиларнинг вафодор кўппагидир. Бу ҳукумат Халқаро Валюта Фонди кўрсатмаларини худди ваҳий каби қабул қилиб, бекаму кўст татбиқ этмоқда. Муваққат ҳукуматнинг вазифаси ўз халқини қашшоққа айлантириб, ажнабий ширкатларга юрт дарвозаларини очиб беришдир.
Демак тузум ўзгармас экан, бир нечта шахсларнинг ўзгариши билан вазият яхшиланиб қолмайди. Чунки инқилоб фақат ҳоким шахсларни ўзгартиришдан иборат эмас, балки инқилоб мавжуд тузумни тўлалигича ўзгартириш ва куфр нуфузини, думларини, гумашталарини илдизи билан қўпориб ташлаш билан амалга ошади.