Тожикистонда парламент сайловлари бўлиб ўтди

446
0

 Сайлов ва референдумлар марказий сайлов комиссияси раиси Шермуҳаммад Шохиённинг хабар қилишича, Тожикистонда 1 март якшанба куни бўлиб ўтган парламент қуйи палатаси ва маҳаллий кенгашларга депутатлар сайловлари бўлиб ўтган деб ҳисобланди.

 Унинг сўзларига кўра, сайлаш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларнинг 74,33 фоизи сайловларда иштирок этган. Мамлакат қонунчилигига биноан, жами сайловчиларнинг 50 фоизи иштирок этса, сайлов бўлиб ўтган деб ҳисобланади.

 “Рўйхатга олинган 4 миллион 318 минг сайловчидан 3 миллион 210 минги маҳаллий вақт билан соат 15:00га қадар овоз бериб бўлди, бу эса сайловчилар умумий сонининг 74,33 фоизини ташкил этади”, – деди Шермуҳаммад Шохиён.

 Овоз беришнинг дастлабки натижалари душанба куни эрталаб маълум қилинади.

 Тожикистонда бўлиб ўтган парламент қуйи палатаси Мажлиси намояндагондаги 63 ўрин учун саккиз партиядан қарийб 300 номзод кураш олиб борди. Бу сайловларда Халқ-Демократик партия, Коммунистик партия, Тожикистон Ислом Уйғониш партияси, Социал-Демократик партия, Аграр партия, Демократик партия ва Иқтисодий Ислоҳотлар партиялари иштирок этишди.

 Маълумки бу партияларнинг барчаси демократик қарашлар асосида пайдо бўлган бўлиб, инсон қонун чиқариш ҳуқуқига эга, деб ҳисоблашади. Инсоннинг чекланган ақли махсули бўлган демократик қонунлар инсониятни бугунги бахтсиз ва танг ҳаётга олиб келгани ҳеч кимга сир эмас. Афсуски ғарб сақофати ва бу мустамлакачи давлатлар томонидан қўллаб-қувватлаб келинаётган мустабид ҳокимлар зулми остида мусулмонлар бу очиқ ҳақиқатни кўра олишмаяпти ва ҳозирга қадар ботил тузум қонунлари остида яшашга мажбур бўлишмоқда.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here