АҚШ давлат котибининг Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчисининг ўринбосари Даниэл Розенблумнинг “Америка Овози” ўзбек хизматига маълум қилишича, АҚШ Ўзбекистонга 308 дона M-ATV русумидаги зирҳли машина ва бошқа турдаги 20 дона ремонт-эвaкуaция мaшинaсини тақдим қилади (янгилигида ҳар бир MRAP 1 миллион доллар, ремонт-эвакуация машинаси эса 2 миллион доллар туради)
Розенблумнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон улардан терроризм ва қорадори савдосига қарши курашда фойдаланади. Бу техникалар Ўзбекистон Мудофаа вазирлигига топширилади ва бу машиналарни фақат шу вазирлик ишлатиши шарт.
“Улар мудофаа билан боғлиқ техника. Ўлдириш қуроли эмас. Портловчи моддалар ва миналар бўлиши мумкин бўлган жойларда ҳарбийлар, ишчи ва йўловчилар ҳаётини сақлаш учун қўлланилади. Айнан шуларни назарда тутган ҳолда, яъни терроризм ва наркотрафикка қарши кураш йўлида уларни Ўзбекистонга беришни маъқул топдик”, – деди Розенблум.
Расмий вакилнинг билдиришича, “Қўшмa Штaтлaр қуролли кучлaригa керaксиз деб топилгaн воситaлaр мaхсус дaстур орқaли ҳaмкор дaвлaтлaргa ҳaдя қилинaди. Лекин бу узун вa мурaккaб жaрaён. Чунки aввaло Aмерикa бу воситaлaргa муҳтож эмaслиги aниқлaнaди, кейин бошқa дaвлaтгa нимa учун зaрурлиги кўриб чиқилaди, тaҳдид вa минтaқaвий мувозaнaт мaсaлaсини ўргaниб чиқaмиз. Aнa ундaн кейингинa бирор қaроргa келинaди”.
Етказиб бериш бошланган муддат ва мазкур техникалар қаердан олиб келинаётгани тўғрисидаги саволга жавоб берган Розенблум “Ўтган декабрдан етказа бошладик. Бир неча ой вақт кетади. Америка ҳарбийларига керак бўлмаган жиҳоз қай ҳолда ва қаерда бўлса, шундайлигича узатилади. Бу ёрдамнинг шарти шу. Восита қандай бўлса, шундай берамиз. Албатта ишлатишга яроқли бўлиши керак. Машиналар турли жойларда турган бўлиши мумкин. Бирортаси Афғонистондан келмаяпти. Биламан, айримлар шундай деб ўйлайди. Бу техника Афғонистондан олиб чиқилмаяпти”. – деди.
Туркистон:
Жорий йилнинг бошида Қирғизистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати вакили Азамат Дуйшенбеков Россия Қирғизистонга ҳарбий техникалар етказиб беришни бошлагани ҳақида хабар қилган ва 2014 йилда эскирган қурол-яроқларни қайта ишлаш учун асбо-ускуналар олинган бўлса, 2015 йилда артиллерия қуроллари, ҳарбий техникалар учун эҳтиёт қисмлар, полигон ускуналари ва бошқа нарсалар етказиб бериш бошланганини маълум қилган эди.
Дуйшенбековнинг мазкур баёнотидан ўн кундан ошиқроқ вақт ўтганидан сўнг АҚШ Ўзбекистонга ҳарбий техникалар етказиб беришни бошлагани тўғрисидаги хабар пайдо бўлди. Бу эса Марказий Осиёда ўз нуфузини сақлаб қолиш учун АҚШ ва Россия бу икки республикадан ўз манфаатлари йўлида фойдаланишга қаттиқ интилишаётганидан дарак беради.
Чунки ҳарбий техникалар олиб кирилганидан сўнг уларга техник хизмат кўрсатиш, улардан фойдаланишни ўргатиш учун ҳарбий мутахассислар бўлиши зарур. Бу эса гарчи Ўзбекистон ҳукумати ўз ҳудудида ҳеч қандай хорижий базалар бўлмаслиги тўғрисида баёнот бераётган бўлсада, амалда шундай база пайдо бўлишига имконият пайдо қилиб беради. Бундан ташқари Ўзбекистон ҳукумати Афғонистондан олиб чиқилаётган ҳарбий техникаларни каттагина қисмига ҳам кўз тикиб турипти.