Саудия ва Ироқ ўртасида девор тўсиқ ўрнатилади

0
615

Саудия арабистони шимол Ироқ чегарасида, жануб томондан эса Яманда чегарсида “буюк Хитой девор”ини қуриш учун тайёргарлик кўрмоқда. Бу Саудия ҳукумати билан ён қўшниси Ироқда кучайиб бораётган ИШИД таҳдидига қарши ва Ямандаги Ал-Қоидага қарши улкан тўсиқ яратишни режаламоқда. Саудиянинг шимолидаги Тариф ва Ҳафар ал-Батин минтақасини кесиб ўтадиган улкан деворнинг узунлиги 1000 км яқин бўлиши айтилмоқда. Шунингдек, Саудия 1609км масофага эга Яман билан чегарасини ҳам баланд девор билан ўраш ҳақида бош қотирмоқда.

Айни пайтда чегара хавфсизлиги беш қаватли сим тўсиқлар билан ҳимояланган. Чегара кузатув миноралари, радарлар ва тунги кузатув камералари билан жиҳозланган.

Туркияда чиқадиган “Ватан” газетасининг ёзишича, Саудия арабистонининг Ироқ билан чегасида ИШИД ташкилотига мансуб жангчилар билан Саудия ҳарбийлари орасида қуролли тўқнашув келиб чиққан. Тўқнашувда уч ҳарбий, жумладан юқори мартабали қўмондон Удаҳ ал-Балавий ҳалок бўлган. хабарга кўра, бундан сўнг Саудия Арабистони Ироқ балан чегарасини баланд бевор билан тўсишга киришди.

Маркази Мюнхенда жойлашган бир фирма тарафидан тайёрланган “шимолий чегара хавфсизлик лойиҳаси” 3,4 миллиард доллар сарф харажат талаб қилади. Юксак технологиялар билан жиҳозланган чегара тўсиғидан “деярли қуш ҳам учиб ўта олмайди”, дея муболаға қилинмоқда.  Ҳароратга мос камералар билан жиҳозланган верталётлар осмонда учиб турса, ерда автоуловлар кузатуви йўлга қўйилади. Ер остидан кавлаб ўтишни олдини олиш учун тебраниш сенсорлари ўрнатилади.

Расмий Риёз ИШИД ҳужумлари ортидан шимолий чегарасига 30 минг аскар жойлаштирди. Илк бор 2006 йилда тилга олинган “Девор” лойиҳаси қайта жонланди. Буюк девор тўсиғига симли тўсиқлар ҳам илова қилиниши айтилмоқда.

NO COMMENTS