Биз учун пайғамбар алайҳиссалом ким?

0
659

 Ҳар биримиз бу дунёда яшар эканмиз яшаш учун кураш туйғусидан келиб чиққан ҳолда жонимиз, молимиз, шараф ва номусимизни ҳимоя қилишга бутун вужудимиз билан интиламиз. Мабодо бирор кимса бизнинг бу нарсаларимизга тажоввуз қилгудек бўлса, унга қарши ўз имкониятимиздаги барча услуб ва чорларни қўллаб унга қарши чиқишга, амалдаги қонунлардан фойдаланган ҳолда топталган ҳақ-ҳуқуқларимизни ўз ўрнига қўйишга интиламиз.

 Аммо, биз мусулмонлар учун ўзидан, ота-онаси ва фарзандларидан-да устун бўлган Буюк Аллоҳ таоло томонидан бутун оламлар учун Раҳмат қилиб юборилган пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллаҳу алайҳи ва саллам ҳақир кимсалар томонидан таҳқирланиб келаётганига эса гўёки ҳеч нарса бўлмагандек сукут сақлаб келмоқдамиз.

 Ҳолбуки, Имом Бухорийнинг “Саҳиҳ”ида Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Ҳеч бирингиз иймон келтирмайди, магарам мен уларнинг ота-онасидан, фарзандларидан ва барча одамлардан маҳбуб бўлмагунимгача”, деганлар.

 Барчамизга маълумки, 2015 йилнинг 7 январ куни Франция пойтахти Париж шаҳрида инсонларнинг энг азиз ва мукаррами бўлган Расуллуллоҳ сооллаллоҳу алайҳи ва салламни мазаҳ қилиш билан ном чиқарган “Шарли Эбдо” ҳафталик журналига ҳужум уюштирилди. Мазкур ҳужум натижасида журналнинг 10 ходими ва икки нафар полициячи халок бўлди. Бу ҳужум ортидан Франция ва Европанинг бошқа давлатларида Ислом ва мусулмонларга қарши кенг кўламли норозилик намойишлари ва ҳужумлар бошланиб кетди.

 2006 йилга келиб иқтисодий инқроз исканжасига тушиб қолган “Шарли Эбдо” журнали ўзининг иқтисодий жиҳатдан изга солиб олиш учун Пайғамбаримиз саллоллаҳу алайҳи ва салламни хақорат қилувчи суратларни чоп этган ва шу йўл билан 30 мингтага тушиб кетган журнал сонини 60 мингтагача кўтариб олишга муваффақ бўлган эди. 7 январда бўлиб ўтган ҳужум ортидан эса журнал Пайҳамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам хақорат қилинган сонни 3 миллион нусҳада чоп этиб, бу кулфатдан ҳам моддий манфаат ундириб олиш пайида бўлди.

Хақир кимсалар томонидан пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллаҳу алайҳи ва салламни яна бир бор хақорат қилинишига қарши бугунги кунда аксарият исломий ўлкаларда норозилик намойишлари ўтказилмоқда.

 Ислом ва мусулмонлар душманлари томонидан олиб борилаётган бундай фитнакаш ҳаракатларга қарши бўлган Қирғизистоннинг ғаюр мусулмонлари томонидан 2015 йилнинг 20 январ куни Бишкек шаҳридаги Горький номидаги истроҳат боғи (Спорт саройининг орқаси)да соат 12:00 дан соат 13:00 гача “Мен Пайғамбарим саллоллаҳу алайҳи ва салламни яхши кўраман” номли тадбир ўтказиб, инсонларни энг буюги бўлган пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллаҳу алайҳи ва салламни севувчи ва хурмат қилувчи ҳар бир мусулмонни бу тадбирда иштирок этиш орқали Ислом душманларининг бундай разил ҳаракатларига қарши ўз муносабатларини билдиришга чақирмоқдалар.

 Зеро, Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз саллоллаҳу алайҳи ва саллам: Сизлардан ким бир мункарни кўрса, уни қўли билан ўзгартирсин. Агар қодир бўлмаса тили билан (ўзгартирсин), унга ҳам қодир бўлмаса қалби билан (ёмон кўрсин), мана шу иймоннинг энг заифидир”, деганлар. (Имом Муслим ривояти).

NO COMMENTS