Расмий маълумотларга кўра, айни вақтда Тожикистондаги олтин конларини ярмидан кўпроғи ўзлаштириш учун Хитой компанияларга ўтказиб берилган. Хитой компаниялари мазкур конларни 60 фоиз акцияларига эгалик қилмоқда.
Тожикистон ҳукумати қошидаги геология бош бошқармаси бошлиғи Мурод Жумазоданинг сўзларига кўра, аниқланган олтин заҳираси 500 тоннадан ошади. Аммо у олтин заҳираси бундан ҳам кўпроқ бўлиши мумкинлигини айтиб ўтди.
Жумазоданинг қайд этишича, Хитой компаниялари фойдали қазилма конларини ўзлаштиришда катта тажрибага эга, аммо Тожикистон ҳукумати қўшни давлат компанияларига бирор конни ўзлаштириш учун топшираётган вақтда ўз манфаатларидан келиб чиққан ҳолда ҳаракат қилади.
Тожикистон саноат ва янги технологиялар вазирлиги маълумотига кўра, 2014 йилнинг 11 ойи мобайнида мамлакатдаги олтин қазиб олиш корхоналари томонидан 3 тоннадан зиёд олтин қазиб олинган, бу кўрсаткич 2013 йилга солиштирганда 600 килограммга кўп.
“Олтин қазиб чиқаришни ошиши янги технологияларни жорий этилиши билан боғлиқ, бу иш сифатини яхшилаш имконини ҳам берди”, – деди тоғ- кон металлургия саноати бошқармаси раҳбари Бахтиёр Шарипов.
Ўз навбатида Тожикистонда олтин қазиб олиш бўйича фаолият олиб бораётган Хитой компаниялари тожик ҳукумати билан ҳамкорлик масалалари бўйича изоҳ беришдан бош тортган бўлса, Тожикистон ҳукумати ҳам бу масала бўйича батафсил маълумот бермай келмоқда.
Аммо олтин қазиб олиш соҳасида ишлайдиган маҳаллий компания раҳбарларидан бирининг айтишича, Тожикистон ҳукумати Хитой компанияларига олтин конларини ўзлаштириш учун улкан имтиёзлар бериб келмоқда. Унинг сўзларига кўра, солиқ тортишдаги имтиёзлар билан бир қаторда олтин конларини ўзлаштирган аксарият Хитой компаниялари умумий даромаднинг 50 фоизидан 75 фоизигача эга чиқишмоқда.
Айни вақтда 2 миллиард 200 миллион доллардан ошган Тожикистон ташқи қарзининг ярмидан кўпроғи Хитойга тегишли. Яқинда Хитой ҳукумати Тожикистонга яна 6 миллиард доллар сармоя киритишга ваъда қилди.
Туркистон:
Бу Қирғизистонга 1994 йилдаги, Канаданинг “Gold Company” халқаро компаниясини кириб келишини эслатади. Хозирда шу компания билан Қирғизистон ўртасида навбатдаги суд жароёни бораяпти. Хар галгидек Қирғиз хукумати бу халқаро суд процесини ютказиши аниқ бўлиб турибди. Бу ўта шов шувли жароён бўлганидан, уни батафсил ёритмоқчи эмасмиз. Лекин бу шартнома, Қирғизистон халқи учун улкан зарарлар олиб келаётгани аниқ факт бўлиб турибди. АҚШнинг химояси остидаги бу Канада компанияси, Қирғизистонда ўзининг 20 йиллик фаолияти мобайнида, Қирғизистоннинг минглаган тонна қимматбахо ер ости бойликларини олиб чиқиб кетишади. Қирғиз хукумати, уларни нафақат тўхта олишмади, балки хозирда улардан Қирғизистонга тегишли қонуний улушларини ундира олишмаяпти.
Шуларни била туриб Тожик рахбарияти юқоридаги шартномаларни имзолашдими? Бу нафақат Тожик халқининг, балки бутун Ислом оламининг, Мусулмонларнинг умумий мулки хисобланади. И Рахмон хам худди Акаев каби вақти келиб ўз тахдидан кетади. Унинг хиёнати хам хозирдаги Акаевнинг хиёнати сингари бизларнинг гарданимизда улкан муаммо бўлиб қолади. Хитой Тожикистонга ётқизаётган харажатларини ундира олишидан хотиржам. У халқаро сиёсатда нуфузли давлат. Бу шартномалар аввалида ўта манфаатли қилиб кўрсатилади. Лекин бу замонавий сарроб сингари, лоиханинг макрли бир томони халос.