Қирғизистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати вакили Азамат Дуйшенбековнинг “Азаттык” радиосига берган хабарига кўра, икки томонлама келишувга мувофиқ Россия Қирғизистонга ҳарбий техникалар етказиб бера бошлаган.
Унинг сўзларига кўра, ўтган йилда эскирган қурол-яроқларни қайта ишлаш учун асбо-ускуналар олинган бўлса, 2015 йилда артиллерия қуроллари, ҳарбий техникалар учун эҳтиёт қисмлар, полигон ускуналари ва бошқа нарсалар етказиб бериш бошланди. Дуйшенбеков етказиб бериладиган қурол-яроқ миқдори ва турини ошкор этмади.
2012-2013 йиллари олиб борилган музокаралар натижасида Россия қирғиз армиясини қайта қуроллантириш учун Бишкекка 1 миллиард 100 миллион долларли қурол-аслаҳа етказиб берадиган бўлган эди.
Бундан ташқари, Россия Тожикистонга ҳам 400 миллион долларли ҳарбий техника ва қурол-яроқ етказиб беришга ваъда қилган эди.
Туркистон:
Россия Қирғизистонни қуроллантиришидан бир неча манфаатларни қўлга киритади. У қирғизистонни қарзга ботириб, эвазига худди газ сохаси сингари хохлаган манфаатли бирор тармоғини тортиб олиши мумкин. Демак у энг кераксиз эски техникаларини бериш эвазига, юртимиз учун энг қимматбахо тармоқларни ўзлаштиради. Яна, у Қирғизистон харбий техникасини ўзига тобеъ холатда ушлаб туради. Бу Қирғизистонни, ўз харбий қувватларини модрнизациялаш орқали, янги қурол аслахалар билан алмаштириб олиш имкониятидан махрум қилади. Бу ишлар Қирғиз армиясини, Россиянинг эскирган харбий техникаларини сотиб олувчи харидори қаторида ушлаб туради. Бу Қирғиз армиясини морнизациялашни реъжалаштираётган АҚШ харбий техникаларини Афғонистондан чиқиб келаётган бир пайтда, Россия учун ўта мухим.