Олланд: Сурия масаласига аралашмаганлигимиздан пушаймонман

541
0

Франция президенти Француа Олланд Сурия режими 2013 йилда кимёвий қуролларни ишга солган пайтда Сурия масаласига аралашмаганлигидан пушаймон эканлигини билдирди.

“2013 йил Сурияда кимёвий қуроллар ишга солинган пайтда Сурия масаласига аралашмаганлигимиздан пушаймонман. Биз аралашмадик, мана энди қаршимизда ИШИД турипти. ИШИДнинг Асадга алоқаси борлиги ҳақида изланиш олиб боряпмиз”, деди Франция президенти.

Франциядаги йирик радио канал ҳисобланган “Frantsiya Inter” радиосига интервю берган Олланд Сурия режимини шайтонга қиёслади

Франция президенти Журналистнинг Франция ИШИДга қарши курашда Сурия президенти Башар Асад билан ҳамкорлик қилиш-қилмаслиги ҳақида берган саволига “Бу каби алоқалардан узоқ туриш афзалдир. Шайтон билан ҳамкорлик қилсангиз Тангрининг ёрдам бериши нодир ҳолдир”, дея жавоб берди.

Бироқ Олланд Асад режимини қурол яроқ, жангчилар ва маблағ билан ошкоро таъминлаб келаётган ва Асаднинг иқтидордан кетишига асло йўл қўймаслигини билдирган Эрон ҳақида гапирар экан, ўзининг қайси тарафда эканлигига ишора қилиб ўтди.

“Эрон давлати Ироқда ва Сурияда барқарорлик давом этиши учун бизнинг муҳим ҳамкоримиздир”, деди Олланд.

Бироқ Олланднинг таъкидлашича, Франция Сурия мўътадил мухолифатини дастаклашга мажбур.

Шунингдек у Суриядан оқиб келаётган қочқинларни Европага киргизмаслик учун чегараларни мустаҳкамлаш лозимлигини билдирди. Францияга қараганда Германия ва Швеция кўпроқ қочқинларни қабул қилганлигига эътибор қаратган Олланд қочқинларнинг Европага кириб келишини олдини олиш учун бир сиёсатга эҳтиёж борлигини қайд этди.

Туркистон:

Европада давом этиб бораётган (исламафобия), Ислом ва Мусулмонларга қарши раъйи оммни пайдо қилиш компаниясининг олдига қўйган мақсадлари ойдинлашиб бораяпти.

11 сентярь воқеасидан АҚШ Ироқ ва Афғонистонни босиб олиш учун фойдалангани каби. Исламафобияни кучайтириб борилишидан Ғарб ҳам, Мусулмон оламини изоляциялаш, яъни ўз ҳудудларини Мусулмонлардан тозалаш ва уларга ўз юртларида зулм қилишаётганида, табиий пайдо бўладиган қочқинлар муаммосини бошқа томонларга йўналтириш ёки умуман ўз зиммасига мажбурият қилиб олишдан бош тортиш каби масалаларини ҳал қилиб олмоқчи. Куфр олами Мусулмонларга қаттиқ зулм қилиш арафасида, жамаатчилик руҳини Ислом ва Мусулмонларга қарши йўналтиради. Шунинг билан улар, энди қилишни реъжалаштираётган ғаламус амалиётлари учун замин таёрлашаётган бўлишади. АҚШдаги 11 сентяр воқеаси оқибатлари, Ўзбекистонда 16 февраль воқеаси ортидан Каримов режими ўн минглаган мусулмонларни қамоққа олиб ёки дом дараксиз йўқ қилиб юборгани, Россия дубровкадаги НОРД ОСТ номи билан машҳур босқинчилик уюштирилиши, сўнг Бесланда мактаб болаларининг ўлими билан якун топган босқинчилик уюштирилиши ва яна бир неча бошқа терактлар ортидан Путин ўз мавқеъини мустаҳкамлаб, Россияда авторитар режим ўрнатиб олгани, Қирғизистонда  2010 йил миллатлар аро уруш уюштирилиб, ортидан Россия Қирғиз муваққат ҳукуматини тахтда ушлаб қолгани, яна минглаган мисоллар келтириш мумкин. Шу ифлос услуб, устиларимиздаги ифлос куфр системаси томонидан мунтазам такрорланиб келаяпти.

Энди исламофобия атамасини ўйлаб топишди. Бу атамани улар ўз манфаатларига кўра ривожлантиришади ёки вақтинча жиловлаб туришади. Лекин бу тушунча уларнинг жамиятларида мавжуд бўлиб турганидан ёки ривожланиб бораётганидан ўзларини айбдор ҳис қилишмайди. Аксинча бу тушунчани ҳам, худди миллатчилик, ирқчилик, табақачилик тушунчаларининг қаторига қўшиб, барчасини қулай фурсатини пойлаб,  ўз назоратлари остида ушлаб туришади.

Лекин биз Мусулмонлар, уларни ўзимиз учун таянч деб биламиз. Юқоридаги ифлос реъжаларини била туриб, ўзимизни билмаганга солиб, улар билан бирга қалбаки айбдорларни излашамиз. Уларнинг байрамларини, уларнинг ўзларидан ҳам зиёдароқ қилиб нишонлаймиз. Уларнинг рози қилиш мақсадида юрт бойликларини арзимас баҳоларга сотамиз. Уларни биридан ҳимояланиш мақсадида, иккинчисига хорларча ялтоқланиб яшаймиз. Ҳа бирортангиз, биз улардан покмиз, чунки рози эмасмиз дерсиз, “лекин сукут ризолик аломати”!

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here