Қирғизистон жанубига газ етказиб беришини қайта тикланиши эвазига Россия Ўзбекистонинг 3 миллиард долларлик қарзидан воз кечган

535
0

  “Вечерний Бишкек” газетасининг ҳукуматдаги ўз манбасига таянган ҳолда хабар қилишича, Қирғизистон жанубига газ етказиб беришни қайта тиклаш тўғрисидаги келишувга аслида Россия президенти Владимир Путин ва Ислом Каримов ўрасида бўлиб ўтган учрашув вақтида эришилган.

 Нашрнинг ёзишича, Қирғизистонга газ етказиб берилиши эвазига Россия Ўзбекистоннинг 3 миллиард долларга яқин қарзидан воз кечишга рози бўлган.

 “Совет иттифоқи парчаланганидан сўнг Ўзбекистон Россиядан қарз бўлиб қолган ва бу қарз мустақиллик йилларида ҳам тўланмаган. Дастлаб Ўзбекистон газ етказиб бериш эвазига қарздан воз кечишни талаб қилди. Шу сабабли ҳам расмий Тошкент мазкур масалада қирғиз ҳукумати билан ҳар қандай музокаралардан бош тортиб келди”, – деди манба.

 28 декабр куни йил якуни бўйича бўлиб ўтган матбуот анжуманида президент Алмазбек Атамбаев сўзлаган нутқида мамлакатнинг жанубий вилоятларига газ етказиб бериш фақатгина 2015 йилнинг куз ойларига бориб қайта тикланади, деган эди.

 30 декабрга келиб газ етказиб беришни қайта тикланиши мамлакат жанубига газ етказиб беришни қайта тикланишида президентнинг ҳеч қандай иштироки йўқлигини ва ҳатто бундан хабари ҳам бўлмаганини кўрсатиб турипти.

 Аммо расмий ҳукумат намоёндалари бу ишда Алмазбек Атамбаевнинг иштирок этганини исботлашга ҳаракат қилишмоқда.

 Ёқилғи-энергетика мажмуасини тартибга солиш бўйича давлат агентлиги директори Нурбек Элбаевнинг “Кабар” агентлигига берган маълум қилишича, Россия президенти Владимир Путин Алмазбек Атамбаев илтимосига биноан газ билан боғлиқ муаммони хал этишга ёрдам берган.

 Унинг сўзларига кўра, ўтган йилнинг 30 декабрида Россиянинг “Газпром” ширкати ўзининг “Gazprom Schwiz AG” ширкати орқали Ўзбекистон билан Қирғизистон жанубига газ етказиб бериш бўйича шартнома тузган. Бу шартномага мувофиқ кунига 100 минг куб метр газ етказиб берилади. Ушбу масала Россия президентининг Ўзбекистонга ишчи ташрифи чоғида хал этилган.

 “Бунгача бизнинг президент Россияга қилган сафари чоғида мазкур масалани кўтарган эди”, – деди Нурбек Элбаев.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here