БМТдан “шок”ка туширувчи таклиф

593
0

Икки миллионга яқин суриялик қочқинларга жой берган Туркияга енгиллик туғдириш учун Бирлашган миллатлар ташкилоти ажойиб таклиф билан чиқди. БМТ Туркиядаги қочқинлардан салкам беш мингтасига қочқин мақомини бериб, бошпана билан таъминлашини ва бошпана бериладиган сурияликлар рўйхати аввалдан тайёрлаб қўйилганини Анқарага маълум қилди.

Олинган маълумотларга кўра, Туркия вазирлигидаги мутасаддилар “ҳеч бўлмагандан кўра шу ҳам яхши-да”, деган тушунчага биноан БМТнинг таклифини ижобий қабул қилган эди. Бироқ БМТ тарафидан тузилган бошпана берилишга лойиқ шахсларнинг рўйхатини кўздан кечириб чиққан вазирлик мутасаддилари “шок”ка тушиб қолди. Чунки 2 миллионга яқин қочқиндан бор-йўғи 5 мингтасига бошпана берилишига қарамай, рўйхатда белгиланганларнинг аксарияти университет битирувчилари, малакали докторлар ва муҳандислар ҳамда бошпанага эҳтиёжи бўлмаган кишилардан иборат эканлиги аниқланди. БМТга кўра, бошпана беришга лойиқ бўлган шахсларнинг рўйхати БМТнинг қочқинлар бўйича олий комиссарлиги тарафидан тайёрланган.

Туркия ички ишлар вазирлиги ногирон, бошпанага эҳтиёжи бор сурияликлардан тузилган янги рўйхатни тайёрлаганлигини БМТга билдирди. Аммо БМТдан жавоб келмади.

Туркияда чиқадиган “Yeni Şafak” газетаси Европа давлатларига бошпана излаб борган қочқинларга нисбатан европаликлар БМТ каби муомалада бўлганлиги ҳақида ёзган эди. Газетанинг очиқлашича, Европа давлатлари қочқинларнинг касб-ҳунар ва илм даражасига қараб ажратган ва фақат малакали касб-ҳунар эгаларигагина жуда осон шаклда қочқинлик мақомини берган.

Туркистон:

Туркия ҳукумати, Сурия қочқинларини ўта хор ҳолатда ушлаб турибди. Куфр олами, АҚШни бошчилигида шу қочқинлар муаммосини келтириб чиқарди. Шуларни билиб туриб Туркия улардан қандайдир мадад сўраётганининг ўзи мантиқсиз ҳаракат. Уларнинг ёрдам бериш ҳаракатларига қаранг. Уларда манфаат кўзлашдан бошқа ҳеч қандай инсонийлик қолган эмас.

Туркия емаган сомсасига пул тўлашга мажбур. У ҳатто буни АҚШнинг кўзига тик қараб, сен туфайли шу ишлар содир бўлди, сен тўлашинг керак, дея олмайди. Бундан ташқари хавфсизлик масаласида ҳам Туркия учун ўта катта муаммолар пайдо бўлди. Уларнинг харажатлари ҳам Туркия зиммасида турибди.

Турк ҳукумати, куфр оламидан умидини узиб, ислом оламига мурожаат қилиши лозим. Мусулмонларнинг иймоний муҳитидан фойдаланиб, мамлакатларда исломий жамғармалар йиғиш фондлари ташкил этишга тарғиб қилиши керак. Ўзини куфр оламидан умидини узганини эълон қилиб, уларнинг ғаламис реъжаларини фош қилиши лозим. Агар хоҳласа ўзи  бу қочқинларни таъминлай олиши мумкин. Лекин бу ишлар Ислом олами куфрнинг олам бўйлаб олиб бораётган зулмларини ҳис қилишларига фойда беради. Куфр олами учун эса сиёсий босим бўлади. Афсуски Турк ҳукумати ҳам бошқа исломий юртлар сингари куфрнинг бир лоиҳаларини ҳаётимизга татбиқ қилиш амалиётларининг бир қисмига айланиб кетди. У қўрққанидан, осонгина мусулмонларни хорлайдиган куфр тузиб беаётган лоиҳалар бўйлаб ҳаракатлана бошлади. АҚШ Шомда шаклланган исломий ташкилотлар билан Турк ҳокимиятини ҳам вахимага сола олди. У ўз хавфсизлиги йўлида ҳар қандай хорликни кўтара оладиган бир давлатга айланди. Қочқинларнинг аҳволлари, бутун дунё мусулмонларини хавотирга солиб, сабр косаларини тўлдириб бораяпти. Қочқинларнинг кўпайиб кетишларини олдини олиб, атайин хор ҳолатда ушлаб туришибди. Шу хор ҳолатларини интернет орқали мунтазам тарқатиб борилаяпти.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here