Шарқий туркистондаги вазият Суриядан ҳам ёмон

0
720

Сурияда Асад режимига қарши курашаётган уйғур турклари Шинжон минтақасидаги яшаш шарт шароитлари Суриядаги вазиятдан кўра анча оғир ва даҳшатли эканлигини билдирди.

Хитойнинг шимолида жойлашган Шинжон минтақасида бошларига келган зулмлар туфайли Сурияга кўчиб кетган бир гуруҳ уйғур турклари суриялик мужоҳидлар сафида туриб Асад режимига қарши жанг олиб бормоқда.

Туркистон Ислом партиясига боғлиқ гуруҳларнинг Сурия масаласи бўйича масъули Иброҳим Мансур Сурияда жанглар давом этаётганига қарамай, у ёққа кўчиб кетаётган уйғурлар Суриядаги вазиятни Хитойдаги вазиятдан афзал билаётганликларини қайд этди.

“Ҳеч ким туғилиб ўсган тупроқларни тарк этиб уруш бўлаётган жойларга кўчиб кетишни истамайди. Аммо Шарқий Туркистондаги ҳаёт – ишонаверинг – уруш бўлаётган жойлардан ҳам ёмонроқдир. Ўз ватанларимизда масжидларга бора олмаймиз, ёш қизларимиз ўз оиласидан бир неча чақирим узоқликда, бегона жойларда ишлашга мажбур қилинади. Ўз фикрларини ошкор қилган зиёлиларимиз ва сиёсатчиларимиз қийноқларга солинади. Шундай экан, биз бутун оилаларимиз билан Сурияга ҳижрат қилдик. Биродарларимиз билан ҳамжиҳат бўлиш ва ўз ҳаётимизни ўзлигимиздан келиб чиқиб қуриш учун бу ерга кўчиб келдик. Айни пайтда Асад режимига қарши жанг қилар эканмиз, унинг асосий дастакчиларидан бўлган Ҳитой билан ҳам жанг қилаётган бўламиз”, деди масъул.

Шунингдек, Иброҳим Мансур бир вақтлар Халифалик давлати жиловини қўлда тутиб келган турк халқидан уйғурларни ёрдамсиз ташлаб қўймасликларини сўради.

“Турк халқи олти юз йил мусулмонларга етакчилик қилди. Туркиядаги мусулмон биродарларимиздан Суриядаги ва Шарқий Туркистондаги биродарларига ёрдам қилишларини умид қиламиз. Биз Туркиядаги мусулмон биродарларимиз билан диндош ва қондошмиз. Шу сабабли турк халқидан Шарқий Туркистондаги биродарлари билан елкама елка туришларини истаймиз”, деди Иброҳим Мансур.

Туркистон:

Иброхим Мансурнинг юқоридаги “Айни пайтда Асад режимига қарши жанг қилар эканмиз, унинг асосий дастакчиларидан бўлган Ҳитой билан ҳам жанг қилаётган бўламиз”, деган сўзларига қўшимча қилиб шуни айтамиз: – Нафақат Хитой, балки бутун куфр системаси остидаги мусулмонларга нисбатан олиб борилаётган зулмларни олдини олиш учун, нафақат Асадга қарши ва нафақат жиход йўли билан, балки имкониятимиз даражасида, шаръий муносиб услублар билан, эркагу аёл, ёшу қари бирортамизни истисно қилмаган холимизда Асад сингари хоинларнинг хомийлари бўлмиш куфр системасига қарши курашишга чақирамиз. Негаки Пайғамбаримиз САВ “мункарни кўрсаларинг қўлларинг билан қайтаринглар, қодир бўлмасаларинг тилларинг билан, унга хам қодир бўлмасаларинг дилларингда нафрат билан туринглар зеро бу иймоннинг энг заифидир” дедилар. Зулм фақат моддий очиқ шаклда бўлмайди. У эътиқодий, сиёсий, иқтисодий, маънавий, ижтимоий, таълим тарбия тизими каби тармоқларнинг барчасида мавжуд. Бу зулмларга биз мусулмонлар кўникиб қолганимиз билан, уларнинг баъзилари, устиларимиздаги қатли оммдан кўра ёмонроқдир. Шунинг учун Хизб ут Тахрир умматни, устиларимиздаги зулмларни хис қилишга ва унинг асосларини билиб, уларни улоқтириб ташлаш учун Пайғамбаримиз САВнинг сийратларига асосланган таъриқат асосида харакатланишга чақиради. Фақат манашу сийрат атрофида бирлашишимиз ва бир уммат бўлиб, бир таъриқатни махкам ушлаб, куфрнинг найрангларини англаган холимизда бир томонлама харакатланишимиз бизларга ғалаба олиб келади. Уйғуристон бизларнинг бир қисмимиз, уларнинг устида бораётган хар қандай зулм бизларнинг устимизга тушди деб биламиз. Оллох бутун ер юзидаги мўмин мусулмонларга офият, сабр ва нусрат берсин. Ўрталаримиздаги сунъий чегараларни бизларнинг қўлларимиз билан очиб ташласин. Энг асосийси, Оллох бизларни мазлум заиф ва заифаларни куфрга ташлаб қўйган фосиқлар туркумидан қилиб, қиёмат куни юзларимизни қора холатда тирилтирмасин Амииин.

 

NO COMMENTS