Хитой хукумати янги қонун жорий қилди

654
0

Босқинчи Хитой хукумати тарафидан  Шарқий Туркистонлик мусулмонларга нисбатан янги таҳдидли қонун жорий қилинди. Янги қонунга кўра, жиноий ишларда гумон қилинган уйғур мусулмонлари қўлга тушмаган тақдирда оила аъзолари жазога тортилади ва уй-жойлари бузиб ташланади.

Шарқий Туркистоннинг Ҳотен шаҳрида истиқомат қилиб келган Зокир исмли уйғур йигити устидан ўтган сентябр ойида жиноий иш очилган эди. Хитой ҳукумати бу йигитни мамлакатда фаолияти таъқиқланган Ҳизбут Таҳрирга аъзоликда айблаб, қамоққа олиш учун қарор чиққарган. Ҳукумат кучлари бир ой ичида Ҳизб йигитини қўлга ололмагач, унинг оиласига таҳдидли хабарнома юборди.

Бир қанча мажбуриятлар битилган хабарномада жумладан шундай сўзлар келади:

Айбланувчи Зокир Ёсин. Сиз қонунан таъқиқланган Ҳизбут Таҳрир уюшмасига аъзоликда айбланмоқдасиз. Дарҳол Лангзу шаҳар полиция марказига таслим бўлишингиз талаб қилинади. Акс ҳолда қуйидаги расмий қарорлар сизга жорий қилинади. Буларнинг жавобгари фақат сиз бўласиз.

  1. Сенинг фуқаролигинг бекор қилинади.
  2. Ўзингга ва оилангга оид давлат берган уй ва барча бошқа кўчмас мулклар қайтариб олинади.
  3. Номингга қайд қилинган барча кўчмас мулклар мусодара қилинади.
  4. Сен ва оиланг яшаётган уй ва хужалик қурилишлари тамоман бузиб ташланади.
  5. Оиланг, ота-онанг, ака-укаларинг ва барча қариндошларинг фойдаланаётган қонуний ҳақ-ҳуқуқлар тамоман қайтариб олинади ва бу ҳуқуқлар тўлиғича бекор қилинади.

 

Туркистон:

 

Хитой хукуматининг юқорида хаддидан ошиб қабул қилаётган қонунлари, бу халқаро системанинг мафкуравий инқирозидан дарак беради. Дунё системаси, мафкуравий инқирозга юз тутиб бораяпти. Бу уларнинг демократия ақидасининг асоси бўлган, инсон эркини ҳимоя қилиш негизининг дарз кетаётганини билдиради. Бундан ҳам ёмони, халқаро ҳамжамиятларининг дунё фуқороларини бир неча тоифаларга бўлиб, баъзиларига керагидан ортиқроқ эътибор берса, баъзи юртлардаги зулмларга кўз юмишади.

Улар дунёни бошқаришда шу ақидаларидан келиб чиқадиган мафкуравий адолатларига асосланишаётганлари билан дунёга жар солишади. Лекин бу эркинликларни химоя қилиш масаласи Ислом ва Мусулмонларга қаратилаётган зулмларни бартараф этишда бепарволик қилишади, уларга террорист ёки экстремистлар каби атамалар бериш билан, зулмга ҳуқуқий тус беришади. Бу муомила, ўша зулм қилаётган ёки зулмланаётган давлатларнинг халқаро сиёсатдаги тутган ўринларига боғлиқ бўлиб, уларнинг хар бирига алоҳида баҳо берилади ва муносабат билдирилади. Юқоридаги Хитой томонидан қабул қилинаётган қонунларга бўлган муносабат ҳам унинг халқаро муносабатлардаги ўрнига, соддароқ айтганда, Россия билан Ғарб олами ўртасида кечаётган совуқ урушга муносабати ва алоқаси билан белгиланади.

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here