Нурсултон Назарбоев Украинага сафар қилади

461
0

  Оқ Ўрда матбуот хизматининг хабар қилишича, Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев 22 декабр куни Украинага иш сафари билан боради.

 “Қозоғистон президентининг 22 декабрга режалаштирилаётган иш сафари доирасида Украина раҳбарлари билан музокаралар ўтказади”, – дейилади хабарда.

 Маълумки, 23 декабр куни Москвада Россия, Қозоғистон, Арманистон, Белорус, Қирғизистон ва Тожикистон президентлари иштирокида КХШТ Коллектив хавфсизлик кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади.

 Шунингдек, Россия, Қозоғистон, Арманистон, Белорус ва Қирғизистон давлат раҳбарлари даражасида Евроосиё иқтисодий Олий кенгашининг мажлиси ҳам бўлади.

 Бўлиб ўтадиган бу йиғилишларга “қуруқ қўл билан” боришни хоҳламаган Нурсултон Назарбоев Россия ва Ғарб давлатлари ўртасида вужудга келаган зиддиятлар “сабабчиси” Украинага иш сафари билан бориб, Украина ва Россия ўртасида яна бир бор воситачилик қилишга ва бу орқали Россияни ботиб қолган ботқоғидан қутқаришга уриниб кўрмоқчи бўляпти. Чунки айни вақтда Қозоғистон ҳам Россия билан бир кемада бўлиб, Россияга қарши қўлланилаётган иқтисодий чекловлар Қозоғистонни ҳам четлаб ўтмаяпти.

 Нурсултон Назарбоев аввал ҳам Ғарб ва Россия ўртасида воситачилик вазифасини бажарган, 5 декабр куни Остонга икки кунлик сафар билан келган Франция президенти Франсуа Олланд билан учрашганда Украинадаги кризис масаласи ҳам алоҳида мухокама қилинган, учрашувдан сўнг ярим кечаси Нурсултон Назарбоев Владимир Путин билан гўёки икки мамлакатнинг ҳамкорлиги билан боғлиқ масалаларни телефон орқали гаплашган эди.

 Шундан сўнг Франция президенти Франсуа Олланд 6 декабр куни Парижга қайтиш вақтида Москвада тўхтаб, Путин билан 2 соат кўришган, учрашувдан сўнг иккала президент ҳам Внуково-2 аэропортида ўтказилган учрашувнинг фойдали бўлгани, Ураинадаги инқироз тинч йўллар билан ечилиши ҳақида фикр аламашганларини тўғрисида хабарлар пайдо бўлган эди.

 Бундан ташқари, Украина президенти маъмурияти раҳабарининг ўринбосари Валерий Чалий яқин орада Россия президенти Владамир Путин билан уч тарафли музокаралар бошланиши мумкинлиги ҳақида хабар қилган бироқ, учинчи тараф ким бўлишин очиқламаган эди. Бугунги хабардан эса, учинчи тараф Қозоғистон президенти Назарбоев эканлиги маълум бўлди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here