Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаевга

587
0

 Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаевга

Ҳизб ут-Таҳрир сиёсий Ҳизб сифатида фаолият бошлаганига 60 йилдан ўтиб, бугунги кунда у дунёнинг элликдан ортиқ давлатларида фаолият олиб бормоқда. Ҳизб ўз фаолиятини илк давридан бошлаб бутун инсониятни залолатдан нурга, куфрдан Ислом динига чақириб келмоқда. Ўз фаолияти давомида Ҳизб жамоаси Аллоҳнинг Китоби ва пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллаҳу алайҳи ва саллам Суннатларидан қилча ҳам оғишмади ва бу йўлда золимнинг зулми, маломатчининг маломатига эътибор бермай ҳаракат қилмоқда. Албатта, бунга Аллоҳнинг раҳмати ва марҳамати сабабдир.

  Хурматли президент, Сиз Арабистон яримороли бўйлаб сафар уюштираётганиз ва Саудия Арабистонига қилган ташриф доирасида Умра зиёратини адо этганиздан хабаримиз бор. Аллоҳ Таоло барча қодир бўлган мусулмонларга умри мобайнида Хаж ва Умра ибодатини адо этишни фарз буюрган. Ким холислик билан бу ибодатларни бажарса савобга эга бўлади, адо этмаса гуноҳкор бўлади, агар инкор қилса кофир бўлади.

  Сиздан олдин ҳам кўплаб давлат раҳбарлари Саудия Арабистонига сафар қилди. Уларни ичидан Умра ва Хаж ибодатларини адо этганлари ҳам, Умра ёки Хаж қилиш у ёқда турсин, пешонасини саждага қўймай қайтиб келган давлат раҳбарлари ҳам бўлди. Шубҳасиз, ҳар бир инсон ўз амали ёки бажариши вожиб бўлгани ҳолда вазифаларни адо этмагани учун Аллоҳ олдида жавоб беради.

  Биз Сизни сафдошларингиз билан Умра ибодатини адо этганингизни кўрдик. Биз Сизни Умра ибодатини адо этганингиз билан табриклаймиз!

  Муқаддас Каъбага юзланиб ўқиган намозларингиз, яхши ниятлар билан қилган дуоларингиз ва барча яхши амалларингиз ҳамда холис ниятларингизни Аллоҳ қабул қилсин, Омин.

  Яна Сизга шуни айтиб ўтамиз, мусулмон шахс Хаж қиладими, Умра қиладими ва ёки ибодат қиладими, унинг бу ибодатлари Аллоҳ наздида қабул бўлгани ёки бўлмагани у инсоннинг кейинги амалларидан билинади. Биз Сизга фақат яхшилик тилаймиз, зеро яхшилик фақат Исломдадир.

  Аллоҳ Таоло айтади:

Улар Менга ибодат қиладилар ва Менга бирон нарсани шерик қилмайдилар. Ким мана шу (ваъда)дан кейин куфрони (неъмат) қилса, бас улар фосиқлардир [Нур: 55]

 Вассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here