Қирғизистон Иқтисодиёт вазири Темир Сариев парламент йиғилишида қирғиз мамлакати келгуси йилнинг май ойигача божхона иттифоқига ва Евросиё иқтисодий иттифоқи комиссиясига тўлиқ аъзо бўлишини билдирди.
Сариевнинг маълум қилишича, бу ҳолат Қирғизистонда нарх-навонинг кўтарилишига сабаб бўлиши мумкин.
“Қирғизистон божхона иттифоқига аъзо бўлгандан сўнг мамлакатда қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг нархлари кўтарилиши мумкин. Бироқ Қирғизистон учун 170 миллион кишига эга катта бозор очилади”, Темир Сариев.
Жорий йилнинг 23 декабрида Москвада Евросиё иқтисодий иттифоқи комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади. 23 декабргача Қирғизистон “Йўл харитаси”да кўрсатилган барча кўрсатмаларни бажариб ўша йиғинда 2015 йилнинг 1 январида белгиланган иттифоққа қўшилиш ҳақидаги битимга қўл қўяди. Бироқ ундан сўнг бу битимни парламент тасдиқлаши лозим.
Кўплаган талаш-тортишишлар ва қарама-ққаршиликларга қарамай, Қирғизистон божхона иттифоқига аъзо бўлиши аниқ бўлиб қолди. Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев бу иттифоққа аъзо бўлиш Қирғизистон учун ўта зарур эканлигини билдирди.
“Биз бу иттифоққа ўзимиз қўйган шартлар билан аъзо бўляпмиз. Қўшниларимиз биз қўйган шартларни қабул қилганлиги учун уларга раҳмат айтамиз. Бу иттифоққа аъзо бўлиш ўзимизга керак. Баъзилар божхона иттифоқига аъзо бўлсак реэкспорт (экспортни қайта амалга ошириш) амалга ошмай қолади дейишмоқда. Божхона иттифоқига аъзо бўлмасак ҳам реэкспорт амалга ошмай қолаверади. Бу қадам етти ўлчаб қўйилган қадамдир. Бу иттифоқ биз учун иқтисодий жиҳатдан сувдай зарурдир”, деди қирғиз президенти.
Мутухассисларнинг айтишича, агар Қирғизистон божхона иттифоқига ва Евросиё иқтисодий иттифоқи комиссиясига аъзо бўлса бу мамлакатнинг ташқи алоқаларига салбий таъсир қилади. Масалан, чет давлатлар билан бўлаётган савдо сотиқ алоқаларида қийинчиликлар юзага келиши мумкин. Божхона тўловлари қимматлаши ва баъзи четдан келаётган товарларнинг нархи кўтарилиши айтилмоқда.
Туркистон:
Бож иттифоқига қўшилиш, Қирғизистоннинг ички муаммолари билан унчалик хавфли эмас. Чунки Россиядаги кутилаётган иқтисодий бўхрон натижаларидан, фуқороларининг яшаш даражалари пасайиши билан, улар Қирғизистон даражасига тушишлари мумкин халос. Муаммо, ўша иқтисодий пасайиш Россия учун жарга қулаш билан баробар кулфатлар олиб келиши мумкинлигида. У Қирғизистонни хам ўзи билан тортиб кетиши мумкин. Қирғизистон гиополитик жихатдан катта давлатлар ўрталарида стротегик ахамият касб этиб турибди. Хар бир хато, қимматга тушиши мумкин. Қирғиз сиёсий элитаси ўта заифлашиб кетди. Уларнинг деярли хаммасини, Сариев сингари халқаро миқёсда фикрлай олмайдиган, фақат оёғи тагидаги манфаатларнигина кўра оладиган, шахсий манфаатларини давлат манфаатидан илдам қўядиган носоғлам сиёсатчилар ташкил этиб қолди. Шунинг учун булардан соғлом ечимлар кутиш деярли мумкин бўлмай қолди.