«404 болалар» гуруҳи ёки гомосексуализмнинг тарқалиш фожиаси

673
0

Россиянинг интернетни ва алоқа тармоқларини назорат қилувчи комиссияси марказий федерал минтақада гомосексуалистлар жамияти ёки «404 болалар» гуруҳининг 18га тўлмаган ёшлар ўртасида гомосексуализмга тарғиб қилиши кенгайганини аниқлади. Бу тарғибот «Вконтакте» алоқа тармоғида кенгайган ва тармоқ иштирокчилари сони 39 минг нафарга етган. Тармоқ нозирлари битта гуруҳда ва бир хил номдаги саҳифада гомосексуалист ёшларнинг хатларини тўплайди. Тармоқ иштирокчилари муаммолари ва бу муаммоларни ўзларининг одатдан ташқари ҳаракатларига мувофиқ ҳал қилишни муҳокама қилишади.

Бу Россия воқесининг шармандалигини очган муаммоларнинг бири холос. Чунки Россияда ичкиликбозлик, гиёҳвандлик, фоҳишалик, ўз жонига қасд қилиш, коррупция, педофилия ва булардан бошқа 21 асрнинг капиталистик жамиятларини емираётган фожиалар кенгаймоқда.

Россиядаги ёшлар ўртасида гомосексуализмнинг тарқалиши бир неча омилларга боғлиқ:

  • – 2012 йил 1 сентябрда «Ёш болаларни соғлиғига ва ўсиб улғайишига зиён етказадиган маълумотлардан ҳимоя қилиш» федерал қонунига ўзгартириш киритилган. Ўзгартириш киритилган бу қонунда маълумотларни бир неча турга бўлиш, масалан, 6 ёшгача, 12 ёшгача ва 16 ёшгача бўлган болаларга ёшига қараб мўлжалланган маълумотларни ишлаб чиқиш кўзда тутилган. Бу билан ишлаб чиқилган маълумотларга +6, +12, +16 белгиларини қўйиш мажбурий бўлган. Бироқ бу ёш болаларни зарарли маълумотлардан ҳимоя қила олмайди. Чунки бола бу белгиларни осонликча эътиборсиз қолдира олади. Бу эса қонуннинг кучсизлигини ва татбиқ қилишга яроқсизлигини кўрсатади.
  • – Қонунга риоя қилишдаги расмиятчилик: Ёш болаларни қонунга зид зарарли маълумотлардан ҳимоя қилишга қаратилган кўплаган тақиқларнинг борлигига қарамай, бироқ бу ўша тармоқларга нисбатан қонунни ижро қилишда ёрдам бермайди. Бунга «404 болалар» гуруҳи ва бунга ўхшаган бошқа гуруҳларни мисол қилиш мумкин. Бу гуруҳлар ижтимоий тармоқларда ҳеч қандай тўсиқсиз кенгаймоқда. Сиёсатчилар ва бошқа одамлар билиб туриб бу ишларни билмасликка олади. Чунки улар буни яна қайта муҳокама қилишни исташмайди.
  • – Мафкуравий тузилма: Россия Федерацияси конституциясининг биринчи моддасига мувофиқ Россия демократик давлат, иккинчи моддасига мувофиқ эркинлик ва шахснинг ҳуқуқи давлатнинг энг олий қадрияти ҳисобланади. Бу билан давлат шахснинг эркинлиги ҳамда ҳуқуқини кафолатлаши ва яна ёш болаларни бундай тарғиботлардан ва гуруҳлардан ҳимоя қилиши лозим. Бироқ бола қонуний ёшга етганида гомосексуалист бўлиш учун тўлиқ эркинликка эга бўлади. Айниқса балоғатга етганлар ўртасида гомосексуализмга тарғиб қилишга рухсат берилган. Бу ишни янада чигаллаштиради. Чунки ёш болаларни ҳимоя қилиш қонуни билан шахсий эркинлик ўртасида очиқ зиддият бор. Бу эса Россияни хонавайрон қилувчи Ғарб фикрларининг асирига айлантириб қўяди. Бу фикрлар гомосексуализмнинг барча шартларини тўлиқлайди, қолаверса шахсий эркинлик номи остида унинг эркинлигини кафолатлайди. Россия капитализмни ва унинг қийматларини рад этиш орқалигина бундай ифлосликлардан ўзини қутқара олади. Чунки эркинлик ҳам капитализмнинг асосларидандир.

Бу ва бундан бошқа муаммолар исломий шариатга асосланган исломий жамиятда бўлмайди. Бу Исломнинг гомосексуализмга нисбатан қаттиққўллик билан муносабатда бўлишининг натижасидир. Чунки Ислом гомосексуализмни улкан гуноҳ деб ҳисоблайди. Исломий жамият капиталистик жамиятдан шуниси билан фарқ қиладики, исломий жамиятда эркак ва аёл ўртасида турмуш қуриш табиий иш бўлади. Бу нарса оилани, башарият жинсини ва қолаверса давлатни ҳимоя қилади. Агар бирор шахс бу тақиқни бузса бундай аҳвол яна такрорланмаслиги учун исломий шариат бу шахсга уни ҳам ва бошқасини ҳам тийиб қўядиган даражада жазо қўллайди.

Исломий Халифалик низоми мавжуд бўлган даврларда бу қоида мусулмонларнинг зеҳнига мустаҳкам ўрнашган эди. Мусулмонлар ҳозиргача бу қоидаларга қаттиқ риоя қилиб келади. Шунинг учун биз Шимолий Кавказ жумҳуриятлари аҳолисини бундай муаммоларга кам учраётганини ва у ерда табиий равишда оилалар мустаҳкамлигини кўрмоқдамиз. Статистик маълумотларда кўрсатилишича ажралиш нисбатининг энг кам кўрсаткичи ва ташландиқ болаларнинг топилмаслиги мусулмонлар орасидадир. Шунинг учун қаерда бу низом бўлмаса гомосексуализм тарғиботи кенгаяётганини ва бу улкан гуноҳга нисбатан одамларнинг тушунчалари кун сайин ўзгараётганини кўрмоқдамиз. Иш шу даражага етиб бордики гомосексуалистлар шундай ҳаракатлар ва ташкилотларга асос солишга, қолаверса мусулмонлар яшайдиган минтақаларда гомосексуализмга доир тушунчаларини тарқата олмаётганлари учун норозилигини изҳор қилишга журъат қилишмоқда. Бундай ҳаракатнинг раҳбари Игорь Кочетков норозилигини изҳор қилиб шундай дейди: «Россияда вазият ёмон бўлган ва вазият таҳликали даражада ёмон бўлган жойлар бор. Шимолий Кавказ шундай жойлар жумласидандир. Чунки у ерда одам гомосексуализм ҳақида гап очиш имконига ҳам эга эмас… Биз бу жумҳуриятларда одамлар қўрқаётганлари учун назорат ўрната олмаяпмиз. Муаммо шу даражада каттаки, ҳатто биз у ҳақда ҳеч қандай маълумотга эга эмасмиз».

Бу билан очиқ кўриниб турибдики, капиталистик мафкура жамиятларни бунёд қилмасдан вайрон қилмоқда. Давлат структуралари томонидан олиб борилаётган кураш муаммони гўёки ҳал бўлгандай килиб кўрсатмоқда, бироқ аслида кўп ҳолларда муаммони янада чигаллаштирмоқда. Жамият капитализмнинг ёвуз мафкураси ва тушунчаларидан кучли ҳимоя қилувчи кучга муҳтож. Юқорида айтилган мисоллардан кўриниб турибдики, ёлғиз Исломгина бугунги дунё муаммоларини ҳал қилишга ва бутун башарият учун мукаррам ҳаётни таъминлашга қодирдир.

Росулуллоҳ A айтади:

«مَثَلُ القَائِم فِي حُدُودِ الله والْوَاقِع فيها، كَمثل قَومٍ اسْتَهَموا على سَفِينَةٍ، فَأَصابَ بَعْضُهم أعْلاهَا، وبعضُهم أَسْفلَهَا، فكان الذي في أَسفلها إذا استَقَوْا من الماء مَرُّوا على مَنْ فَوقَهمْ، فقالوا: لو أنا خَرَقْنا في نَصِيبِنَا خَرقا ولَمْ نُؤذِ مَنْ فَوقَنا؟ فإن تَرَكُوهُمْ وما أَرَادوا هَلَكوا وهلكوا جَميعا، وإنْ أخذُوا على أيديِهِمْ نَجَوْا ونَجَوْا جَميعا»

«Аллоҳнинг қонунларига риоя қиладиган инсон билан уларга амал қилмайдиган киши кемада ҳамроҳ бўлган бир гуруҳ одамларга ўхшайдилар, баъзилари кеманинг юқори қисмидан, баъзилари эса қуйи қисмидан жой олдилар. Кеманинг қуйидан жой олганлар сув ичмоқчи бўлсалар, юқоридагиларни босиб ўтар эдилар. Шунда улар юқоридагиларни безовта қилмай, шу ердан тешиб ола қолсакчи, деб қолдилар… Кемадаги ҳамроҳлар уларни ўз ҳолига қўйсалар, барча ҳалок бўлади. Агар уларни қўлидан тутиб тўхтатиб қўя олсалар, ўзлари ҳам, кемадаги ҳамроҳларнинг барчаси ҳам нажот топади» (Бу ҳадисни Бухорий Нўъмон ибн Баширдан ривоят қилган).

 Ҳизб ут-Таҳрирнинг

Россиядаги матбуот бўлими

 Расмий сайт: www.hizb-russia.info

Электрон почта: mediaoffice.htr@gmail.com

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here