Обама махфий қарор билан АҚШ қуролли кучларининг Афғонистондаги ваколатини кенгайтирди

473
0

“New York Times” газетасининг АҚШ мудофаа вазирлиги ва конгрессдаги манбааларига таянган ҳолда хабар қилишича, АҚШ президенти Барак Обама аввал эришилган келишувларга қарамай, янги махфий қарорни имзолади. Мазкур махфий қарор америкалик ҳарбийларни Афғонистондаги иштирокини бир мунча кенгайтиради ҳамда мамлакат ҳудудида ҳарбий амалиётларда бевосита иштирок этишга рухсат беради. 

  Хусусан, махфий қарор Америка ҳарбий бўлинмаларига АҚШ қуролли кучлари ёки Афғонистон ҳукуматига таҳдид туғдирувчи “Толибон” ҳаракати ва бошқа қуролли гуруҳларга қарши ҳарбий амалиётлар олиб боришга рухсат беради.

  Газетанинг белгилашича, қабул қилинган янги қарор, президент Барак Обама баҳорда Афғонистондаги АҚШнинг ҳарбий иштирокини тўхтатишни эълон қилганидан кўра кенг кўламли янги миссия ҳисобланади.

  Шунингдек янги қарор афғон ҳавфсизлик кучлари амалга оширадиган турли ҳарбий амалиётларда АҚШ авиацияси, дрон ва бомбардимончи самолиётларидан фойдаланишга имкон беради.

  2014 йилнинг май ойида Барак Обама, 2016 йилнинг охирига қадар Афғонистондан АҚШнинг барча қўшинлари олиб чиқиб кетилиши кераклигини эълон қилган эди. Жумладан, Обама жорий йилнинг охирига қадар Америка қўшини сони 32 мингдан 9,8 мингтагача қисқартилиши, кейинги йилни охирига эса бу таркиб яна икки ҳисса камайтирилиши ва қоладиган (9,8 минг) аскар ҳам “Ал-Қоида бўлинмалари қолдиқларини” тугатиш ва маҳаллий хавфсизлик кучларини тайёрлаш учун қолдирилиши ҳақида маълум қилган эди.

  “New York Times” газетасининг маълум қилишича, АҚШ ҳарбийлари ваколатини кенгайтирувчи мазкур қарор, “президент маъмурияти ичида тушунмовчиликларга олиб келган икки истак: Обаманинг Ироқдаги уришни тугатиш ҳамда Пентогоннинг АҚШ қуролли кучларига юклатилган вазифани муваффақиятли тугатишга имкон бериш даъвоси бўйича узоқ ва қизғин давом этган бахслар натижасида” қабул қилинди.

  Мақолада қайд этилишича, “хавфсизлик масалалари бўйича юқори мартабали маслаҳатчилар иштирокида Оқ уйда бўлиб ўтган кенгашда Обаманинг қабул қилган қарорига унинг айрим ёрдамчилари эътироз билдиришди. Уларга кўра, келаси йили Афғонистонда қоладиган ҳарбийларни “Толибон” ҳаракати билан тўқнашувларга тортиш орқали хавф-хатарга қўйиш керак эмас ва уларни амалиётларда иштирок этиши чекланиши керак”.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here